ROTAVIT ADALT

Maqolalar



Дори шакли:

юмшоқ желатин капсулалар

ТАРКИБИ

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Лиофилизация қилинган она асалари сути (100 мг янги олинган она асалари сутига эквивалент) – 33,3 мг

20% ли Женьшень экстракти – 40,0 мг

Асалари чанглари (≥ 15% оқсил сақлайди) – 50,0 мг

Диметиламиноэтанол битартрати – 25,0 мг

ПАБК (4-аминобензой кислотаси) – 50,0 мг

A витамини пальмитати (пальмитат (1 млн ХБ/г)) – 2000 ХБ

B1 витамини (тиамин нитрати) – 15,0 мг

B2 витамини (рибофлавин) – 4,0 мг

B6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) – 1,0 мг

B12 витамини (цианокобаламин) – 5 мкг

D3 витамини (холекальциферол концентрати (мойли шакли) 1 млн ХБ/г) (200 ХБ D3 витаминига эквивалент) – 0,2 мг

E витамини (DL-α-токоферол ацетати 1000 ХБ/г) (30 ХБ E витаминига эквивалент) – 30 мг

PP витамини (никотинамид) – 15,0 мг

Кальций пантотенат – 4,0 мг

Темир фумарати (10 мг темирга эквивалент) – 30,426 мг

Кальций гидрофосфати (90,58 мг Ca ва 70 мг фосфорга эквивалент) – 307,493 мг

Сувсиз мис сульфати (1 мг Cu га эквивалент) – 2,511 мг

Калий сульфати (2 мг калийга эквивалент) – 4,456 мг

Марганец сульфат моногидрати (1 мг Mn га эквивалент) – 3,076 мг

Рух сульфати моногидрати (1 мг Zn га эквивалент) – 2,745 мг

Лизин гидрохлориди – 5,0 мг

Фолат кислотаси – 25 мкг

Биотин – 3 мкг

Ёрдамчи моддалар: соя лецитини, кальций аскорбати, буғдой уруғи мойи, рафинатланган соя мойи, гидрогенланган соя мойи, қисман гидрогенланган ўсимлик мойи, асалари муми.

Капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, сорбитол-сорбитан эритмаси, натрий этилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, титан диоксиди, темир II-III оксиди, темир III-оксиди, темир II-оксиди, қизил кошенил, этилванилин, тозаланган сув.

 

ТАЪРИФИ

Сариқ-жигарранг рангли бир жинсли суюқ масса сақловчи, сариқ/тўқ жигарранг рангли узунчоқ капсулалар.

Ротавит Адалт организмни нормал моддалар алмашинуви, ўсиши ва ривожланиши, ташқи муҳитнинг касаллик келтириб чиқарувчи ва зарарли омилларидан ҳимоя қилиш, барча ҳаётий функцияларни ишончли равишда таъминлаш учун керак бўладиган витаминлар ва минерал моддалар мажмуасидир, шу билан бирга турли касалликларга нисбатан организмнинг қаршилигини оширади.

Витаминлар биокимёвий ва физиологик жараёнларнинг катализаторлари ва регуляторлари сифатида моддалар алмашинувида иштирок этадилар.

Минерал моддалар одам организмида алмашинув жараёнлари учун ҳаётий муҳим элементлар ҳисобланадилар. Организмнинг ҳужайралари ва тўқималари қурилишида, ферментлар тизими фаолиятида иштирок этадилар.

Лиофилизация қилинган она асалари сути – организм томонидан осон ўзлаштириладиган табиий асалари маҳсулоти бўлиб, таркибида аминокислоталар, В гуруҳи витаминлари комплексини, шу билан бирга моддалар алмашинувини кучайтирувчи ва кучли қон яратувчи таъсирга эга бўлган фолат кислотаси, пантотенат кислотасини сақлайди.

Диметиламиноэтанол битартрат ацетилхолинни ишлаб чиқарилишини оширади, ўрганиш қобилиятини оширади, хотирани яхшилайди (ёки кекса одамларда хотирани йўқолишини камайтиради). Антиоксидант таъсирга эга.

А витамини оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, оқсиллар синтезини тартибга солишда иштирок этади, моддалар алмашинувини нормал кечишига, ҳужайра ва субҳужайра мембраналарини функциясига ёрдам беради; янги ҳужайраларни ўсиши учун зарур, қариш жараёнларини секинлаштиради.

В1 витамини ҳужайра энергияси бўлиб, организмни ўсиши ва ривожланишига ёрдам беради, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, детоксикацион таъсир кўрсатади, шунингдек нерв тўқимасининг метаболизмини яхшилайди. Тиамин, айниқса нерв ва мушак тўқималарида, углеводлар ва энергия алмашинувида муҳим роль ўйнайдиган қатор ферментларнинг коферментларини қурилишида иштирок этади. Тиаминни етишмаслиги Бери-Бери (ўзига хос полиневрит) ва Вернике (полиневротик психоз) синдромларини ривожланишига олиб келади.

