теноксикам
ректал суппозиторийлар
Ҳар бир ректал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: теноксикам – 20 мг;
ёрдамчи модда: витепсол S55.
кучсиз ҳидли, сариқ рангли, бир жинсли торпедасимон суппозиторийлар.
Нестероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши воситалар. Оксикамлар
M01AC02
Теноксикам ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) гуруҳига мансуб бўлиб, у яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва ревматизмга қарши таъсирларга эга ва тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади.
Теноксикам ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитларида простагландинлар биосинтезини ингибиция қилади.
COS-7 ҳужайралардан олинган, одам циклооксигеназаси (ЦОГ) нинг рекомбинант изошакллари ёрдамида ўтказилган in vitro тадқиқотларда, теноксикам ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ларни тахминан бир хил даражада ингибиция қилиши аниқланган, ЦОГ-2/ЦОГ-1 нисбати 1,34 ни ташкил этади.
In vitro шароитида лейкоцитларнинг пероксидазаси ёрдамида ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари, теноксикам яллиғланиш ўчоғида кислороднинг фаол шакллари ҳосил бўлишини пасайтириши мумкин деб тахмин қилиш имконини беради.
In vitro шароитларда теноксикам одам организмидаги тоғайларни шикастлайдиган металлопротеиназалар (стромелизина ва коллагеназалар) нинг фаоллигини аҳамиятли даражада пасайтиради.
Юқорида кўрсатилган фармакологик ҳусусиятлари таянч-ҳаракат аппаратининг оғриқ синдроми билан кечувчи яллиғланиш ва дегенератив касалликларини даволашда теноксикамнинг клиник самарадорлиги билан ифодаланади.
Сўрилиши
Перорал қабул қилинганида теноксикам меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тезда бутунлай сўрилади ва тизимли қон оқимига ўтади (мутлоқ биокираолишлиги 100% ни ташкил этади); ректал киритилганида биокираолишлиги тахминан 80% ни ташкил этади. Теноксикам оч қоринга перорал қабул қилинганидан ёки ректал киритилганидан сўнг дори воситаси қон плазмасида максимал концентрацияси (Cmax) га икки соат давомида эришади.
Теноксикам тавсия этилган дозада 20 мг дан суткада бир марта қўлланганида қон плазмасида мувозанат концентрациясига 10-15 кун давомида эришади; бунда дори воситасини организмда тўпланиши кузатилмаган. Теноксикам 20 мг дан суткада бир марта қабул қилинганида мувозанат ҳолатида унинг плазмадаги концентрацияси ўртача 11 мг/л ни ташкил этади; дори воситаси тўрт йил давомида ишлатилганида у ўзгармайди.
Қон плазмасида теноксикамнинг мувозанат концентрацияси бир марта қабул қилингандан кейинги концентрациясидан 6 баробар юқори бўлади (бир марта қўлланганидан кейин дори воситасининг кинетикасига асосланиб баҳолаш).
Тақсимланиши
Вена ичига юборилганида ва перорал қабул қилинганида теноксикамнинг қон плазмасидаги концентрацияси ўзаро қиёсийдир. Мувозанат ҳолатида дори воситасини тақсимланиш ҳажми ўртача 10-12 л ни ташкил этади.
Теноксикам қон плазмасидаги альбумин билан камида 99% га боғланади. Теноксикам синовиал суюқликка яхши ўтади, бироқ дори воситаси у ерда максимал концентрациясига қон плазмасидагига нисбатан кечроқ эришади.
Теноксикам бир марта қўлланганидан сўнг фақатгина аҳамиятсиз миқдорларда кўкрак сутига (дозанинг 0,3% дан камроқ) ўтади.
Метаболизми
Теноксикам жигарда метаболизмга учрайди ва организмдан нофаол метаболитлар кўринишида чиқарилади.
Чиқарилиши
Перорал қабул қилинганидан сўнг теноксикамнинг юборилган дозасини тахминан
2/3 қисми сийдик билан (асосан нофаол 5-гидрокситеноксикам метаболити шаклида) чиқарилади, қолган миқдори эса сафро билан (асосан глюкурон кислотаси билан конъюгацияланган шаклда) чиқарилади; теноксикамнинг юборилган дозасини 1% гача қисми сийдик билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади.
