Таркиби:
5 г гранулалар қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
кальций-магний фитати 125 мг;
кальций глюконати 375 мг;
Д2 витамини 3000 ХБ;
ёрдамчи моддалар: сахароза, ванилин.
Таърифи: оқ-сариқ рангли ванилин ҳидли гранулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: минерал моддалар билан мажмуадаги витаминлар.
АТХ коди: A11JB
Фармакодинамикаси
Осфортин – минераллар ва Д2 витамини мажмуаси, кальций-фосфор алмашинувини бошқаради.
Кальций-магний фитати (фитин) – кальций ва магний тузларининг аралашмасини сақловчи фосфорнинг мураккаб органик бирикмаси. Суяк тўқимасини ўсишини ва ривожланишини кучайтиради. Фосфор - оқсиллар, нуклеин кислоталари, суяк тўқимаси таркибига кирувчи жуда муҳим элемент. Фосфорнинг бирикмалари энергия алмашинувида иштирок этади (аденозинтрифосфат кислотаси ва креатин-фосфат энергияни аккумулятори бўлиб ҳисобланади), мушак ва ақлий фаолият, организмни ҳаёт билан таъминланиши уларнинг айланишларига боғлиқ. Фосфор юрак ва буйраклар фаолиятига таъсир қилади.
Препарат таркибига кирувчи кальций глюконати, организмдаги кальций танқислигини тўлдиради. Кальций суяк тўқимасининг асосини ташкил этади, қатор ўта муҳим ферментлар ишини фаоллаштиради, организмда ион мувозанатини тутиб турилишида иштирок этади, нерв-мушак ва юрак-қон томир тизимида содир бўладиган жараёнларга таъсир қилади.
Д2 витамини организмда Ca2+ ва фосфор алмашинувини бошқаради. Унинг фаол метаболитлари (хусусан, кальцитриол) ҳужайра мембраналаридан енгил ўтади ва нишон-аъзолар ҳужайраларида махсус рецепторлар билан боғланади, бу кальцийни бириктирувчи оқсиллар синтезини фаоллашишига, ичакда Ca2+ ва фосфор сўрилишининг (иккиламчи) осонлашишига, буйракларнинг проксимал каналларида уларнинг реабсорбциясини кучайишига, шунингдек уларни суяк тўқималари қамраб олишига ва уларни суяк тўқималаридан резорбция бўлишини бартараф этилишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг таъсири унинг компонетларининг биргаликдаги хусусиятларига боғлиқ, шунинг учун клиник кузатувларни ўтказишнинг имкони йўқ.
Қўлланилиши
- рахитни профилактикаси ва даволаш: остеопатия, спазмофилия, суякни ҳосил бўлиш жараёнларининг бузилишлари (тишлар ёриб чиқишининг кечикиши, организмнинг жадал ривожланиши даврида ўсишнинг кечикиши) билан кечадиган кальций алмашинувининг бузилишлари;
- турли генезли остеопорозни профилактикаси;
- Д витаминига ва кальцийга бўлган эҳтиёжни ошиши ҳолатларида:
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалаш
Остеопорозни профилактикаси – суткада 1000-2000 ХБ (ўлчов стаканининг ¼ - ½ қисми).
Рахит ва остеомаляцияни профилактикаси – суткада 400 ХБ (ўлчов стаканининг 1/10 қисми).
Овқатдаги Д витамини танқислигини, рахит ва остеомаляцияни даволаш учун:
- катталарда суткалик доза 1000-2000 ХБ (ўлчов стаканининг ¼ - ½ қисми) ташкил этади;
- болаларда суткалик доза 1000-4000 ХБ (¼ - 1 ўлчов стакани) ташкил этади.
Қабул қилишнинг давомийлиги бир неча ой мобайнида бўлиши зарур. Даволаш курси тугаганидан кейин, зарурат бўлганида, катталар ва болалар учун Д витаминининг профилактик (400 ХБ) дозасини қабул қилишга ўтилади.
