URICLAR

Maqolalar



Дори шакли:

твердые желатиновые капсулы.

Таркиби

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Селдер илдизининг қуруқ экстракти  - 60 мг;

Оқ қайин дарахти баргининг қуруқ экстракти  - 60 мг;

Мойчечак ўтининг қуруқ экстракти - 10 мг;

Брусника баргларининг қуруқ экстракти - 30 мг;

Ловия этининг майдаланган кукуни  - 80 мг;

натрий цитрати  - 20 мг;

калий цитрати  - 20 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

капсула қобиғининг таркиби: титан диоксиди, темир (II) оксиди, хлорофиллин, тозаланган сув, желатин.

Таърифи:

қопқоқчаси ва корпуси яшил рангли, оқ заррачалари бўлган сарғиш-жигарранг рангли бир жинсли, ўзига хос ҳидли кукун, сақловчи №0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Урологик касалликларни даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар.

АТХ коди:

G04BX

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат бўлиб, цитрат комплекси мавжудлиги туфайли, буйраклардаги ва сийдик чиқариш йўлларидаги тошларни дезинтеграцияси ва чиқарилишига ёрдам беради. Уриклар спазмолитик таъсир кўрсатади, сийдик чиқариш йўлари орқали тошларни ўтишига ёрдам беради, буйрак ва сийдик йўллари санчиғларида оғриқни камайтиради, буйрак функциясини яхшилайди ва диурезни оширади.

Микробларга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Препарат кристалл-коллоид мувозанатини бошқаради, сийдикда тошларни ҳосил бўлишига ёрдам берувчи элементлар (шовул кислотаси, кальций, гидроксипролин) нинг концентрациясини пасайтиради. Тош ядросининг атрофида зарраларни тўпланишига тўсқинлик қилади, бу унинг келгусидаги ўсишини олдини олади.

Бошқа уросептиклар билан бир вақтда қўлланганида, Уриклар уларнинг бактерицид самарасини кучайтиради.

Препаратнинг литолитик самараси сийдикнинг рН боғлиқ эмас.

Фармакокинетикаси

Уриклар препаратининг терапевтик самараси, компонентларининг таъсирини йиғиндиси билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатувларни ўтказиш мумкин эмас.

Қўлланилиши

Қуйидагиларни мажмуавий даволаш учун қўлланади:

  • сийдик-тош касаллиги:
  • кристаллурия (сийдик кислотаси диатези);
  • сурункали ва ўткир цистит ва пиелонефрит;
  • сурункали гломерулонефритда қўлланади.

Буйракларда ва сийдик-чиқариш йўлларида тошларни пайдо бўлишини олдини олиш учун (шу жумладан, тошлар олиб ташлагандан кейин) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Уриклар препарати ичга, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Катталар – 1-2 капсуладан суткада 2-3 марта, 6 ёшдан ошган болалар – 1 капсуладан суткада 2-3 марта қўлланади.

Препаратни қабул қилиш курсининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Препарат компонентларига баъзида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Уриклар антисептиклар ва антибиотиклар билан бир вақтда қабул қилинганида уларнинг таъсирини кучайтиради.

Цитрат комплексини сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида сийдикда рН миқдорини назорат қилиш лозим.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг бирон-бир компонентига ёки мураккабгулдошлар оиласига (Asteraceae) мансуб ўсимликларни индивидуал ўзлаштираолмаслик пайдо бўлганида Урикларни қабул қилиш мумкин эмас.

Юрак ва буйрак етишмовчилиги оқибатида шишлар пайдо бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препаратни даволовчи шифокор назорати остида қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланилиши

Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Уриклар автомобилни хайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Уриклар препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.

Чиқариш шакли:

Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 2 та блистер тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Ишлаб чиқарувчи

Савдо белгиси ва қайд этиш сертификатининг эгаси

«Ротафарм Лимитед», Буюк Британия

(“Rotapharm Limited”, Great Britain).

Ишлаб чиқарилган

«Адифарм Лтд», 130 бульвар, Симеоновское шоссеси, 1700 София, Болгария

(“Adipharm Ltd”, 130 Simeonovsko shosse blvd., 1700 Sofia, Bulgaria).

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«Tar Pharm Alliance» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч, 166 уй

Телефон: 277-76-78, 277-76-48