В2 витамини ҳужайра нафаси ва кўриш жараёнларини муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини тартибга солиш орқали, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар алмашинувида иштирок этади, ДНКни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобинни синтезида иштирок этади, тўқималар (шу жумладан терининг ҳужайралари) регенерацияси, ҳужайраларда трофик бузилишларни коррекция қилиш жараёнларига ёрдам беради.

В5 витамини кофермент А нинг (ферментларнинг фаоллигини намоён қилиш учун керак бўладиган оқсил бўлмаган табиатли органик бирикма) таркибига киради. Ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Углеводлар ва ёғлар алмашинувида ва ацетилхолин синтезида иштирок этади.

В6 витамини ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, қонда глюкозанинг даражасини тартибга солади, қалқонсимон без, буйрак усти безлари ва жинсий безларнинг фаолиятини нормаллаштиради, бош мия тўқималарида моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тизимини мустаҳкамлайди, антидепрессант ҳисобланади. В6 витамини тўқималарни ўсиши, ривожланиши ва пролиферацияси жараёнларини нормал кечиши учун, хусусан қон яратилиши ва эмбриогенез учун зарур, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, меъдада хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

В10 витамини ичак микрофлорасини фаоллаштиради, бу ҳолат фолат кислотасини ишлаб чиқарилишига олиб келади, у ўз навбатида катта миқдорда пантотенат кислотасини ишлаб чиқаради. Оқсилларни ўзлаштирилиши жараёнида, шунингдек ҳужайраларни кислород билан таъминловчи қизил қон таначаларини ишлаб чиқарилишида иштирок этади.

В12 витамини иммуномодулятор, аллергияга қарши, антиатеросклеротик таъсирларга эга, артериал қон босимини нормаллаштиради, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, репродуктив функцияни яхшилайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталарни синтезида иштирок этади, жигар, нерв тизимининг функциясига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиши, углеводлар ва липидлар алмашинуви жараёнларини фаоллаштиради.

D3 витамини ингичка ичакда кальцийни боғловчи оқсиллар синтезини рағбатлантириб, кальцийни сўрилишини кўпайтиради, буйрак найчаларида кальцийни қайта сўрилишини оширади. I тур коллаген ва матрица оқсиллари синтезини ошириши орқали, остеобластлар синтезини фаоллаштириши орқали суяк тўқимасини қайта моделланиш жараёнларини фаоллаштиради. Қалқонсимон без, қалқонсимон без олди безлари, жинсий безларнинг функционал ҳолатига таъсир кўрсатиб, скелет суяклари кальцификациясини таъминлайди.

Е витамини антиоксидант восита бўлиб, ҳужайраларни шикастланиш ва қаришдан ҳимоя қилади, эркин радикалларни ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, мушак фаолиятини ва жинсий безлар функциясини рағбатлантиради, ҳужайралараро моддани, бириктирувчи тўқима толаларини, қон томирлар, овқат ҳазм қилиш йўлларининг силлиқ мушакларини шаклланишида иштирок этади.

РР витамини ҳужайра нафасида ва олий нерв фаолияти ва овқат ҳазм қилиш аъзолари функциясини тартибга солувчи оқсиллар алмашинувида иштирок этадиган ферментларнинг таркибига киради.

Н витамини аминокислоталар ва ёғ кислоталарининг алмашинувини тартибга солувчи ферментларнинг таркибига киради.

Темир – эритропоэзни рағбатлантирувчи микроэлемент. Гемоглобин, миоглобин, турли ферментларнинг таркибига киради; кислородни қайтар боғлайди ва қатор оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади; қон яратиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Темир элементи туз кўринишларида қўлланганида, организмда унинг танқислигини тезда ўрнини тўлиши амалга ошади.

Кальций организмнинг нормал ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун керак бўладиган алмашинмайдиган озуқа макроэлемент ҳисобланади. Кальций (фосфор билан бирга) суяк тўқимасининг асосини ташкил қилади, қатор муҳим ферментларнинг фаолиятини фаоллаштиради, организмда ионлар мувозанатини бир маромда ушлаб туришда иштирок этади, нерв-мушак ва юрак-қон томир тизимларида амалга ошадиган жараёнларга таъсир қилади.

Фосфор – оқсиллар, нуклеин кислоталар, суяк тўқимасининг таркибига кирувчи муҳим элемент ҳисобланади. Фосфор бирикмаси энергия алмашинувида (аденозинучфосфат кислотаси ва креатин-фосфат энергия аккумуляторлари ҳисобланадилар) иштирок этади, мушак ва ақлий фаолиятлар, организмнинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш уларни айланишлари билан боғлиқ. Фосфор юрак ва буйрак фаолиятига таъсир қилади.

Мис организмда анаболик жараёнларга ёрдам беради, айрим ферментларнинг (цитохромоксидаза, тирозиназа ва бошқ.) фаолият кўрсатишида, тери, соч ва кўзнинг пигментлари синтезида иштирок этади, ички секреция безларининг функциясига таъсир қилади.