Тиришишга қарши воситаларни узоқ даврли вақт мобайнида қабул қилган пациентларда кузатиладиган остеомаляцияни профилактикаси учун:
- катталарда суткалик доза 1000-4000 ХБ (¼ - 1 ўлчов стакани) ташкил этади;
- болаларда суткалик доза 1000 ХБ (ўлчов стаканининг ¼ қисми) ташкил этади.
Д витамини таъсирига бўлган сезгирлик ўзгариши мумкинлиги туфайли, дозалашни клиник реакцияга мувофиқ тарзда тартибга солиш зарур. Умумий нормага мувофиқ, зардобда Са × Р (мг/дл) 58 дан ошмаслиги зарур.
Қўллаш усули
Осфортин перорал қўллаш учун мўлжалланган. Қўллашдан олдин қуйида тавсия этилган гранулалар миқдорини, ўрамга жойлаштирилган ўлчов стаканида ўлчаб олиш лозим. Препаратни кўп бўлмаган миқдордаги сувда эритиш ёки суюқ овқат билан аралаштириш лозим. Гранулаларни чайнаб препаратни қабул қиладиган пациентларга, уни етарли миқдордаги сув билан ичиши ва гранулаларни нафас йўлларига тушишига йўл қўймасликлари муҳим. Гранулаларни чой, шарбатлар ёки кальцийни сўрилишини бузадиган бошқа моддалар билан аралаштириш ва ичиш керак эмас.
Ножўя таъсирлари
Одатда препарат яхши ўзлаштирилади.
Осфортин қўлланилганида қуйидаги нохуш реакциялар бўлиши мумкин: кўнгил айнаши, қусиш, диарея, брадикардия, аллергик реакциялар. Препарат узоқ муддат давомида қўлланилганда гиперкальциемия бўлиши мумкин.
Гумон қилинаётган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилганидан кейин гумон қилинаётган ножўя реакциялари ҳақида хабар бериш муҳим ҳисобланади. Пациентда дори воситасига жиддий нохуш реакциялар аниқланганида ёки мазкур бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакологик назорат тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг фаол компонентларига ёки ёрдамчи моддаларидан бирон-бирига бўлган ўта юқори сезувчанлик;
- гиперфосфатемия билан кечадиган буйракни остеодистрофияси;
- оғир буйрак етишмовчилиги;
- тромбофилия;
- оғир кечадиган гиперкальциемия;
- Д гипервитаминози;
- гиперпаратиреоидизмда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кальций ва Д витамини препаратлари билан бир вақтда қўлланганида гиперкальциемия юрак гликозидларининг токсик самараларини кучайтириши мумкин. Электрокардиограммани (ЭКГ) ва қон зардобида кальций миқдорини назорат қилиш зарур. Кальций препаратлари меъда-ичак йўлларидан тетрациклинлар сўрилишини пасайтириши мумкин. Шунинг учун тетрациклин қаторидаги препаратларни Осфортин препаратини қабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки қабул қилинганидан 4-6 соат ўтганидан кейин қабул қилиш лозим.
Бисфосфонат препаратларининг сўрилишини пасайишини олдини олиш учун уларни Осфортин препаратини қабул қилишдан камида бир соат олдин қабул қилиш тавсия этилади.
Глюкокортикостероидлар кальцийни сўрилишини камайтиради.
Тиазид қаторидаги диуретиклар билан бир вақтда қўлланилиши гиперкальциемия содир бўлиш хавфини оширади, чунки улар кальцийни каналчали реабсорбциясини оширишади. Тиазид диуретиклар билан бир вақтда қўлланилганда қон зардобида кальций миқдорини мунтазам назорат қилиш лозим.
Кальций левотироксинни сўрилишини камайтириб, унинг самарадорлигини пасайтиради. Левотироксин ва Осфортин препаратини қабул қилиш орасидаги вақт даври камида 4 соатни ташкил этиши зарур.
Кальций препаратлари билан бир вақтда қўлланилганида хинолон гуруҳи антибиотикларининг сўрилиши пасаяди. Шунинг учун хинолон гуруҳи антибиотикларини Осфортин препаратини қабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки қабул қилинганидан 6 соат ўтганидан кейин қабул қилиш лозим.
