ARTOXAN

Maqolalar



Таъсир этувчи модда (ХПН):

теноксикам

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: теноксикам – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати, желатинланган маккажўхори крахмали, тальк.

қобиғининг таркиби: сариқ опадри 02F22025 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол 6000, темир (II)-оксиди, тальк).

Таърифи:

думалоқ, икки томонлама қавариқ, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар. Оксикамлар.

АТХ коди:

М01АС02

Фармакологик хусусиятлари

Артоксан – кучли яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва ўртача ифодаланган иситмани туширувчи таъсирга эга бўлган самарали ностероид яллиғланишга қарши препаратдир (НЯҚП). Препаратнинг ҳусусиятлари циклооксигеназа ферментининг ҳар иккала изоформаларини ингибиция қилиши билан боғлиқ, бу арахидон кислотаси метаболизмини бузилишига ва простагландинлар синтезини блокадасига олиб келади.

Яллиғланишга қарши самараси капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайиши (экссудацияни чеклайди), лизосомал мембраналарни барқарорлашуви (тўқималарни шикастланишини чақирувчи лизосамал ферментларни ажралиб чиқишига тўсқинлик қилади), яллиғланиш медиаторлари (простагландинлар, гистамин, брадикинин, лимфокинлар, комплемент омиллари) синтезини сусайиши ёки фаолсизлантирилиши билан ифодаланади. Яллиғланиш ўчоғида эркин радикалларнинг миқдорини камайтиради, хемотаксис ва фагоцитозни сусайтиради. Яллиғланиш жараёнининг пролифератив фазасини тормозлайди, тўқималарнинг яллиғланишдан кейинги склерозланишини камайтиради. Хондропротектор таъсир кўрсатади.

Препарат ҳар қандай этиологияли оғриқ синдромнинг жадаллигини бартараф қилида ёки пасайтиради, эрталабки тангликни камайтиради, шикастланган бўғимларнинг ҳаракатчанлигини оширади. Узоқ муддат қўлланганида десенсибилизация қилувчи таъсир кўрсатади.

Теноксикамнинг ҳусусияти давомли таъсир қилиши ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Теноксикам меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез ва тўлиқ сўрилади, овқат ва антацидларни қабул қилиш препаратнинг умумий сўрилиш даражасига таъсир қилмасдан, сўрилиш тезлигини секинлаштиради. Қон плазмасида максимал концентрациясига 2 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги 100% ни ташкил этади. Препаратни плазма оқсиллари билан боғланиши 99%. Теноксикамнинг фарқли ҳусусияти узоқ муддатли таъсир кўрсатиши ва давомли ярим чиқарилиш даври – 72 соат эгалиги ҳисобланади. Теноксикам синовиал суюқликдан яхши ўтади. Гистогематик тўсиқлар орқали осон ўтади. Жигарда трансформация бўлиб, нофаол метаболитларни ҳосил қилади. Ўртача ярим чиқарилиш даври 60-75 соатни ташкил этади. Экскрецияси асосан сийдик билан ва қисман сафро билан амалга ошади

Қўлланилиши

Таянч-ҳаракат аппаратини, оғриқ синдроми билан кечувчи, яллиғланиш-дегенератив касалликлари:

  • подаградаги бўғим синдроми, ревматоид артрит, остеоартроз, анкилозланувчи спондилит, остеохондроз, бўғим ревматизми (тендинитлар, бурситлар, миозитлар);
  • умуртқа поғонасидаги оғриқ, невралгия, миалгия, ишиалгия;
  • альгодисменореяда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Артоксан ичга қабул қилинади.

Препарат 20 мг дан суткада 1 марта айни бир вақтда қабул қилинади.

Ўткир подаграли артритда 40 мг дан суткада 1 марта 2 кун давомида, сўнгра 20 мг дан суткада 1 марта 5 кун давомида қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: диспепсия (кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея, метеоризм), қоринда оғриқлар ва нохуш хислар, стоматит, анорексия; юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида – меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари.

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, депрессия, юқори қўзғалувчанлик.

Аллергик реакциялар: эшакеми, қичишиш, эритема, Стивенс-Джонсон ва Лайелл синдромлари.

Бошқалар: буйрак фаолиятини бузилиши, плазмада креатинин, мочевина азоти, билирубиннинг концентрацияларини ва “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, қон кетиши вақтини узайиши бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига, ацетисалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП юқори сезувчанлик;
  • меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари;
  • меъда-ичакдан қон кетишлари;
  • оғир кечувчи гастрит;
  • жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари;
  • қандли диабет;
  • артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги, шишлар;
  • ҳомиладорлик, лактация даврида;
  • 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Артоксан салицилатлар гуруҳига мансуб препаратлар, шунингдек ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва кортикостероидлар билан бир вақтда буюрилмайди.

Артоксан бирга қўлланганида бевосита антикоагулянтлар ва сульфонилмочевина ҳосилаларининг таъсирини кучайтиради.

Пробенецид теноксикамнинг чиқарилишини кучайтириши мумкин.

Теноксикам бир вақтда қўлланганида қон плазмасида юрак гликозидларининг даражасини пасайтиради.

Артоксанни диуретик воситалар, шунингдек потенциал нефротоксик препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Серотонин рецепторларини антагонистлари ва антиагрегант воситаларни олаётган пациентларга Артоксан препаратини буюриш мумкин эмас.

Теноксикам метотрексат ва литийнинг плазмадаги концентрациясини оширади.

Антацид дори препаратлари теноксикамнинг сўрилишини камайтирадилар.

Теноксикам хинолон антибиотиклари билан бирга қўлланганида тиришишларни ривожланиш ҳавфи ошади.

Махсус кўрсатмалар

Артоксан 65 ёшдан катта пациентларга, шунингдек буйрак ҳамда жигар фаолиятини енгил ва ўртача даражада бузилишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Режали жарроҳлик аралашувларини ўтказиш режалаштирилаётган пациентларга Артоксан препаратини буюриш мумкин эмас (режалаштирилмаган жарроҳлик аралашувлари ўтказилганида Артоксан препаратини қабул қилаётганлиги юзасидан шифокорга хабар бериш керак).

Меъда-ичак йўлларининг касалликлари бўлган пациентларга Артоксан препаратини эҳтиёткорлик билан буюриш керак (пациентнинг аҳволини назорат қилиш ва ульцероген таъсири ривожланганида Артоксан препаратини бекор қилиш керак).

Артериал гипертензияси ва юрак етишмовчилиги бўлган беморларга диуретиклар билан бирга буюрилганида организмда натрий ва сув ушланиб қолиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Теноксикам ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтади, шунинг учун лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат 12 ёшгача бўлган болаларга қўлланмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самараларни кучайиши кузатилади.

Даволаш: махсус антидоти мавжуд эмас. теноксикамнинг дозасини ошириб юборилишига гумон қилинганида симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Намликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи

Савдо белгиси ва қайд этиш сертификатининг эгаси

«Ротафарм Илачлары Лимитед Ширкети», Туркия

(“Rotapharm Ilaçlari Limited Şirketi”, Turkey).

Ишлаб чиқарилган

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия

(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,

Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул)

“World Medicine İlaç San. ve Tic. А.Ş.”, Turkey

(Bağcılar İlçesi, Güneşli, Evren Mahallesi,

Cami Yolu Cad. No:50 K. 1B Zemin 4-5-6, İstanbul).