CENTRAL-B

Maqolalar



Дори шакли:

қаттиқ желатин капсулалар.

Таркиби

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Пассифлоранинг қуруқ сувли-спиртли экстракти - 25 мг;

Дўлана барглари ва гулларининг қуруқ сувли-спиртли экстракти - 25 мг;

Валериананинг қуруқ сувли-спиртли экстракти  - 100 мг.

ёрдамчи моддалар: енгил магний карбонати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати.

капсула қобиғини таркиби: титан диоксиди, темир (II)-оксиди, индиготин – FD&C, желатин.

Таърифи:

№0 ўлчамли, цилиндрик, қопқоқчаси яшил рангли, корпуси оқ рангли, оқ доғли жигарранг рангли ўзига хос ҳидли кукун сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Седатив восита.

АТХ коди:

N05CM

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Централ-Б – мажмуавий фитопрепарат бўлиб, седатив таъсирга эга. Унинг таркибига учта компонент – пассифлоранинг қуруқ сувли-спиртли экстракти, дўлана барглари ва гулларининг қуруқ сувли-спиртли экстракти, валениананинг қуруқ сувли-спиртли экстракти киради.

Пассифлора экстракти таркибида алкалоидлар ва флавоноид – витексин сақлайди, марказий нерв тизимига енгил тинчлантирувчи таъсирга эга, уйқуни тикланишига ёрдам беради, безовталик ва асабийликни камайтиради, силлиқ мушакларни спазмолитик таъсирга эга, юрак фаолиятини яхшилайди, седатив таъсир кўрсатади.

Дўлана экстракти таркибида флавоноидлар, холин, ацетилхолин, ошловчи воситалар, фитосеринлар ва бошқаларни сақлайди. Таркибида тритерпен бирикмалар ва флавоноидлар борлиги туфайли, юрак ва бош миядаги қон-томирларни танлаб кенгайтириб, спазмолитик таъсир кўрсатади; гипотензив таъсир кўрсатади; веноз босимни нормаллашишига ёрдам беради, қон-томирлар деворининг функциясини яхшилайди. Енгил седатив таъсирга эга.

Валериана экстракти таркибида асосий компоненти мураккаб борнеол эфири ва изовалериана кислотаси ҳисобланган эфир мойи, шунингдек эркин валериан кислотаси ва борнеол, органик кислоталар (шу жумладан спазмолитик таъсир кўрсатувчи валериан кислотаси), алкалоидлар (валерин ва хатинин), ошловчи моддалар, қанд ва бошқа биологик фаол моддаларни сақлайди. Седатив таъсирга эга, руҳий толиқиш ва неврастенияга хос бўлган зўриқиш ва таъсирчанликни камайтиради. Спазмолитик таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг биргаликдаги таъсири билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.

Қўлланилиши

  • юқори нерв қўзғалувчанлик;
  • асабийлашиш оқибатидаги зўриқиш;
  • таъсирчанлик;
  • хавотирлик ҳисси, тушкунликка тушиш;
  • уйқуни бузилиши, уйқусизликда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Централ-Б ичга, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Препарат катталар ва 12 ёш ва ундан катта болалар учун мўлжалланган.

Юқори нерв қўзғалувчанлик, асабийлашиш оқибатидаги зўриқиш, таъсирчанлик, хавотирлик ҳисси ва тушкунликка тушганда одатда 1-2 капсуладан суткада 3 марта буюрилади. Максимал суткалик доза – 6 капсулани ташкил этади.

Уйқу бузилганида ва уйқусизликда препаратнинг дозаси 2 капсулани ташкил этади ухлашдан ярим соат олдин қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Централ-Б препарати одатда яхши ўзлаштирилади.

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, ҳолсизлик бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Централ-Б юрак гликозидлари, транквилизаторлар, марказий нерв тизимининг фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи моддалар, шунингдек алкоголнинг таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Централ-Б препаратини қўллаш давомийлиги чекланмаган. Препарат бекор қилинганида абстиненция синдроми ривожланмайди.

Бирор-бир жиддий касалликни ўтказгандан кейин препаратни қўллаш мумкин эмас.

Централ-Б уйқуни бузилиши ва нерв қўзғалувчанлигини енгил шаклларида қўлланади.

Препарат қўлланганида алкоголь истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш тавсия этилади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида автотранспортни ҳайдашда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка амал қилиш керак, чунки кун давомида уйқучанлик ривожланиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош айланиши, қоринда спастик оғриқлар, кўкракни сиқилиши, қорачиқларни кенгайиши, кўнгил айниши, қусиш бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш мумкин, зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Централ-Б №15: қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Централ-Б №30: қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Централ-Б №45: қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

Савдо белгиси ва қайд этиш сертификатининг эгаси

«Ротафарм Лимитед», Буюк Британия

(“Rotapharm Limited”, Great Britain).

Ишлаб чиқарилган

«Адифарм ЛТД», 130 бульвар Симеоновск шоссеси, 1700 София, Болгария

(“Adipharm LTD”, 130 Simeonovsko shosse blvd., 1700 Sofia, Bulgaria).

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситасининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили

«Tar Pharm Alliance» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўчаси, 166 уй

Телефон: 277-76-78, 277-76-48