троксерутин, карбазохром
таблетки, покрытые пленочной оболочкой.
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 300 мг троксерутин, 3 мг карбазохром;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмал, тальк, повидон К30, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати;
қобиғининг таркиби: оч жигарранг Опадри® 85F270028 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол, тальк, темир (II) оксиди, темир (III) оксиди, темир (II,III) оксиди); тиниқ Опадри® 85F190000 (қисман гидролизланган поливинил спирти, макрогол, тальк).
думалоқ, икки томонлама қавариқ, сут-жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ангиопротекторлар. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайтирувчи препаратлар. Гемостатик восита.
С05СА54
Троксерутин ва карбазохром компонентларидан таркиб топган оптимал мажмуа препаратнинг юқори фармакологик самарадорлигини таъминлайди, бу капиллярларнинг сустлиги ошганида қон-томир касалликлари ва қон кетиши синдромини мақсадга мувофиқ равишда даволаш имконини беради.
Троксерутин, шунингдек Р4 витамини сифатида маълум, у қон-томирларнинг резистентлигини кучайтириб (қон-томирларни ҳимоя таъсири) ва ўтказувчанлигини камайтириб, қоннинг суюқ компонентини тўқималарга ўтишига тўсқинлик қилади (шишга қарши ва ўтказмаслик таъсири). Препаратнинг фармакологик самараси кейинчалик фаоллашиб, қон-томирлар деворининг мустаҳкамлиги учун жавоб берадиган мукополисахарид – гиалурон кислотасини ишлаб чиқарадиган гиалуронни сусайиши ва мембраналар ўтказувчанлигининг ҳимоя фаолиятини бажарадиган С витаминининг таъсирини кучайишини таъминлайди. Бундан ташқари, қон-томирларни кенгайтирувчи ва шишни ривожланишини чақирадиган модда гистаминни ажралиб чиқишини пасайиши кузатилади.
Карбазохром – иккиламчи аминогуруҳи ва о-дифенол гуруҳларини йўқлиги туфайли, симпатомиметик фаолликка эга бўлмаган адреналиннинг оксидланиш маҳсулоти – ортохинондир. Қон кетаётган соҳадаги майда қон-томирларига маҳаллий қон томирларни торайтирувчи таъсири қон кетиши давомийлигини қисқаришига таъсир қилади. Бундай кўриниш артериал босим ошмасдан ва юрак фаолиятига таъсир қилмасдан амалга ошади. Капиллярларнинг мустаҳкамлиги ва ўтказувчанлигига, шунингдек қон-томирларнинг тонуси ва қисқарувчи кучига карбазохромни яққол тарзда таъсир қилиши аниқланган.
Ичга қабул қилинганидан сўнг овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади. Қон плазмасида троксерутин максимал концентрациясига 1 соатдан кейин эришилади ва 81,00±2,94 нг/мл ни ташкил этади, биологик ярим парчаланиш даври – 8,73±0,88 соатни ташкил этади.
Плазма протеинлари билан боғланиши тахминан 30% ни ташкил этади. Жигарда моно-, ди- ва тригидроксиэтилрутозидлар, глюкуронидларнинг аглюкогон шакллари ва арилсирка кислотасининг ҳосилалари ҳосил бўлгунигача метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 10 соатдан 25 соатгача бўлган вақт орасида ўзгариб туради. Сийдик билан тахминан 25%, сафро билан – тахминан 70% чиқарилади.
Қон плазмасида карбазохромнинг концентрацияси қабул қилингандан сўнг 10 минутдан кейин аниқланади, қон плазмасида ўртача чўққи концетрацияси 21,0±8,4 нг/мл ни ташкил этади, чўққи концентрациясига эришиш вақти эса 1,2±0,5 соатни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври, ўртача ушланиш вақти ва 2 соатдан 8 соатгача бўлган вақт оралиғидаги концентрациясига боғлиқ эгри чизиқ остидаги майдон мувофиқ равишда 2,5±0,9 соат, 4,1±1,1 соат ва 65,9±25,3 соат нг/мл ни ташкил этади.
Препарат ичга овқат вақтида қабул қилинади.
Даволашни бошида 1 таблеткадан кунига 2-3 марта қабул қилинади. Самараси одатда 2 ҳафта давомида ривожланади, шундан сўнг даволаш айнан шу дозада давом эттирилади ёки самарани бир маромда сақлаб турувчи минимал доза – 1 таблеткадан кунига 1 мартагача пасайтирилади. Даволаш курси ўртача 3-4 ҳафтани ташкил этади, янада узоқроқ даволаниш зарурияти индивидуал равишда аниқланади.
Умуман олганда препарат яхши ўзлаштирилади; ножўя реакциялар одатда енгил ва қисқа муддатли бўлади.
Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда кам ҳолларда (< 1/10000).
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – меъданинг фаолиятини бузилиши бўлиши мумкин.
Препарат қон томирлар деворининг структураси ва ўтказувчанлигига аскорбин кислотасининг таъсирини кучайтиради.
Агар препаратни қўллаш вақтида касалликнинг симптомларини яққоллиги камаймаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Буйрак етишмовчилигида препаратни узоқ вақт эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Педиатрияда қўлланиши
18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида препарат психомотор реакциялар тезлигига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Препаратнинг дозасини атайлаб ёки бехосдан ошириб юбориш симптомлари кузатилмаган.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқнмаси билан бирга картон қутига жойланган.
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича берилади.
«Ротафарм Илачлары Лимитед Ширкети», Туркия
(“Rotapharm İlaçlari Limited Şirketi”, Turkey).
«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия
(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,
Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул)
"World Medicine Ilaç San. ve Tic. А.Ş.", Turkey
(Bağcılar İlçesi, Güneşli, Evren Mahallesi,
Cami Yolu Cad. No:50 K. 1B Zemin 4-5-6, İstanbul).