ROTAFER KIDS

Maqolalar



Дори шакли:

сироп

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

В1 витамини (тиамин гидрохлориди) - 4 мг;

В2 витамини (рибофлавин) - 1 мг;

В3 витамини (никотинамид) - 8 мг;

В5 витамини (кальций D-пантотенати) - 2 мг;

В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) - 2 мг;

фолат кислотаси    - 150 мкг;

B12 витамини (цианокобаламин)  - 5 мкг;

С витамини (аскорбин кислотаси) - 10 мг;

темир (темир L-лактати шаклида) - 7 мг;

рух (рух глюконати шаклида) - 5 мг;

мис (мис глюконати шаклида)  - 0,25 мг;

марганец (марганец глюконати шаклида) - 0,25 мг;

йод (калий йодат шаклида) - 40 мкг;

кальций глицерофосфати - 10 мг;

лизин гидрохлориди  - 40 мг;

солод ўти экстракти   - 500 мг;

ёрдамчи моддалар: декстрин, калий сорбати, глицерин, сорбитол, мальтитол, «Асал» ароматизатори, сукралоза, «Апельсин» ароматизатори, тозаланган сув.

Таърифи:

апельсин ва асал ҳидли жигарранг рангли ширин суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Антианемик препарат. Макро- ва микроэлементлар ҳамда биоген адаптогенлардан таркиб топган поливитаминлар.

АТХ коди:

A11AB

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ротафер Кидс – мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг ҳусусиятлари билан ифодаланади.

В1 витамини коэнзимнинг таркибий қисми сифатида кетокислоталар карбоксил гуруҳини йўқотиши учун углеводлар алмашинувининг муҳим компоненти ҳисобланади; углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмшинувида муҳим роль ўйнайди; синапсларда нерв қўзғалувчанлигини ўтишида қатнашади. Ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, детоксикацион таъсир кўрсатиб, нерв тўқимасининг метаболизмини яхшилайди.

В2 витамини ҳужайра нафаси ва кўриш фаолиятларини муҳим катализатори ҳисобланади. Рибофлавин оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқариб, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар алмашинувида иштирок этади, ДНКни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, гемоглобин синтезида қатнашади, тўқималар (шу жумладан тери ҳужайралари) регенерацияси жараёнларига, ҳужайраларда трофик бузилишларни мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

В3 витамини қондаги липопротеинларнинг концентрациясини нормаллаштиради; юқори дозаларда (суткада 3-4 г) умумий холестериннинг концентрациясини пасайтиради, холестерин/фосфолипидлар индексини камайтиради, антиатероген самараларга эга бўлган юқори зичликдаги липопротеинларнинг миқдорини оширади.

В5 витамини ёғлар, углеводлар, аминокислоталар алмашинуви учун, ҳаётий муҳим ёғ кислоталари, холестерин, гистамин, ацетилхолин, гемоглобин синтези учун муҳим. У антителаларни шаклланишида муҳим роль ўйнайди, бошқа витаминларни ўзлаштирилишига ёрдам беради, шунингдек нейротрансмиттерлар синтезида иштирок этади.

В6 витамини ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, қонда глюкозанинг даражасини бошқаради, қалқонсимон без, буйрак усти безлари ва жинсий безларнинг функциясини нормаллаштиради, бош мия тўқималарида моддалар алмашинувини яхшилайди, нерв тизимини мустаҳкамлайди, нейромедиаторлар синтезида иштирок этади, антидепрессив таъсир кўрсатади.

Фолат кислотаси тўқималарни ўсиши, ривожланиши ва пролиферация жараёнларини нормал кечиши учун муҳим, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, меъдада хлорид кислотасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

B12 витамини иммуномодулятор, аллергияга қарши таъсирга эга, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, иштаҳани оширади. B12 витамини турли аминокислоталарни синтезида иштирок этади, жигар, нерв тизимининг функциясига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиши жараёнлари, углеводлар ва липидлар алмашинуви жараёнларини фаоллаштиради.

С витамини ҳужайра ичидаги коллагенни ҳосил бўлиши учун муҳим, тишлар, суяклар ва капиллярлар деворининг структурасини мустаҳкамлаш учун талаб этилади. Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида, тирозинни метаболизмида, фолат кислотасини фолинат кислотасига айланишида, углеводлар метаболизмида, липидлар ва оқсиллар синтезида, темирни метаболизмида, ҳужайра нафаси жараёнларида иштирок этади. Антиоксидант ҳусусиятларига эга.

Темир – эритропоэзни рағбатлантирувчи микроэлемент. Гемоглобин, миоглобин, турли ферментларнинг таркибига киради; кислородни қайтувчан боғлайди ва қатор оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади; қон яратиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Темир, темир тузлари кўринишида қўлланганида организмда танқислигини тез тўлиши юз беради.

Рух – одам организмидаги муҳим элемент бўлиб, асосан эритроцитларда рух металлоэнзим карбоангидраза кўринишида ва камроқ даражада қон плазмасида α-2-макроглобулин билан боғланган ҳолатда сақланади. ДНК, РНК, оқсиллар синтезининг асосий босқичларини катализация қиладиган 80 ортиқ ферментларнинг таркибига киради. Тўқималарни ўсиши ва ривожланиши жараёнларига яққол таъсир кўрсатади, болаларда ақлий ва жисмоний ривожланиши кечикканида ижобий таъсир қилади.