Теноксикамнинг ярим чиқарилиш даври 72 соатни (59-74 соатни) ташкил этади, умумий плазма клиренси минутига 2 мл ни ташкил этади.
Пропорционаллиги/нопропорционаллиги
Теноксикам 10 мг дан 100 мг гача бўлган дозалар диапазонида унинг фармакокинетикаси пропорционал.
Пациентларнинг махсус гуруҳлари
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда теноксикамнинг қон плазмасидаги концентрацияси соғлом кўнгиллилардагига яқин концентрацияларга эришиши учун дори воситасининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмаслигидан далолат беради.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари, жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда теноксикамнинг қон плазмасидаги концентрацияси соғлом кўнгиллилардагига яқин концентрацияларга эришиши учун дори воситасининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмаслигидан далолат беради.
Кекса ёшдаги пациентлар
Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари, кекса ёшдаги пациентларда теноксикамнинг қон плазмасидаги концентрацияси соғлом кўнгиллилардагига яқин концентрацияларга эришиши учун дори воситасининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмаслигидан далолат беради. Кекса ёшдаги пациентларда теноксикамнинг фармакокинетик профили соғлом кўнгиллилардаги профилга ўхшаш.
Пациентларнинг бошқа гуруҳлари
Ревматик касалликлари бўлган пациентларда теноксикамнинг фармакокинетик профили соғлом кўнгиллилардаги профилга ўхшаш.
Теноксикамни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси юқори бўлганлиги туфайли, Артоксан қон плазмасида альбуминнинг концентрацияси аҳамиятли даражада паст бўлган пациентларда ишлатилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат симптомларни назорат қилиш учун керак бўладиган минимал самарали дозада қисқа вақт давомида ишлатилганида нохуш реакцияларни ривожланишини минимал даражага етказиш мумкин.
Барча кўрсатмаларда (подаградаги ўткир артритдан ташқари) тавсия этиладиган дозаси теноксикамни 20 мг дан суткада 1 марта қабул қилишни (сутканинг айнан бир вақтида) ташкил этади.
Подаградаги ўткир артритда тавсия этиладиган дозаси дастлабки икки кун давомида теноксикамни 40 мг дан суткада 1 марта ва навбатдаги беш кун даволаш давомида теноксикамни 20 мг дан суткада 1 марта қабул қилишни ташкил этади.
Сурункали касалликларда препаратнинг терапевтик самараси даволашни бошланишиданоқ кузатилади; вақт ўтиши билан даволашга нисбатан жавоб ортиб боради.
Сурункали касалликларда теноксикамни суткада 20 мг дан ортиқ дозаларда қўллаш мумкин эмас, чунки бунда ҳар доим ҳам яққол ифодаланган терапевтик самарага эришилмайди, нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи эса ошади.
Узоқ муддат даволаш талаб этилган ҳолатларда, суткалик дозани самарани бир маромда тутиб турувчи даволаш сифатида перорал 10 мг гача пасайтириш мумкин (дори препаратини кўрсатилган даволаш тартибига риоя қилиш имконини берувчи мувофиқ дори шакли ва дозасида қўллаш керак).
Пациентларнинг махсус гуруҳлари
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни тавсия этилган дозаларда буйрак функциясини синчков мониторингини ўтказиш шарти билан қўллаш мумкин. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш тавсия этилмаган.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни тавсия этилган дозаларда жигар функциясини синчков мониторингини ўтказиш шарти билан қўллаш мумкин. Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш тавсия этилмаган.
Болалар ва ўсмирлар
Болалар ва ўсмирларда теноксикамни клиник қўллаш тажрибаси йўқ. Препарат болалар ва ўсмирларда қўллаш учун тавсия этилмаган.
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда оғир нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи ошади. НЯҚВни қўллаш зарурати бўлганида уларни минимал самарали дозаларда қисқа вақт давомида қўллаш керак.
