ERBINOL

Maqolalar



Таъсир этувчи модда (ХПН):

тербинафин

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун спрей

Таркиби

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тербинафин гидрохлориди – 10,08 мг.

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, макрогол 300, 96% ли этанол, тозаланган сув.

Таърифи:

тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиз ёки сарғиш тусли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши восита.

АТХ коди:

D01AE15

Фармакологик хусусиятлари

Тербинафин кимёвий жиҳатдан аллиламин бўлиб, замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга. Таъсир механизми замбуруғларнинг ҳужайра мембраналаридаги стеринлар биосинтезини эрта босқичларида специфик сусайтирилиши билан боғлиқ. Бу эргостериннинг танқислигига ва скваленни ҳужайра ичида тўпланишига олиб келади, бунинг оқибатида замбуруғ ҳужайралари нобуд бўлади. Тербинафиннинг таъсири замбуруғларнинг ҳужайра мембраналарида скваленэпоксидазани ингибиция қилиш йўли билан амалга оширилади. Бу фермент цитохром Р450 тизимига кирмайди, шунинг учун Эрбинол гормонлар ва бошқа дори воситаларининг метаболизмига таъсир қилмайди.

Тербинафин дерматофитлар, ачитқисимон ва моғор замбуруғларига, айрим диморф замбуруғларга таъсир кўрсатади. Кичик концентрацияларда дерматофитларга (Trychophyton rubrum, Trychophyton mentagrophytes, Trychophyton verrucosum, Trychophyton violaceum, Trychophyton tonsurans, Microsporum canis, Epidermophyton floccosum), моғор замбуруғларига (шу жумладан Aspergillus, Cladosporium, Scopulariopsis brevicaulis) га нисбатан фунгицид фаолликка эга. Candida туркуми (асосан Candida albicans) ачитқи замбуруғларига таъсири замбуруғнинг турига қараб фунгицид ёки фунгистатик бўлиши мумкин. Тербинафин маҳаллий қўлланганида шунингдек Pityrosporum orbiculare (Malassezia furfur) – кепакланувчи (ранг-баранг) темираткига нисбатан ҳам фаолдир.

Фармакокинетикаси

Сиртга қўлланганида тербинафин терининг дермал қавати орқали тез киради ва шох қаватида, тирноқларда ва сочларда тўпланади, сўрилиши - 5% дан камроқ, аҳамиятсиз даражада тизимли таъсир кўрсатади.

Сиртга қўлланганида дори воситасини кўкрак сутига потенциал равишда ўтиш эҳтимоли инкор этилмайди.

Қўлланилиши

  • терининг замбуруғли инфекциялари: оёқ кафтининг микозлари (tinea pedis), чов эпидермофитияси (tinea cruris), тананинг силлиқ терисини дерматофитлар Trichophyton spp., шу жумладан Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Trichophyton verrucosum, Trichophyton violaceum, Microsporum canis ва Epidermophyton floccosum чақирган замбуруғли шикастланишлари;
  • Malassezia furfur чақирган ранг-баранг темираткида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Препаратни қўйишдан олдин шикастланган соҳаларни яхшилаб тозалаш ва қуритиш керак. Препарат шикастланган терига ва унга ёндош соҳаларга, уларни яхшилаб намлаш учун етарли миқдорда пуркалади ва бироз ишқаланади.

Катталар ва 12 ёшли ва ундан ошган болаларга кўрсатмаларга қараб суткада 1 ёки 2 марта буюрилади.

Ўтказилаётган даволашнинг давомийлиги кўрсатмалар ва касалликни кечишига боғлиқ.

Оёқ кафти, тана, болдирни дерматомикозида қўллашнинг давомийлиги - суткада 1 марта 1 ҳафта давомида қўлланади.

Ранг-баранг темираткида ўртача қўллаш давомийлиги - суткада 2 марта 1 ҳафта давомида қўлланади.

Касалликнинг клиник кўринишлари яққоллигини камайиши одатда даволашни биринчи кунларида аниқланади. Даволаш мунтазам бўлмаган ёки у муддатидан олдин тугатилган ҳолларда, инфекцияни қайталаниш хавфи бор. Агар даволаш бошланганидан сўнг бир ҳафтадан кейин яхшиланиш белгилари кузатилмаса, ташхисни тасдиқлаш керак.

Ножўя таъсирлари

Препарат қўйилган жойда қизариш, қичишиш ёки ачишиш ҳисси бўлиши мумкин, бироқ бу кўринишлар кам ҳолларда даволашни тўхтатиш заруратига олиб келади.

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, уларнинг ривожланиши даволашни тўхтатишни талаб қилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тербинафинга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддалардан бирортасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Спрей шаклидаги тербинафинни дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Кекса ёшдаги шахсларда Эрбинолнинг дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди.

Препаратни кўз, бурун, оғизнинг шиллиқ қаватига тушишидан сақланиш керак. Спрей кўзга тушганида уларни кўп миқдордаги сув билан ювиш керак, кучли таъсирланганида эса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Спрей шаклидаги Эрбинолни терининг шикастланган соҳаларига эҳтиёткорлик билан пуркаш керак, чунки спирт терининг таъсирланишини чақириши мумкин.

Эрбинол билан даволашда инфекцияни қайта (кийим, пойафзал орқали) юқиши эҳтимолини олдини олиш учун умумий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида тербинафинни қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқлиги туфайли, препаратни она учун даволашдан кутилаётган ижобий самара ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш керак. Даволаниш даврида эмизишни тўхтатиб туриш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда препаратни қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун 12 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш, шунингдек диққатни юқори жамлаш билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари юзасидан хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун спрей 20 мл дан пуркагич ва қалпоқча-қопқоқли полиэтилен флаконда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Ишлаб чиқарувчи

Савдо белгиси ва қайд этиш сертификатининг эгаси

“Ротафарм Лимитед” Буюк Британия

(“Rotapharm Limited”, Great Britain)

Ишлаб чиқарилган

“Ромфарм Компани С.Р.L”, Ортопень, Ероилор кўч., 1А, Румыния

(“Rompharm Company S.R.L”, Otopeni, Eroilor street 1A, Romania)