ROTAVIT KALCUIM FORTE

Maqolalar



Таъсир этувчи моддалар (ХПН):

кальция карбонат + холекальциферол

Дори шакли:

вишилловчи таблеткалар


 

Таркиби:

1 вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

кальций (кальций карбонати шаклида)    1000 мг;

D3 витамини (холекальциферол)               880 ХБ

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, мальтодекстрин, сорбитол, аспартам, калий ацесульфам, «Апельсин» ароматизатори, олма кислотаси, полиэтиленгликоль 6000, сахароза, кристалл натрий аскорбати, ўрта занжирли триглицеридлар, кремний диоксиди, DL-альфа-токоферол, модификацияланган крахмал.

Таърифи:

думалоқ, ясси, фаскали оқ рангли таблеткалар, апельсин ҳидли, бироз мармарсимон бўлиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита

АТХ коди:

А12АХ

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кальций ва фосфор алмашинувини, айниқса суяк тўқимасида, бошқарувчи мажмуавий препаратдир. Резорбция (кальцийни суяклардан чиқарилиши) ни пасайтиради ва организмда кальций ва D3 витаминининг танқислигини тиклаб, суяк тўқимасининг зичлигини оширади.

Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг самараси билан белгиланади.

Кальций суяк тўқимасини шаклланишида, тишларни минерализацияси, нерв ўтказувчанлиги ва мушаклар қисқаришини бошқаришда, юрак фаолиятини барқарор тутиб туришда иштирок этади, қон ивиши тизимининг компоненти ҳисобланади.

D3 витамини ичакда кальцийни сўрилишини ва уни суяк тўқимасига боғланишини кучайтиради, организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқаради.

Кальций ва D3 витаминини қўллаш юқори суяк резорбцияси (кальцийни суяклардан чиқарилиши) ни стимулятори ҳисобланган, паратиреоид гормони (ПТГ) ни ишлаб чиқарилишини ошишига тўсқинлик қилади.

Фармакокинетикаси

Кальций

Сўрилиши: одатда меъда-ичак йўлларидан сўриладиган кальцийнинг миқдори қабул қилинган дозанинг тахминан 30% ни ташкил этади.

Тақсимланиши ва метаболизми: организмда кальцийнинг 99% суяклар ва тишларнинг қаттиқ структурасида бўлади. Қолган 1% ҳужайрадан ташқари ва ички суюқликларида бўлади. Қонда умумий кальций миқдорининг тахминан 50% физиологик жиҳатдан фаол ион ҳолатида бўлади, шундан тахминан 10% цитрат, фосфат ёки бошқа анионлар билан комплекс ҳолатида, қолган 40% оқсиллар, биринчи навбатда альбумин билан боғланган ҳолатда бўлади.

Чиқарилиши: кальций организмдан ичак, буйрак ва тер безлари орқали чиқарилади. Буйрак орқали чиқарилиши кальцийни калавалар фильтрацияси ва найчалар орқали қайта сўрилииши билан боғлиқ.

D3 витамини

Сўрилиши: D3 витамини ингичка ичакдан осон сўрилади (қабул қилинган дозанинг тахминан 80% сўрилади).

Тақсимланиши ва метаболизми: холекальциферол ва унинг метаболитлари қонда махсус глобулин билан боғланган ҳолатда айланиб юради. Холекальциферол жигарда гидроксилланиш йўли билан 25-гидроксихолекальциферолгача метаболизмга учрайди. Сўнгра буйракда фаол шакли 1,25-гидроксихолекальциферолга айланади. 1,25-гидроксихолекальциферол кальцийни сўрилишини ошишига масъул метаболит ҳисобланади. Ўзгармаган холекальциферол ёғ ва мушак тўқимасида тўпланади.

Чиқарилиши: холекальциферол организмдан буйрак ва ичак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

  • D3 витамини ва кальцийни танқислиги ёки танқислик ривожланишини юқори ҳавфи;
  • D3 витамини кальцийни танқислиги бўлган пациентларда остеопороз (менопаузадаги, сенил, стероид остеопороз) ни олдини олиш ва комплекс даволаш;
  • суякларни синиши, суяк тўқмасини жароҳатдан кейинги регенерация жараёнларини секинлашишида қўлланиди.

Қўллаш усули ва дозалари

Ротавит Кальциум Форте овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Битта таблеткани хона хароратидаги бир стакан ичимлик сувда (200 мл) эритиш ва тайёрланган заҳоти ичиш керак.

Остеопорозни олдини олиш учун – катталарга 1 таблеткадан кунига 1 марта буюрилади; остеопорозни комплекс даволашда – катталарга 1 таблеткадан кунига 1-2 марта буюрилади.

Профилактик восита сифатида – катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга кунига
1 таблеткадан буюрилади. 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – тўлиқ бўлмаган дозани (тайёрланган эритмани ярмини) қабул қилиш буюрилади.

Препарат D3 витамини ва кальцийни танқислигини тўлдириш учун қўлланганида даволаш курсининг ўртача давомийлиги камида 4-6 ҳафтани ташкил этади. Бир йил давомида такрорий курсларнинг миқдори индивидуал равишда белгиланади.

Остеопорозни олдини олиш ва комплекс даволаш учун қўлланганида даволашнинг давомийлиги шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзият, метеоризм, кўнгил айниши, гастралгия, диарея.

Моддалар алмашинуви томонидан: юқори дозалари билан узоқ муддат даволанганда гиперкальциурия ва гиперкальциемия бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • гиперкальциемия, гиперкальциурия;
  • сийдик тош касаллиги (нефролитиаз);
  • D3 витаминини гипервитаминози;
  • оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги;
  • туберкулёзнинг оғир шакли;
  • саркоидозда қўллаш мумкин эмас.

