ERBINOL

Maqolalar



Таъсир этувчи модда (ХПН):

тербинафин

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун крем

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тербинафин гидрохлориди – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: цетостеарил спирти, оқ рангли юмшоқ парафин, суюқ енгил парафин, полисорбат 80, троламин, бензил спирти, тозаланган сув.

Таърифи:

оқ ёки деярли оқ рангли ҳидсиз, бир жинсли крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Тери касалликларини даволаш учун қўлланадиган замбуруғларга қарши воситалар. Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган бошқа замбуруғларга қарши воситалар.

АТХ коди:

D01AE15       

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Эрбинол препаратининг фаол моддаси тербинафин, замбуруғларга қарши кенг фаоллик доирасига эга бўлган аллиламин ҳисобланади. Кичик концентрацияларда тербинафин дерматофитлар, моғор ва айрим диморф замбуруғларига нисбатан фунгицид таъсир кўрсатади. Ачитқи замбуруғларига нисбатан фаоллиги турига қараб, фунгицид ёки фунгистатик бўлиши мумкин.

Тербинафин замбуруғлардаги стероллар биосинтезини эрта босқичларда бостиради. Бу ҳолат эргостеролни танқислигига ва скваленни ҳужайралар ичида тўпланишига олиб келади, бу замбуруғ ҳужайраларини нобуд бўлишига олиб келади. Тербинафин замбуруғнинг ҳужайра мембранасида скваленэпоксидазани ингибиция қилади. Скваленэпоксидаза одамнинг цитохром Р450 тизимига кирмайди. Шундай экан, тербинафин цитохром Р450 тизимига, ва мувофиқ равишда, гормонлар ёки бошқа дори препаратларнинг метаболизмига таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Одамда тербинафин маҳаллий қўлланганидан сўнг дозанинг 5% дан камроқ қисми сўрилади, шунинг учун препарат бироз тизимли таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

  • терининг, Trichophyton (масалан, Rubrum, T. Mentagrophytes, T. Verrucosum, T. Violaceum), Microsporum canis ва Epidermophyton floccosum каби дерматофитлари томонидан чақирилган замбуруғли инфекциялари;
  • терининг, асосан Candida тери ачитқисимон замбуруғлари (масалан, albicans) томонидан чақирилган замбуруғли инфекциялари;
  • Pityrosporum orbiculare томонидан чақирилган ранг-баранг темиратки (шунингдек Malassezia furfur номи билан ҳам маълум).

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш тартиби

Препарат касалликнинг кўринишларини яққоллик даражасига қараб суткада 1 ёки 2 марта қўлланиши мумкин.

Даволаш давомийлиги

Ўртача даволаш давомийлиги:

Касалликнинг номи

Даволаш давомийлиги

Тана териси дерматомикози, чов дерматомикози

1-2 ҳафта

Товон дерматомикози

1 ҳафта

Тери кандидози

2 ҳафта

Ранг-баранг темиратки

2 ҳафта

Клиник симптомларининг яққолилигини камайиши одатда даволашнинг дастлабки кунларида кузатилади. Номунтазам равишда даволанганда ёки у муддатидан олдин тўхтатилганида инфекцияни қайтадан зўрайиш ҳавфи мавжуд. Агар икки ҳафта давомида даволангандан сўнг яхшиланиш белгилари кузатилмаса, ташхисни верификация қилиш керак.

Пациентларнинг махсус гуруҳлари

Болалар популяцияси

Тербинафинни болаларда қўллаш тажрибаси чекланган бўлганлиги туфайли, препаратни ушбу ёш гуруҳида қўллаш тавсия этилмайди.

Кекса ёшдаги пациентлар

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Қўллаш усули

Сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Препаратни суртишдан олдин терининг шикастланган соҳаларини тозалаш ва қуритиш керак. Крем шикастланган терига ва атрофдаги соҳаларига юпқа қават қилиб суртилади ва енгил ишқаланади. Бичилишлар билан кечувчи инфекцияларда (сут безлари остида, бармоқлар орасида, думбалар орасида, чов соҳасида), крем суртилган соҳани дока билан, айниқса уйқу вақтида ёпиш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Препарат суртилган жойда терини қичишиши, терини қипиқланиши, оғриқ, таъсирланиш, пигментацияни бузилиши, терини ачишиши ҳисси, терини қизариши ва қасмоқларни ҳосил бўлиши каби маҳаллий симптомлар юзага келиши мумкин.

