Solintel

Maqolalar



Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 200 мкг калий йодид, 150 мкг йодга тўғри келади, 400 мкг фолат кислотаси.

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, кремний кислотаси, глюкоза, тальк, магний стеарати.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, сариқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Йод препаратлари фолат кислотаси билан мажмуада.

АТХ коди: H03C

Фармакодинамикаси

Йод қалқонсимон без функциясини нормал кечишига сабаб бўлади, гормонлари (тироксин, трийодтиронин) нинг таркибига киради. Эндемик буқоқ, креатинизмни ривожланишини олдини олади.

Фолат кислотасини етишмовчилиги хромосомаларни репликацияси ва бўлинишига тайёргарлик кўраётган ҳужайрада ДНК синтезини издан чиқаради. Таъсир механизми нуклеин кислоталар синтезида ва ҳужайраларни бўлинишида фолат кислотасини тетрагидрофолат шаклида иштироки билан, шунингдек пурин ва пиримидинлар синтезида коэнзим сифатида иштироки билан ифодаланган, бу уни одамда тухум ҳужайра уруғланганидан сўнг 15-28 кунида ривожланадиган марказий нерв тизимини шаклланишида ҳал қилувчи омил қилади. Фолат кислотаси мегалобластларни нормал етилиши ва нормобластларни ҳосил бўлиши учун зарур. Уни етишмовчилиги қон плазмасида атеросклеротик ўзгаришларнинг маркери ҳисобланган гомоцистеинни тўпланишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетикаси бўйича маълумотлар йўқ.

 

Қўлланилиши

  • аёлларда ҳомиладорлик режалаштирилган даврда, шунингдек ҳомиладорлик ва лактация даврида йод ва фолат кислотаси танқислигини олдини олиш ва тўлдириш учун;
  • она қорнидаги даврда нерв тизими, қўл-оёқлар, юракни ривожланиш нуқсонларини олдини олиш учун;
  • ўсмирларда ўсиш ва жинсий етилишни бузилишини олдини олиш учун;
  • сурункали толиқиш ҳолати, хотирани бузилишида;
  • периферик нейропатияларда;
  • йод танқислиги оқибатидаги буқоқни терапевтик даволашдан кейин қайталанишларни олдини олиш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Солинтел ичга кунига 1 таблеткадан овқатланиш вақтида ёки овқатлангандан кейин, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Препаратни қабул қилиш курсининг давомийлиги шифокор билан белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик реакциялар (учраш тезлиги номаълум) бўлиши мумкин.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг фаол моддаларига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда;
  • гипертиреозда препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Солинтел препаратини анальгетиклар, тиришишга қарши препаратлар, антацидлар, колестирамин, сульфаниламидлар, антибиотиклар, цитостатиклар билан бирга қўллаш мумкин эмас, чунки улар фолат кислотасини ўзлаштирилишини камайтирадилар.

Солинтел калийни тежовчи диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида гиперкалиемия ривожланиши мумкин.

Солинтел препарати ва литий препаратларини бир вақтда қўллаш буқоқ ва гипотиреозни ривожланишига сабаб бўлади.

 

Махсус кўрсатмалар

Қалқонсимон без касалликларида ёки йоднинг бошқа препаратлари ишлатилганида препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ёрдамчи моддалар

Препарат таркибида лактоза моногидрати ва глюкоза сақлайди. Фруктозани, галактозани ва бошқаларни ўзлаштиролмаслик билан характерланувчи, кам учрайдиган наслий касалликлар, масалан, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси билан хасталанган пациентлар ушбу дори препаратини қабул қилишлари мумкин эмас.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қўллаш мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳолатлари хақида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар. 30 таблеткадан блистерда. 1, 2 ёки 3 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

 

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Ишлаб чиқарувчи

Савдо белгиси ва рўйхатдан ўтказилганлик сертификатининг эгаси қуйидаги компания

“Уорлд Медицин Лимитед”, Буюк Британия

(“World Medicine Limited”, Great Britain).

 

Ишлаб чиқарилган

“Кенди ЛТД”, Болгария (8 Гурмазовское шоссеси, 2227 Божуриште)

“Kendy LTD”, Bulgaria (8 Gurmazovsko shose, 2227 Bozhurishte).