Препарат организмда фенилаланинга трансформация бўладиган аспартам сақлайди, шунинг учун препаратни фенилкетонурияда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври, буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фенитоин ва барбитуратларни ёндош қўллаш метаболик фаолсизлиниши оқибатида D3 витаминининг таъсирини пасайтириши мумкин.

Юрак гликозидлари билан бир вақтда даволанганда ЭКГ ва пациентларнинг клиник ҳолатларини назорат қилиш керак, чунки кальций препаратлари юрак гликозидларининг терапевтик ва токсик самараларини кучайтириши мумкин.

Бисфосфонатлар, натрий фториди ёки тетрациклинлар оғиз орқали ёндош қабул қилинганида препаратни фақатгина 3 соатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади (бисфосфонатлар, натрий фториди ёки тетрациклинларни меъда-ичак йўллари орқали сўрилишини пасайиш ҳавфи мавжуд).

Тиазид диуретиклар қўлланганида гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфи ошади, чунки улар кальцийни буйрак найчалари орқали қайта сўрилишини оширадилар. Фуросемид ва бошқа халқали диуретиклар, аксинча, кальцийни буйраклар орқали чиқарилишини оширадилар.

Препаратни глюкокортикостероидлар билан бирга қўллаш кальцийни сўрилишини пасайишига олиб келиши мумкин.

Оксалатлар (шовул, исмалоқ) ва фитин (ёрма) сақловчи озуқа маҳсулотларини қабул қилиш кальцийни сўрилувчанлигини пасайтиради, шунинг учун Ротавит Кальциум Форте препаратини шовул, исмалоқ, ёрма қабул қилинганидан кейин икки соат давомида қабул қилиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Препарат узоқ муддат қўлланганида кальцийнинг даражасини аниқлаш мақсадида қон зардоби ва сийдикни, шунингдек креатинин клиренсини аниқлаш орқали буйрак функциясини мониторингини ўтказиш тавсия этилади. Мониторинг ўтказиш юрак гликозидлари ёки сийдик ҳайдовчи воситаларни қабул қилаётган кекса ёшдаги пациентлар учун айниқса муҳим. Гиперкальциемияда ёки буйрак етишмовчилигида препаратнинг дозасини қисқартириш ёки уни қабул қилишни тўхтатиш керак. Агар сийдикдаги кальцийнинг даражаси 24 соат давомида 7,5 ммоль (24 соат давомида 300 мг) дан ошса, даволашни қисқартириш ёки вақтинчалик тўхтатиш тавсия этилади.

Препаратни таркибида кальций ва D3 витамини сақловчи витамин-минерал комплекслари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Организмга D3 витаминини бошқа манбалардан қўшимча равишда тушиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда D3 витаминининг метаболизмини ўзгариши кузатилади. Агар бундай пациентлар холекальциферол қабул қилаётган бўлсалар, уни кальций ва фосфатларнинг гомеостазига таъсирини текшириш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Кальций ва D3 витамини ҳомиладорликда организмда уларнинг танқислигини тўлдириш учун қўлланади. Ҳомиладорликда препаратнинг суткалик дозаси кальций 1500 мг дан ва D3 витамини 600 ХБ дан ошмаслиги керак. Ротавит Кальциум Форте препаратининг тўлиқ бўлмаган дозасини (тайёр бўлган эритманинг ярмини) қабул қилиш мумкин.

D3 витамини ва унинг парчаланиш маҳсулотлари кўкрак сутига ўтади. D3 витаминининг миқдори юқори бўлганлиги туфайли, лактация даврида Ротавит Кальциум Форте препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланиши

12 ёшдан бошлаб ўсмирларга Ротавит Кальциум Форте препаратини кунига 1 таблеткадан қабул қилиш тавсия этилади. Кичик ёшдаги болаларга препаратни тайёрланган эритмани пропорцияларга бўланган шаклда, тавсия этилган кундузги дозаларга мувофиқ қабул қилиш тавсия этилади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш эҳтимоли кам.

Дозани ошириб юборилиши

Дозаси ошириб юборилганида симптомлари қуйидагилар: кўнгил айниши, қусиш, чанқоқлик, кучли чанқоқлик, полиурия, қабзият, сувсизланиш бўлган гиперкальциурия ва гиперкальциемия кузатилади.

Дозани сурункали ошириб юборилиши гиперкальциемияни оқибати сифатида қон-томирлар ва бошқа аъзоларни кальцинозига олиб келиши мумкин.

Даволаш: кальций ва D3 витаминини қабул қилишни тўхтатиш, организмга катта миқдорда суюқлик юбориш лозим.

Чиқарилиш шакли

Вишилловчи таблеткалар. 10 ёки 20 вишилловчи таблеткалар полипропилен тубада, силикагелли полипропилен тиқин билан ёпилган. 1 туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда ва 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

Савдо белгиси ва қайд этиш сертификатининг эгаси қуйидаги компания

«Ротафарм Лимитед», Буюк Британия

("Rotapharm Limited", Great Britain).

Ишлаб чиқарилган

«Кенди Лтд», Болгария (8 Гурмазовское шоссеси, 2227 Божуриште).

"Kendy Ltd", Bulgaria (8 Gurmazovsko shose, 2227 Bozhurishte).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«Tar Pharm Alliance» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тум., Сайхун кўч., 166-уй

Телефон: (+99871) 277-76-78, (+99871) 277-76-48