VOBILON

Maqolalar



Таъсир этувчи модда (ХПН):

гинкго билоба

Дори шакли:

капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гинкго билоба баргларининг тозаланган қуруқ экстракти 40 мг, 80 мг, 120 мг ёки 160 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз кальций гидрофосфати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати; капсуласи: темир III-оксида, темир II-III-оксида, титан диоксиди, темир II-оксида, желатин.

Таърифи:

Вобилон 40 мг: оқ рангли заррачалари бўлган оч-жигарранг рангли кукун сақловчи, қопқоқчаси ва корпуси хира жигарранг рангли, №3 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар; сақлаш жараёнида конгломератлар ҳосил бўлиши мумкин.

Вобилон 80 мг: оқ рангли заррачалари бўлган жигарранг рангли кукун сақловчи, қопқоқчаси ва корпуси хира жигарранг рангли, №2 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар; сақлаш жараёнида конгломератлар ҳосил бўлиши мумкин.

Вобилон 120 мг: оқ рангли заррачалари бўлган жигарранг рангли кукун сақловчи, қопқоқчаси ва корпуси хира жигарранг рангли, №1 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар; сақлаш жараёнида конгломератлар ҳосил бўлиши мумкин.

Вобилон 160 мг: оқ рангли заррачалари бўлган тўқ-жигарранг рангли кукун сақловчи, қопқоқчаси ва корпуси хира жигарранг рангли, №0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар; сақлаш жараёнида конгломератлар ҳосил бўлиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Психоаналептиклар. Деменцияда қўлланадиган бошқа воситалар.

АТХ коди:

N06DX02

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат, асосий фаол компонентлари бўлиб флавоноид гликозидлари ва терпен лактонлари (гинкголидлар ва билобалидлар) ҳисобланган гинкго билоба баргларининг стандартлаштирилган экстрактини сақлайди. Вобилон антиоксидант, қон-томирларни кенгайтирувчи, ишемияга қарши, шишга қарши, антиагрегант, диуретик ва нейропротектив таъсир кўрсатади, шунингдек митохондриал нафасга таъсир қилади ва қон-томирларнинг тонусини бошқаради.

Препаратнинг вазоактив самараси унинг фосфодиэстераза ферментининг фаоллигини сусайтириш хусусиятига асосланган, бунинг натижасида қон-томирларнинг силлиқ мушаклар қаватидаги ҳужайраларда циклик гуанозинмонофосфат (цГМФ) ни тўпланиши юз беради, ва цитоплазмада кальций ионларининг концентрациясини камайиши ҳисобига ҳужайраларнинг қисқарувчанлик фаоллиги камаяди. Препарат эндотелиал релаксация қилувчи омилнинг (кўпроқ даражада капиллярлар ва веналарнинг деворларидаги омиллларга нисбатан артерияларнинг деворларидаги омилларини) синтезини кучайишига ёрдам беради. Препаратнинг фаол компонентлари қон-томирларнинг тонусини пасайтиради, қон оқимини яхшилайди, шу жумладан церебрал ва буйраклардаги қон оқимини яхшилайди.

Препаратнинг антиагрегант таъсир механизми тромбоцитларни фаоллаштирувчи факторнинг фаоллигини сусайиши билан боғлиқ. Гингко билоба экстрактининг фаол компонентлари қоннинг реологик ҳусусиятларини яхшилайди, тромбоцитлар ва эритроцитлар агрегациясини пасайтиради, тромблар ҳосил бўлишини олдини олади ва артерия ва артериолаларнинг тонусини ошишига ёрдам берувчи медиаторларни ажралиб чиқишини камайтиради.

Препаратнинг антиоксидант самараси гинкго билоба экстрактининг фаол компонентларини турли таъсир механизмлари ҳисобига амалга ошади, флаваноид гликозидлар эса эркин радикалларнинг миқдорини пасайтирадилар, аскорбин кислотасини парчаланишини ва адреналинни оксидланишини олдини олади. Гингко билоба экстрактининг фаол компонентлари супероксиддисмутаза ферментининг фаоллигига ўхшаш фаолликка эга. Флавоноид гликозидлар билан бир қаторда, стандартлаштирилган гинкго билоба экстрактининг таркибига терпеноидлар, селен, мис, марганец, магний, фосфор ва калий киради, улар шунингдек яққол ифодаланган антиоксидант хусусиятларга эга.