Мис қизил қон ҳужайраларини синтезида иштирок этади; бу нерв толаларининг ташқи қобиғи, коллаген, организмнинг асосий структур оқсилининг асосий компоненти ҳисобланади; мис шунингдек тери қопламларидаги пигментларни ишлаб чиқарилишида муҳим роль ўйнайди.

Марганец организм томонидан биотин, В ва С витаминларини тўғри ишлатилиши учун керак бўладиган ферментларни фаоллашишига ёрдам беради. Суякларни нормал структураси учун муҳим. Углеводлар алмашинувини бошқаради.

Йод қалқонсимон без гормони – тироксин синтези учун, шунингдек ҳужайраларда ёт таналарни йўқотишга керак бўладиган патрул ҳужайралар – фагоцитларни ҳосил бўлиши учун муҳим. Фагоцитлар ёт таналарни, хусусан микроорганизмлар ва ҳатто етилмаган ҳужайраларни қамраб олиш ва ҳазм қилиш ҳусусиятига эга.

Кальций глицерофосфати анаболик жараёнларни рағбатлантиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтишида, силлиқ ҳамда кўндаланг-тарғил мушакларни қисқаришида, миокард функциясида, қон ивишида иштирок этади, суяк тўқимасини шаклланиши учун, электролитлар мувозанатини ва бошқа тизимлар ҳамда аъзоларни фаолият кўрсатиши учун керак бўлади. Организмда кальций ва фосфор алмашинувини нормаллаштиради, умумий мустаҳкамловчи таъсир кўрсатади.

Лизин гидрохлориди гемоглобин синтези учун керак бўлган аминогуруҳини донори ҳисобланади, қондан кальцийни ўзлаштирилишини ва суяк тўқимасига ташилишини яхшилайди. Лизин одам организмига нормал ўсиши, гормонлар, антителолар, ферментларни ишлаб чиқарилиши, шунингдек тўқималарни тикланиши учун муҳим.

Солод ўти экстракти меъданинг шиллиқ қаватини темирнинг қитиқловчи таъсиридан ҳимоя қилади, организмнинг ҳимоя фаолияти (иммунитет) ни мустаҳкамлайди, касаллик, операция, ақлий ва жисмоний ҳаракатлардан кейин организмнинг кучини тиклайди, қонда гемоглобин ва эритроцитларнинг миқдорини оширади.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсири таркибидаги компонентларнинг умумий ҳусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.

Қўлланилиши

Қуйидаги ҳолатлар:

  • мувозанатлаштирилмаган ёки тўлиқ бўлмаган овқатланишда;
  • меъда-ичак йўлларида сўрилишни бузилишида;
  • овқатланишга бўлган талабни ошиши (ҳомиладорлик ва лактация вақтида; болалар ва ўсмирларни фаол ўсиш даврида) да темир ва В12 витаминининг танқислиги ҳолатларини олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ротафер Кидс ичга, овқатдан кейин, флакон олдиндан чайқатилгандан сўнг қабул қилинади. Зарурат бўлганида сиропни сувга, мевали шарбатга, болалар озуқасига қўшиш мумкин.

1-3 ёшдаги болаларга кунига 2,5 мл буюрилади.

4-6 ёшдаги болаларга – 2,5 мл дан кунига 2 марта буюрилади.

7-12 ёшдаги болаларга – 5 мл дан кунига 1-2 марта буюрилади.

12 ёшдан катта болалар ва катталарга – 5 мл дан кунига 2 марта буюрилади.

Ҳомиладорлик ва ҳайз кўриш вақтида 5 мл препаратни кунига 3 марта қабул қилиш тавсия этилади.

Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл ҳажмга бўлинган ўлчов стакани ишлатилади.

Сиропни қабул қилиш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Кузатилган ножўя самаралар асосан енгил ва ўтгинчи бўлган. Жуда кам ҳолларда меъдани тўлиб кетиши ҳисси ва эпигастрал соҳада босимни ошиши, кўнгил айниши, қабзият ёки диарея каби меъда-ичак томонидан бузилишлар бўлиши мумкин.

Кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • организмда темирнинг миқдорини ортиқ кетиши (гемохроматоз, гемосидероз);
  • темирни утилизация механизмларини бузилиши (қўрғошинли анемия, сидероахрестик анемия, талассемия) да қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг дозасини ошириб юборилишидан сақланиш мақсадида бошқа поливитамин ва минерал комплексларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Аҳлатни сўрилмаган темирни чиқарилиши билан боғлиқ бўлган, клиник аҳамиятга эга бўлмаган тўқ рангга бўялиши, ва сийдикни ёрқин сариқ рангга бўялиши бўлиши мумкин.

Таркибида этанол сақловчи ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Зарурат бўлганида препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни 1 ёшгача бўлган болаларга қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳолатлари юзасидан хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун сироп 150 мл дан бураладиган ҳимоя қопқоқли сариқ рангли шиша флаконда. 1 флакон ўлчов стакани ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

Ишлаб чиқарувчи

Савдо белгиси ва қайд этиш сертификатининг эгаси

«Ротафарм Илачлары Лимитед Ширкети», Туркия

(“Rotapharm Ilaçlarl Limited Şirketi”, Turkey).

Ишлаб чиқарилган

«Фармамаг Амбалаж Санайи ве Тиджарет А.Ш.», Туркия

(Авджылар Илчеси, Багларичи Джаддеси №14, Кат: 2, Истамбул)

“Farmamag Ambalaj Sanayi ve Ticaret A.Ş.”, Turkey

(Avcılar İlçesi, Bağlariçi Caddesi No:14, Kat: 2, İstanbul).