Кальцийни тузлари темир, рух ва стронций ранелатини сўрилишини пасайтириши мумкин. Шунинг учун темир, рух ва стронций ранелати препаратларини Осфортин препаратини қабул қилишдан камида 2 соат олдин ёки қабул қилинганидан 2 соат ўтганидан кейин қабул қилиш лозим.
Орлистат билан даволаш ёғда эрувчан витаминларнинг (шу жумладан Д витаминининг) сўрилишини потенциал бузиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Осфортин қабул қилинаётганида Д витаминини бошқа манбалардан тушишини ҳисобга олиш керак.
Профилактика учун қўлланганида, айниқса болаларда, дозани ошириб юборилиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Юқори дозаларда узоқ муддатли қўлланилиши сурункали Д гипервитаминозига олиб келади.
Буйрак етишмовчилигидан азият чекадиган шахсларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Даволаш даврида кальцийни сийдик билан чиқарилишини ва плазмада кальций ва креатинин концентрацияларини мунтазам равишда назорат қилиш зарур (7,5 ммоль/сут (300 мг/сут)дан юқори бўлган кальциурия содир бўлган ҳолларда дозани камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш зарур).
Д витаминига бўлган сезгирлик турли пациентларда индивидуал бўлишини эътиборга олиш лозим ва қатор пациентларда ҳатто даволаш дозасида қабул қилиниши гипервитаминоз ҳолатини чақириши мумкин. Янги туғилган чақалоқларда Д витаминига сезгирлик турлича бўлиши мумкин, уларнинг баъзилари ҳатто жуда паст дозаларга сезгир бўлишлари мумкин.
Д витаминининг сўрилишини пасайиши (мальабсорбция синдроми), инсоляция вақтининг камайиши, буйрак етишмовчилигини мавжудлиги оқибатида Д витаминига бўлган эҳтиёж ошиши мумкин.
Туберкулёзнинг фаол шакли ва саркоидоз бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим (гранулёмаларнинг кальцификацияланиши мумкинлиги туфайли).
Ёрдамчи моддлар
Препарат сахарозани сақлайди, шунинг учун фруктозани ўзлаштира олмаслик, глюкоза-галактозани мальабсорбцияси ёки сахароза-изомальтаза етишмовчилиги билан характерланадиган кам учрайдиган ирсий касалликлари бўлган пациентларда уни қўллаш керак эмас.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланилиши
Дозаси ошириб юборилиш ҳолларида тератоген таъсири намоён бўлиши ммумкинлиги туфайли, ҳомиладорлик даврида Д витаминини юқори дозаларда қўллаш керак эмас.
Осфортинни боласини эмизаётган аёлларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки она томонидан юқори дозаларда қабул қилинаётган препарат болада дозани ошириб юборилиш симптомларини келтириб чиқариши мумкин.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Осфортин автомобильни бошқариш қобилиятига ва юқори тезликдаги психомотор реакцияни талаб қиладиган ишларни бажаришга таъсир қилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ич қотиш, диарея, иштаҳанинг йўқолиши, оғизда металл таъмини ҳис этиш, кўнгил айнаши, қусиш, чанқоқлик, оғиз қуриши, толиқиш, ҳолсизлик, ёруғликка сезувчанлик, аритмия.
Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, шифокорга мурожаат қилиш, кўп миқдорда суюқликни қабул қилиш керак. Зарурат бўлганда шифохонага жойлаш талаб этилиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
75 г гранулалар бураладиган қопқоқли пластик банкада. 1 банка ўлчов стакани, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади
Ишлаб чиқарилган
«УОРЛД МЕДИЦИН ИЛАЧ САН. ВЕ ТИДЖ. А.Ш.», ТУРКИЯ
(15 Теммуз Мах. Джами Йолу Джад. № 50 Гюнешли Багджилар/Стамбул)
“WORLD MEDICINE İLAÇ SAN. VE TİC. А.Ş.”, TURKEY
(15 Temmuz Mah. Cami Yolu Cad. No: 50 Güneşli Bağcılar/İstanbul).