Калий қоннинг кислота-ишқорий мувозанатини тартибга солади. Нерв импульсларини ўтказилишида иштирок этади, қатор ферментларнинг ишини, юрак мушаги фаолиятини фаоллаштиради, тери ва буйраклар ишига ижобий таъсир қилади. Калий натрийни ортиб кетиши оқибатидаги ножўя таъсирига қарши ҳимоя қилувчи таъсирга эга ва қон босимини нормаллаштиради.

Марганец ёғларни нормал метаболизми учун, суяклар ва бириктирувчи тўқималарни қурилиши учун, холестерин ва нуклеотидларни (ДНК) синтези учун зарур.

Рух одам организмидаги 80 дан ортиқ ферментларнинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади, у эритроцитлар ва қоннинг бошқа шаклли элементларини ҳосил бўлиши учун керак. Кўриш жараёнини фотокимёвий реакцияларида, ички секреция безлари фаолиятида иштирок этади.

Концентрацияланган женьшень экстракти – марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатувчи, табиий компонент ҳисобланади.

Асалари чанглари – таркибида оқсиллар, алмашинмайдиган эркин аминокислоталарнинг тўлиқ тўплами, витаминлар, шунингдек гормонга ўхшаш турли моддаларни сақловчи табиий концентрат ҳисобланади.

45% ли соя лецитини – организм учун муҳим бўлган фосфолипид комплекс. Оксидланиш жараёнларини тезлаштиради, ёғлар алмашинувини нормал кечишини таъминлайди, бош мия ва юрак-қон томир тизимининг ишини яхшилайди, токсик моддалар таъсирига организмнинг қаршилигини оширади, ўт ажралиб чиқиши ва эритроцитлар ва гемоглобинни ҳосил бўлишини рағбатлантиради.

L-лизин гидрохлориди – аминокислота бўлиб, тўқималарни ўсиши, тикланиши учун, антитаналар, гормонлар ва ферментларни ишлаб чиқарилиши учун зарур.

 

ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ

Биологик фаол қўшимча сифатида витаминлар, макро- ва микроэлементлар, ўсимлик компонентлари ва аминокислоталарнинг манбаи ҳисобланади.

 

ҚЎЛЛАШ УЧУН КЎРСАТМАЛАР

  • гипо- ва авитаминоз, минераллар етишмовчилигини олдини олиш;
  • алмашинув жараёнларини меъёрлаштириш;
  • ўтказилган касалликлардан кейинги тузалиш даври, шу жумладан операциядан кейинги даврда;
  • юқори жисмоний ва ақлий юклама вақтида;
  • стресс оқибатларини коррекция қилишда;
  • эркакларда астеник ҳолатлар фонида потенцияни пасайишини олдини олиш учун қўлланади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Компонентларидан бирортасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Ротавит Адалт ичга, кунига 1 капсуладан ёки кунора овқатланиш вақтида ёки овқатланган заҳоти 2-3 ҳафта давомида қабул қилинади.

 

ЎЗАРО ТАЪСИРЛАРИ

Таркибига алюминий, кальций, магний кирувчи антацид препаратлар, шунингдек колестирамин бир вақтда қўлланганида Ротавит Адалт маҳсулотининг таркибига кирувчи темирни сўрилиши камаяди.

Маҳсулот тиазид диуретиклари билан бирга қўлланганида гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфи ошади.

Ротавит Адалт аналептиклар (кофеин, камфора ва бошқ.) нинг таъсирини кучайтиради ва МНТнинг фаолиятини сусайтирувчи воситалар, шу жумладан барбитуратлар, транквилизаторлар, тиришишга қарши воситаларнинг антагонисти ҳисобланади.

 

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

Маҳсулотни куннинг иккинчи ярмида қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ротавит Адалтни қабул қилиш вақтида дозани ошириб юборилишига йўл қўймаслик мақсадида бошқа поливитамин препаратларини қабул қилиш тавсия этилмайди. Аллергик реакциялар пайдо бўлганида маҳсулотни бекор қилиш керак.

Қандли диабет билан хасталанган беморлар маҳсулотни қабул қилишлари мумкин.

 

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Юмшоқ желатин капсулалар.

10 капсуладан блистерда. 2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

САҚЛАШ ШАРОИТИ

Намликдан ҳимояланган жойда 25ºC дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

 

ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

 

САВДО БЕЛГИСИ ВА МАРКЕТИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ЭГАСИ ҚУЙИДАГИ КОМПАНИЯ

“Ротафарм Лимитед”, Буюк Британия.

(“Rotapharm Limited”, Great Britain).

 

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН

Саус Иджипт Драг Индастриз Ко. «Седико», Миср

(Первая промышленная зона, Сикс ов Октобер Сити)

South Egypt Drug Industries Co. “Sedico”, Egypt

(First Industrial Zone, 6th of October City).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида БФҚнинг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«Tar Pharm Alliance» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч., 166 уй

Тел.: (+998) 71 277-76-78, (+998) 71 277-76-48.