Кекса ёшдаги пациентларда меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватида яра ҳосил бўлиши ёки перфорацияни ривожланиш ҳавфини ошиши кузатилади, улар ҳаёт учун ҳавфли бўлиши мумкин. Ушбу пациентлар гуруҳи учун, шунингдек ацетилсалицил кислотаси (АСК) нинг кичик дозаларини ёки МИЙ томонидан нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин бўлган бошқа дори воситаларни қабул қилаётган пациентлар учун Артоксан препаратини гастропротектор препаратлар (масалан, мизопростол ёки протон помпа ингибиторлари (ППИ)) билан бирга қўллаш эҳтимолини кўриб чиқиш керак. НЯҚВ билан даволаниш вақтида меъда-ичак йўлларидан қон кетиши симптомларини эрта аниқлаш мақсадида пациентларни синчиклаб кузатиш керак.
Суппозиторийлар ректал киритилади.
Зарурат бўлганида даволаш теноксикамни дастлабки 1-2 кун давомида вена ичига ёки мушак ичига юбориш билан бошланиб, кейинчалик перорал ёки ректал қўллашга ўтиш тавсия этилади (дори препаратини кўрсатилган дозалаш тартибига риоя қилиш имконини берувчи мувофиқ дори шаклида ва дозасида қўллаш керак).
Клиник тадқиқотларда кўпчилик пациентлар теноксикам тавсия этилган дозаларда қўлланганида яхши ўзлаштирганлар. Нохуш реакциялар асосан ўртача даражада ифодаланган ва орқага қайтувчан ҳусусиятга эга бўлган, пациентларнинг фақат кўп бўлмаган миқдоригина нохуш реакциялар ривожланиши оқибатида теноксикам билан даволашни тўхтатганлар. Препарат парентерал қўлланганида яхши ўзлаштирилади.
Нохуш реакциялар қуйида MedDRA таснифи бўйича тизим-аъзолар синфларига мувофиқ равишда санаб ўтилган. Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас
(≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда
(< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – анемия, агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения.
Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – ҳансираш, бронхиал астма, анафилаксия, ангионевротик шиш каби юқори сезувчанлик реакциялари.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: тез-тез эмас – иштаҳани пасайиши.
Руҳиятни бузилишлари: тез-тез эмас – уйқуни бузилиши; учраш тезлиги номаълум – онгни чалкашиши, галлюцинациялар.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи; учраш тезлиги номаълум – парестезия, уйқучанлик.
Кўриш аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – кўришни бузилиши (кўриш ўткирлигини пасайиши ва кўриш аниқлигини бузилиши кабилар).
Эшитиш аъзолари томонидан ва лабиринт бузилишлари: тез-тез эмас – вертиго.
Юрак томонидан: тез-тез эмас – пальпитация; учраш тезлиги номаълум – юрак етишмовчилиги.
Қон-томирлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – васкулит.
Клиник ва эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари, ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари ва айрим НЯҚВ билан даволанганда (айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат давомида ишлатилганида) артериал тромбозларни (масалан, миокард инфаркти ёки инсультни) ривожланиш ҳавфи бироз ошиши мумкинлигидан далолат беради.
Теноксикам қўлланганида тромботик асоратларни, масалан, миокард инфрактини ривожланиш тезлиги ошмаслигига қарамай, дори воситаси учун бундай ҳавфни бутунлай истисно қилиш имконини берадиган маълумотлар етарли эмас.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – меъдада, эпигастрийда ва қоринда дискомфорт, диспепсия, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, МИЙ перфорацияси; тез-тез эмас – гематемезис, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши (жумладан мелена), меъда-ичак яралари, қабзият, диарея, қусиш, стоматит, гастрит, оғизни қуриши; жуда кам ҳолларда – панкреатит; учраш тезлиги номаълум – колит ва Крон касаллигини зўрайиши.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – гепатит.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: учраш тезлиги номаълум – қичишиш (ректал киритилганидан сўнг анал соҳасида), эритема, экзантема, тошма, эшакеми; жуда кам ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми (СДС), токсик эпидермал некролиз (ТЭН, Лайелл синдроми), фотосенсибилизация реакциялари.
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – аёллар бепуштлиги.
ЦОГ ингибиторлари/простагландинлар синтези ингибиторлари, жумладан теноксикам билан даволанган аёлларда бепуштлик ҳолатлари тўғрисида ягона хабарлар мавжуд.
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез эмас – толиқиш, шишлар.
Лаборатор ва инструментал текширувларнинг натижаларига таъсири: тез-тез мас – қон плазмасида жигар ферментларининг даражасини ошиши, қонда мочевина азоти ва қон плазмасида креатининнинг даражаларини ошиши; учраш тезлиги номаълум – артериал гипертензия (айниқса, юрак-қон томир тизимига таъсир этувчи препаратлар билан даволанган пациентларда).