Препаратнинг ишемияга қарши таъсири гипоксия шароитларида митохондрияларнинг нафас фаоллигини оширишга асосланган. Экстрактнинг таркибига кирувчи билобарид митохондриялардаги ген экспрессиясини ошишига, мРНК нинг даражасини ошишига ва цитохром-С-оксидазанинг фаоллигини ушлаб туришга ёрдам беради. Шунингдек билобалид гипоксия шароитларида ҳужайраларда АТФ нинг даражасини нормал даражада ушлаб туришга ёрдам беради.

Препарат шунингдек нейропротектив ҳусусиятларга эга, оксидланиш шикастланишлари оқибатида чақирилган спонтан апоптоз ва апоптозни ривожланиш ҳавфини камайтиради. Препаратнинг апоптозга қарши таъсири NMDA-рецепторларини фаоллашувини пасайиши ва кальцийга боғлиқ апоптоз механизмларига таъсири ҳисобига амалга ошади деб ҳисобланади. Бундан ташқари, препарат углеводлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради, хусусан глюкозани утилизациясини нормаллашиши ҳисобига унинг алмашинувини бошқаради.

Препарат норадреналин, серотонин ва дофаминни алмашинувига таъсир қилади, бунинг ҳисобига антидепрессант таъсир кўрсатади. Гинкго билоба экстрактининг ноотроп самараси унинг холинергик тизимини фаоллаштириш хусусияти билан боғлиқ.

Препарат шунингдек сийдик ҳайдовчи ва нефропротектив самараларга эга. Препаратнинг диуретик самараси унинг фаол компонентларини буйракларда қон оқимини яхшилаш ва калавалар фильтрацияси тезлигини ошириш хусусиятларига асосланган. Нефропротектив таъсир механизми липидларни пероксидли оксидланишини пасайиши билан боғлиқ, бунинг оқибатида буйрак ҳужайраларини шикастланиши пасаяди. Гинкго билоба протеинурияни пасайишига ёрдам беради, шунингдек бошқа буйрак найчалари функциясини бузилишларининг яққоллигини камайтиради.

Гингко билоба баргларининг қуруқ экстрактини самарадорлиги деменция, цереброваскуляр етишмовчилик, периферик артерияларни окклюзион касалликлари, сенсор бузилишлар (вертиго, қулоқларда шовқин) ва кўриш фаолиятини қон томир касалликлари оқибатида бузилишлари бўлган пациентларда рандомизацияланган клиник тадқиқотларда намойиш этилган.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганида флавоноид гликозидлар ингичка ичакда сўриладилар. Қон плазмасида максимал концентрациясига 2 соатдан кейин эришади, ярим чиқарилиш даври 2-4 соатни ташкил этади. Флавоноидларнинг бутун ҳажми 24 соатдан кейин чиқарилади.

120 мг гинкго билоба баргларининг қуруқ экстракти қабул қилинганидан кейин А гинкголидининг биокираолишлиги 80%, В гинкголидиники – 88% ва С гинкголидиники – 79% ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври В гинкголиди учун тахминан 9,5 соатдан 10,6 соатгача бўлган муддатни ва А гинкголиди ва билобалиди учун 3,2 соатдан 4,5 соатгача бўлган муддатни ташкил этади.

Гинкго билоба экстрактини тақсимланиши бўйича ўтказилган экспериментал тадқиқотлар уни кўз, гипоталамус, гиппокамп, пўстлоқ қисми ва йўл-йўл тана (стриатум) га жуда яқинлигини намойиш этган.

Қўлланилиши

  • бош миянинг органик шикастланишлари синдромлари билан боғлиқ ҳолатларни бузилиши (когнитив бузилишлар, бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, бош оғриқлари);
  • деменция синдромлари (шу жумладан Альцгеймер типидаги бирламчи дегенератив деменция, қон-томирлар деменцияси ёки аралаш шакли);
  • когнитив бузилишлар, уйқуни бузилишлари билан кечувчи, турли генезли дисциркулятор энцефалопатия;
  • периферик қон айланишини ва циркуляцияни бузилиши, шу жумладан периферик окклюзион артериопатия (умумий физикавий даволаш билан бирга);
  • қон-томирлар ёки дегенератив характерга эга бўлган бош айланиши, қулоқларда шовқинни кузатилиши;
  • диабетик ретинопатия;
  • макулани, қарилик ёки дегенератив характерга эга бўлган, шикастланиши.

