сироп.
150 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
Жўка гулларининг қуруқ концентрати - 2,295 г;
Доривор лимонўтнинг қуруқ концентрати - 2,228 г;
Мойчечакнинг қуруқ концентрати - 2,228 г;
Пассифлора экстракти -1,500 г
Қулмоқ экстракти - 750,0 мг
Апельсин дарахти меваларининг қуруқ экстракти - 750,0 мг
Лаванда экстракти - 750,0 мг
ёрдамчи моддалар: глицерин, мальтитол, калий сорбати, «Грейпфрут» ароматизатори, «Олча» ароматизатори, сукралоза, тозаланган сув.
тўқ сариқ-жигарранг рангли мева ҳидли сироп.
Бошқа уйқу ва седатив препаратлар.
N05CM
Аллева – мажмуавий фитопрепарат бўлиб, тинчлантирувчи таъсирга эга. Таъсир механизми таркибига кирувчи компонентлари билан ифодаланади.
Жўка гуллари тинчлантирувчи, спазмолитик, сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Таркибида биофлавоноидлар борлиги ҳисобига яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Безовта ҳаракатларни камайтиради, диққатни жамлаш қобилиятини оширади. Жўканинг кенг таъсир доираси гулларининг кимёвий таркиби билан ифодаланади, унинг таркибига гликозидлар, ошловчи моддалар, каротин ва аскорбин кислотаси (А ва С витаминлари), сапонинлар, флавоноидлар, кумарин, шунингдек эфир мойлари ва микроэлементлар киради.
Доривор лимонўт мия фаолиятини яхшилайди, бош оғриғини бартараф қилади, жуда яхши терлатувчи ва яллиғланишга қарши восита бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, у нерв тизимини тинчлантиради ва табииий антидепрессант ҳисобланади. Овқат ҳазм бўлишини яхшилайди.
Мойчечак яллиғланишга қарши, қон тўхтатувчи, антисептик, дезинфекция қилувчи, буриштирувчи, оғриқ қолдирувчи, седатив, тиришишга қарши, терлатувчи, сафро ҳайдовчи ҳусусиятларга эга. Мойчечакнинг таркибига оқсиллар, камеди, шиллиқ, аччиқ таъми, эфир мойлари ва бошқа моддалар киради. Эфир мойларининг таркибига кирувчи азулен (хамазулен) яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга, мойчечакдан ажратиб олинган апигенин ва апиин – спазмолитик ҳусусиятга эга.
Пассифлора алкалоидлар ва флавоноид – витексин сақлайди, марказий нерв тизимига енгил тинчлантирувчи таъсирга эга, уйқуни тикланишига ёрдам беради, безовталик ва асабийликни камайтиради, силлиқ мушакларга спазмолитик таъсирга эга, юрак ишини яхшилайди, седатив таъсир кўрсатади.
Қулмоқ седатив, сийдик ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, меъда-ичак йўлларининг тонусини оширувчи восита ҳисобланади. Шунингдек иштаҳани яхшилаш учун қўлланади.
Апельсин дарахти мевалари юрак фаолиятини яхшилайди.
Лаванда тинчлантирувчи ва ухлатувчи самараларга эга, оғриқни бартараф қилишга ёрдам беради. Лаванда истеъмол қилиш иштаҳани ошириш, кислоталик, артериал босимни нормаллаштириш имконини беради.
Аллева препаратининг таъсири унинг компонентларини умумий ҳусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ ҳисобланади.
Аллева препарати болалардаги қуйидаги ҳолатларда тинчлантирувчи восита сифатида кўрсатилган:
Аллева сиропи овқатдан кейин ичга қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин сиропни чайқатиш керак. Зарурат бўлганида сиропни сувда, мевали шарбатда, болалар озуқасида суюлтириш мумкин.
1 ёшгача бўлган болаларга препарат 2,5 мл дан суткада 1-3 марта буюрилади.
1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан суткада 1-2 марта буюрилади.
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади.
6 ёшдан катта болаларга – 5 мл дан суткада 3-4 марта буюрилади.
Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл ҳажмларга бўлинган ўлчов стакани ишлатилади.
Даволаш курси ва давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
Препарат беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда ишлатилганида кўнгил айниши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препаратни индивидуал ўзлаштиролмаслик ёки препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Барбитуратлар, транквилизаторлар каби, марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида препаратнинг седатив ва ухлатувчи самаралари кучаяди.
Препаратнинг таркибида ўсимликлардан олинадиган компонентлар борлиги туфайли, чўкма ҳосил бўлиши мумкин, флакон чайқатилганида у дарров йўқолади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация вақтида препаратни қўллаш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Педиатрияда қўлланиши
Препарат педиатрия амалиётида қўллаш учун мўлжалланган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Аллева препаратининг дозаси ошириб юборилиш ҳолатлари хақида хабар берилмаган. Дозаси ошириб юборилганида меъдани ювиш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак.
Ичга қабул қилиш учун сироп 150 мл дан сариқ рангли шиша флаконда, бураладиган ҳимоя қопқоғи ёпилган, ва ҳимоя халқаси билан таъминланган.
1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стакани билан бирга картон қутига жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Рецептсиз берилади.
«Ротафарм Илачлары Лимитед Ширкети», Туркия
("Rotapharm Ilaçlarl Limited Şirketi", Turkey).
«Фармамаг Амбалаж Санайи ве Тиджарет А.Ш.», Туркия
(Авджылар Илчеси, Багларичи Джаддеси №14, Кат: 2, Истамбул)
"Farmamag Ambalaj Sanayi ve Ticaret A.Ş.", Turkey
(Avcılar İlçesi, Bağlariçi Caddesi No:14, Kat: 2, İstanbul).
«Tar Pharm Alliance» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч, 166 уй