Постмаркетинг даврда олинган маълумотлар
Постмаркетинг даврда теноксикамнинг ҳавфсизлик профили клиник тадқиқотлардаги ҳавфсизлик профили билан ўхшаш.
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.
АСК, салицилатлар ва бошқа НЯҚВ
Теноксикам, бошқа НЯҚВ каби, плазма оқсиллари билан боғланган жойидан салицилатлар томонидан сиқиб чиқарилади, натижада унинг клиренси ва тақсимланиш ҳажми ошади. Артоксанни салицилатлар ва бошқа НЯҚВ билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки бунда нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи ошади.
Антиагрегантлар ва СҚҚСИ
НЯҚВ антиагрегантлар ёки СҚҚСИ билан мажмуада қўлланганида меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ҳавфи ошади.
Метотрексат
Айрим НЯҚВни буйрак найчаларида метотрексатни секрециясини пасайтириши аниқланган, бунда қон плазмасида унинг концентрацияси ошади ва оғир даражадаги токсик самаралари ривожланади. Шу сабабли Артоксан метотрексат билан бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Зидовудин
НЯҚВ зидовудин билан мажмуада қўлланганида эритроцитларга нисбатан токсик таъсир қилиш ҳавфи ошган, бу ҳолат ретикулоцитларга таъсири билан боғлиқ бўлган; ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда юқорида кўрсатилган мажмуани қўллаш бошланганидан сўнг бир ҳафта ўтгач оғир анемия ривожланган. НЯҚВ билан даволаш бошланганидан сўнг икки ҳафта ўтгач қон кўрсаткичларини назорат қилиш керак.
Мифепристон
НЯҚВ мифепристон билан бирга ишлатилганида охиргисининг самарадорлиги пасайиши мумкин. Мифепристон қўлланганидан сўнг 8-12 кун давомида Артоксан препаратини қўллаш мумкин эмас.
Литий сақловчи препаратлар
Теноксикам литийнинг буйрак клиренсини пасайтиради, натижада қон плазмасида охиргисининг концентрацияси ошиши, шу билан бирга токсик даражагача, ошиши мумкин; шунинг учун Артоксан литий сақловчи препаратлар билан мажмуада ишлатилганида, пациентларнинг қон плазмасида литийнинг даражасини синчиклаб назорат қилиш керак.
Циклоспорин
Циклоспорин ва НЯҚВ бир вақтда қўлланганида нефротоксик таъсир қилиш ҳавфи ошади, шунинг учун бундай мажмуалар ишлатилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Хинолонлар
Теноксикам билан даволанаётган пациентларга хинолонлар қўлланганида, тиришишларни ривожланиш ҳавфи ошиши мумкин.
Диуретиклар ва/ёки антигипертензив воситалар
Теноксикамни, бошқа НЯҚВ каби, калийни тежовчи диуретиклар билан бир вақтда ишлатиш тавсия этилмайди. Маълумки, бундай мажмуалар қўлланганида гиперкалиемия ва буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин.
Теноксикам ва фуросемид ўртасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган; бунда, теноксикамни гидрохлоротиазиднинг гипотензив таъсирини камайтириши аниқланган. Бошқа НЯҚВ каби, теноксикам α-адреноблокаторлар, β-адреноблокаторлар, ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг (ААФ) ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари (АРБ) нинг гипотензив таъсирини камайтириши мумкин. Теноксикам α-адренорецепторларининг марказий таъсирга эга агонистлари, кальций каналларининг блокаторлари ёки атенолол билан мажмуада қўлланганида клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
Юрак гликозидлари
Теноксикам ва юрак гликозидлари ўртасида ўзаро таъсирлар кузатилмаган, шу сабабли Артоксан ва дигоксинни мажмуавий қўллаш билан боғлиқ бўлган оғир нохуш реакцияларни ривожланиши кутилмайди.
Антацидлар ва Н2-гистамин рецепторларининг антагонистлари (циметидин)
Антацидлар ва циметидин тавсия этилган дозаларда теноксикам билан бирга қўлланганида дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган.