Ушбу аҳамиятсиз симптомларни, ягона ҳолатларда кузатиладиган ва препаратни бекор қилишни талаб этадиган, тарқоқ қичишиш, тошма, буллёз тошмалар ва эшакеми каби ўта юқори сезувчанлик реакцияларидан фарқлаш керак.

Препарат бехосдан кўзларга тушганида тербинафин гидрохлориди уларни таъсирлантириши мумкин.

Кам ҳолатларда замбуруғли инфекциялар зўрайиши мумкин.

Ножўя реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Ҳар бир учраш тезлиги гуруҳида ножўя реакциялар, оғирлик даражасини камайиши тартибида келтирилган.

Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – ўта юқори сезувчанлик.

Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – кўзларни таъсирланиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – терини қипиқланиши, қичишиш; тез-тез эмас – терини шикастланиши, қасмоқларни ҳосил бўлиши, тери касалликлари, пигментацияни бузилиши, терини қизариши, ачишиш ҳисси; кам ҳолларда – терини қуриши, контакт дерматит, экзема; учраш тезлиги номаълум – тошма.

Умумий бузилишлар ва қўллаш усули билан боғлиқ бўлган бузилишлар: тез-тез эмас – оғриқ, суртилган жойда оғриқ, таъсирланиш; кам ҳолларда – касалликнинг симптомларини зўрайиши.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакологик назорат тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тербинафинга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эрбинол кремини дорилар билан ўзаро таъсири маълум эмас.

Махсус кўрсатмалар

Эрбинол фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Препаратни кўзларга тушишидан сақланиш керак, чунки у кўзларни таъсирлантириши мумкин. Препарат кўзларга бехосдан тушганида уларни оқар сувда яхшилаб ювиш керак.

Ёрдамчи моддалар

Препарат таркибида, маҳаллий тери реакциялари (масалан, контакт дерматит) ни чақириши мумкин бўлган, цетостеарил спиртини сақлайди.

Препарат 1 г кремда 0,02 г бензил спиртини сақлайди. Бензил спирти енгил маҳаллий таъсирланиш ва аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Фертиллик, ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда тербинафинни крем кўринишида клиник қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида препаратни, қўллашдан кутиладиган потенциал фойда кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолатлардагина қўллаш керак.

Ҳайвонларда фетал токсикликни ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда ножўя реакциялар аниқланмаган.

Лактация даври

Тербинафин кўкрак сутига ўтади. Препаратни лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Гўдаклар препарат суртилган тери билан, жумладан сут бези билан контактда бўлишига йўл қўймаслик керак.

Фертиллик

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тербинафин фертилликка таъсир кўрсатмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Сиртга қўллаш учун крем шаклида тербинафинни тизимли сўрилиши паст бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам. 300 мг тербинафин гидрохлоридини сақловчи препаратнинг бир тубаси ичидагини (30 г) бехосдан ютиб юбориш тербинафиннинг 250 мг ли бир таблеткасини (катталар учун бир марталик перорал дозаси) қабул қилиш билан бир хил. Препаратнинг катта миқдори беихтиёр ютиб юборилганида тербинафин таблеткаларининг дозасини ошириб юборилиши симптомлари билан ўхшаш бўлади.

Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ ва бош айланиши.

Даволаш: фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, зарурат бўлганида – қўллаб-қувватловчи симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун крем 30 г дан алюмин тубаларда.

1 алюмин туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарилган

“Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.”, Туркия

(15 Теммуз Мах. Джами Йолу Джад. № 50 Гюнешли Багджилар / Истамбул)

"World Medicine Ilaç San. ve Tic. А.Ş.", Turkey

(15 Temmuz Mah. Cami Yolu Cad. No: 50 Güneşli Bağcılar / İstanbul).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“Tar Pharm Alliance” МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч., 166

Тел.: (+99871) 277-76-78, (+99871) 277-76-48