Пробенецид
Пробенецид ва теноксикам мажмуада қўлланганида қон плазмасида охиргисининг концентрацияси ошиши мумкин; ушбу ҳолатни клиник аҳамияти номаълум.
Антикоагулянтлар
Пастмолекуляр гепаринлар, варфарин ёки фенпрокумон тавсия этилган дозаларда теноксикам билан бир вақтда қўлланганида дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган. Шундай бўлса-да, Артоксан ва антикоагулянтлар билан мажмуавий даволанаётган пациентларни синчков мониторингини ўтказиш керак.
Перорал гипогликемик воситалар
Теноксикам перорал гипогликемик воситалар (глиборнурид, глибенкламид, толбутамид) нинг клиник самарадорлигига таъсир қилмайди. Бироқ, бошқа НЯҚВ билан бўлгани каби, Артоксан ва перорал гипогликемик воситалар билан мажмуавий даволанаётган пациентларни синчков мониторингини ўтказиш керак.
Алкоголь. Теноксикам билан даволаниш фонида алкоголь истеъмол қилинганида меъданинг шиллиқ қаватини шикастланиш ҳавфи ошади.
Олтин тузлари ва пеницилламин
Олтин тузлари ва пеницилламин билан бир вақтда теноксикам қабул қилган пациентларнинг кўп бўлмаган миқдори иштирок этган клиник тадқиқотларда дориларнинг клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кузатилмаган.
НЯҚВ буйракларда простагландинлар ҳосил бўлишини пасайтириши ва буйрак гемодинамикасига ҳамда сув-электролитлар мувозанатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун Артоксан препарати қўлланганида буйрак функциясини бузилишлари мавжуд бўлган пациентларда, шу жумладан қандли диабет, жигар циррози, декомпенсацияланган димланган юрак етишмовчилиги, гиповолемияси бўлган пациентларда, шунингдек диуретиклар, кортикостероидлар ёки нефротоксик потенциали маълум бўлган дори препаратларини бир вақтда қабул қилаётган пациентларда юрак ва буйрак функциясини (қон плазмасида мочевина ва креатининнинг концентрацияси, шишларни мавжудлиги, тана вазнини ошиши ва бошқалар) яхшилаб назорат қилиш керак. Пациентларнинг ушбу гуруҳи оғир даражада қон йўқотиши мумкинлиги туфайли, операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврларда алоҳида ҳавфга учрайди. Шунинг учун операциядан кейинги даврда ва тикланиш даврида бундай пациентларни синчков кузатуви талаб этилади.
Теноксикам плазма оқсиллари билан юқори боғланиш даражасига эга, шунинг учун Артоксан қон плазмасида альбуминнинг концентрацияси аҳамиятли даражада паст бўлган пациентларда ишлатилганида алоҳида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак.
Артоксан препаратини бошқа НЯҚВ, жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Препаратни, симптомларни назорат қилиш учун керак бўладиган минимал дозада энг қисқа вақт давомида қўллаш орқали, нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфини минимал даражага етказиш мумкин.
Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, яралари ва перфорацияси
Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, яраларни ҳосил бўлиши ва перфорацияни ривожланиш ҳолатлари НЯҚВ гуруҳига мансуб дори воситалари, жумладан теноксикам билан даволашнинг турли босқичларида, сабаб бўлувчи симптомлар борлигидан ёки анамнезида МИЙ томонидан оғир касалликлар борлигидан қатъий назар, кузатилган. Ҳозирги вақтгача ўтказилган тадқиқотларнинг ҳеч бирида меъда-ичак йўлларида яраларни ҳосил бўлиши ва меъда-ичак йўлларидан қон кетишини ривожланиш ҳавфи бўлмаган пациентларнинг кичик гуруҳи аниқланмаган.
Кекса ёшдаги пациентларда НЯҚВ ишлатилганида, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган, нохуш реакциялар, айниқса меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва перфорацияни ривожланиш тезлиги ошади. Заифлашган пациентлар меъда-ичак яраси ва қон кетишлари каби нохуш реакцияларни ёмон ўтказадилар. Меъда-ичак йўллари томонидан, НЯҚВни қўллаш билан боғлиқ, ўлим билан якунланган нохуш реакциялар асосан кекса ёшдаги пациентларда ва/ёки заифлашган пациентларда кузатилади.
НЯҚВнинг дозаси ошиши билан меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, яраларни ҳосил бўлиши ёки перфорациясини ривожланиш ҳавфи анамнезида яра касаллиги бўлган пациентларда, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган пациентларда, шунингдек кекса ёшдаги пациентларда ошади; бундай вазиятларда даволашни теноксикамнинг минимал дозаларини қўллаш билан бошлаш керак. Бундай пациентларда, шунингдек АСКни кичик дозаларда ёки МИЙ томонидан нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфини оширадиган бошқа дори воситаларни қабул қилаётган пациентларда гепатопротектор даволаш (масалан, мизопростол ёки ППИ) ўтказиш масаласини кўриб чиқиш керак.
Анамнезида ичакнинг яллиғланиш касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларда НЯҚВни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки улар юқорида кўрсатилган касалликларни зўрайишини чақириши мумкин.
Анамнезида МИЙ томонидан нохуш реакциялар мавжуд бўлган пациентлар, айниқса кекса ёшдаги пациентлар, айниқса Артоксан препарати билан даволанишни бошланишида одатда кузатилмайдиган ҳар қандай абдоминал симптомлар (хусусан, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар) хақида шифокорга хабар беришлари керак. Агар Артоксан билан даволаниш вақтида пациентда меъда-ичак йўлидан қон кетиши ёки меъда-ичак яраси ривожланса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.
Артоксан перорал қабул қилиш учун кортикостероидлар, антикоагулянтлар, масалан, варфарин, серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚСИ), ёки антиагрегантлар, масалан, АСК каби, меъда-ичак яраларини ҳосил бўлиши ёки қон кетишини риволаниши ҳавфини ошириши мумкин бўлган дори воситаларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Тери реакциялари
НЯҚВ қўлланганида, баъзида ўлим билан якунланадиган, оғир даражадаги тери реакциялари, жумладан эксфолиатив дерматит, СДС ва ТЭНларни ривожланиш ҳолатлари хақида хабарлар тушган. Юқорида кўрсатилган реакцияларни энг кўп ривожланиш ҳавфи даволашни бошланғич босқичи учун характерли, кўпгина ҳолатларда улар даволашнинг дастлабки ойида кузатилган. Терида оғир реакцияларнинг белгилари ва симптомлари пайдо бўлганида Артоксан препаратини қўллашни тўхтатиш керак.
Гематологик самаралари
Теноксикам тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади ва гемостазга таъсир қилиши мумкин. Теноксикам қон ивиши факторлари, қон ивиши вақти, протромбин вақти ва фаоллашган қисман тромбопластин вақтига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Артоксан билан даволанганда қон ивишини бузилишлари бўлган, шунингдек гемостазга таъсир қилувчи дори препаратларни қабул қилаётган пациентларни синчков мониторигини ўтказиш керак.
Юрак-қон томир ва цереброваскуляр самаралари
НЯҚВни қўллаш организмда суюқликни ушланиб қолиши ва шишларни ривожланиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги туфайли, Артоксан қўлланганида, енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги артериал гипертензия ва/ёки димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларни, шу жумладан анамнезида бўлган пациентларни мувофиқ мониторингини ўтказиш керак.
Клиник ва эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари, ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари ва айрим НЯҚВ билан даволанганда (айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат давомида ишлатилганида) артериал тромбозларни (масалан, миокард инфаркти ёки инсультни) ривожланиш ҳавфи бироз ошиши мумкинлигидан далолат беради.
Назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия, димланган юрак етишмовчилиги, ташхис қўйилган юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларнинг касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларда, Артоксан препаратини фойда/ҳавф нисбати яхшилаб баҳолангандан кейингина қўллаш керак. Шунингдек фойда/ҳавф нисбатини юрак-қон томир касалликларини ривожланиш ҳавф омиллари (масалан, артериал гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет ва чекиш) бўлган пациентларда Артоксан билан узоқ муддат даволашдан олдин баҳолаш керак.
Кўриш аъзолари томонидан самаралари
НЯҚВ, шу жумладан теноксикам қўлланганида, кўриш аъзолари томонидан нохуш реакциялар кузатилган, шунинг учун кўришни бузилишига шубҳа бўлган пациентларни мувофиқ офтальмологик текширувдан ўтказиш керак.
Иситмани туширувчи самараси
Бошқа НЯҚВ каби, теноксикам инфекцион касалликларнинг умумий симптомларини яшириши мумкин.
Номутаносиблиги
Маълум номутаносиблиги хақида маълумотлар йўқ.
Туғруқ ёшидаги аёллар/контрацепция
Контрацепциянинг самарадорлигига теноксикамни таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Теноксикам, ҳар қандай бошқа ЦОГ/простагландинлар синтези ингибитори каби, фертилликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун ҳомиладорликни режалаштирган аёлларда Артоксан препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Зарурат бўлганида, ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда, препаратни минимал дозада қисқа вақт давомида қўллаш керак. Ҳомиладор бўлолмаётган аёлларда препаратни қўллашни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш керак.
Ҳомиладорлик
Аёлларда ҳомиладорлик даврида теноксикамни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, теноксикамни ҳомиладорликка, эмбрион/ ҳомилани ривожланишига, туғруққа ёки постнатал ривожланишга бирор бир бевосита ёки билвосита салбий таъсир кўрсатмаслиги аниқланган.
Аёлларда ҳомиладорлик даврида Артоксан қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
НЯҚВ простагландинлар синтезига ингибиция қилувчи таъсир кўрсатадилар, натижада улар ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўлланганида ҳомилада артериал қон оқимини муддатидан олдин ёпилиши, шунингдек туғруқ давомийлигини кечикиши ва узайиши кузатилиши мумкин. Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида Артоксан препаратини қўллаш мумкин эмас.
Лактация
Теноксикам бир марта қўлланганидан сўнг аҳамиятсиз миқдорлардагина (дозанинг
0,3% дан камроқ қисми) кўкрак сутига ўтиши аниқланган.
Ҳозирги вақтда теноксикам билан даволанган оналарни эмадиган болаларда нохуш реакциялар хақида хабарлар йўқ.
Лактация даврида теноксикамни қўллаш тавсия этилмайди. Эмизадиган аёл томонидан теноксикамни қабул қилиш зарурати бўлганида (нохуш реакцияларни ривожланиши хақида маълумотлар йўқлигига қарамай) эмизишни тўхтатиш керак.
Дори препарати қўлланганида, автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин бўлган бош айланиши, уйқучанлик ва кўришни бузилиши каби ножўя реакциялар ривожланиши мумкин, шунинг учун улар ривожланганида автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқаришдан сақланиш керак.
Симптомлари
Теноксикамнинг дозасини ўткир ошириб юборилиш ҳолатлари кузатилмаган. Бундай вазиятларда “Ножўя таъсирлари” бўлимида кўрсатилган нохуш реакцияларнинг миқдори ва оғирлигини ошиши кузатилади.
Меъда-ичак йўлларидан қон кетиши мумкин. Кам ҳолатларда НЯҚВ қўлланганидан кейин артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафас функциясини сусайиши ва кома кузатилиши мумкин.
НЯҚВ терапевтик дозаларда қўлланганида анафилактик реакцияларни ривожланиш ҳолатлари кузатилган; улар НЯҚВнинг дозаси ошириб юборилганда ҳам ривожланиши мумкин.
Даволаш
Махсус антидоти мавжуд эмас.
НЯҚВнинг дозаси ошириб юборилганида симптоматик ва қўллаб қувватловчи даволаш (шу жумладан, дори воситасини сўрилишини пасайтиришга (меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш) ва организмдан чиқарилишини тезлаштиришга (колестирамин қабул қилиш) қаратилган даволаш) ўтказиш керак. Диализ ўтказилганида НЯҚВнинг плазмадаги клиренси ўзгармайди.
Ректал суппозиторийлар. 5 суппозиторийдан стрипларда. 1 ёки 2 стрип тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
“Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.”, Туркия
(15 Теммуз Мах. Джами Йолу Джад. № 50 Гюнешли Багджилар / Истамбул)
“World Medicine Ilaç San. ve Tic. А.Ş.”, Turkey
(15 Temmuz Mah. Cami Yolu Cad. No: 50 Güneşli Bağcılar / İstanbul).
“Tar Pharm Alliance” МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч., 166.
Телефон: (+99871) 277 76 78, (+99871) 277 76 48.