Қўллаш усули ва дозалари

Вобилон овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Капсулаларни кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан бутунлигича ютиш керак.

Деменция синдромлари (шу жумладан Альцгеймер типидаги бирламчи дегенератив деменция, қон-томирлар деменцияси ёки аралаш шакли):

катталарга:

Вобилон 40 мг препарати 1-2 капсуладан кунига 3 марта ёки

Вобилон 80 мг препарати 1 капсуладан кунига 2-3 марта ёки

Вобилон 120 мг препарати 1 капсуладан кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) буюрилади.

Периферик окклюзион артериопатия:

катталарга:

Вобилон 40 мг препарати 1 капсуладан кунига 3 марта ёки

Вобилон 80 мг препарати 1 капсуладан кунига 2 марта (эрталаб ёки кечқурун), ёки

Вобилон 120 мг препарати 1 капсуладан кунига 1 марта (эрталаб) ёки 2 марта (эрталаб ва кечқурун) ёки

Вобилон 160 мг препарати 1 капсуладан кунига 1 марта (эрталаб) буюрилади.

Бош айланиши / вертиго ва қулоқларда шовқин каби нейросенсор бузилишлар:

катталарга:

Вобилон 40 мг препарати 1 капсуладан кунига 3 марта ёки

Вобилон 80 мг препарати 1 капсуладан кунига 2 марта (эрталаб ёки кечқурун), ёки

Вобилон 120 мг препарати 1 капсуладан кунига 1 марта (эрталаб) ёки 2 марта (эрталаб ва кечқурун) ёки

Вобилон 160 мг препарати 1 капсуладан кунига 1 марта (эрталаб) буюрилади.

Яхшиланишнинг биринчи белгилари одатда даволаш бошланганидан сўнг 1 ойдан кейин пайдо бўлади. Узоқ муддатли самарага эришиш учун, айниқса бу кекса пациентларга тавсия этилган, даволаш курсини камида 3 ой ўтказиш керак. Такрорий даволаш курсини шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин ўтказиш мумкин. Бош айланиши ва қулоқлардаги шовқинни даволашда давомийлиги 6-8 ҳафтадан ортиқ даволаш қўшимча даволаш самарасини бермайди

Ножўя таъсирлари

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини аниқлаш: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100, аммо <1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида учраш тезлигини баҳолаш имкони йўқ). Ҳар бир гуруҳда нохуш реакцияларни учраш тезлиги уларнинг аҳамиятлилигини камайиши тартибида келтирилган.

Нерв тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – бош оғриғи.

Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўнгил айниши, диарея, меъдани тўлиб кетиши ҳисси.

Қон-томирлари томонидан: жуда кам ҳолларда – меъда-ичакдан қон кетишлари*, бош мияга қон қуйилиши*, кўзларга қон қуйилиши*.

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – аллергик реакциялар (терини қичишиши, қизариши, шиши).

*антикоагулянтлар билан ёндош даволанганда ушбу нохуш реакцияларни ривожланиш эҳтимоли юқори бўлади.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакологик назорат тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг таъсир этувчи моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанлик;
  • бош мияга қон қуйилишларида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Вобилон препаратини қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди:

  • қон ивишини камайтирувчи препаратлар (кумарин антикоагулянтлари, ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар). Ушбу препаратлар билан бир вақтда даволаш, қон ивиши вақтини узайиши туфайли, қон кетишини ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Вобилон препаратини қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қўллаш алоҳида эҳтиёткорликни талаб этади:

  • тиришишга қарши препаратлар (масалан, вальпроат, фенитоин). Ушбу препаратларни бирга қабул қилиш тиришиш бўсағасини пасайтириши ва тутқаноқ ҳуружини ривожланиш эҳтимолини ошириши мумкин. In vitro шароитида гинкго билоба баргларининг қуруқ экстракти CYP2C ферментлари иштирокида кечадиган тиришишга қарши воситаларнинг метаболизмини аҳамиятли даражада оширади.
  • цитохром Р450 ферментлар тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратлар. Тадқиқот натижаларига асосланиб, гинкго билоба экстрактини цитохром Р450 ферментлар тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратлари билан ўзаро таъсирини бутунлай истисно қилиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Вобилон капсулаларини қабул қилишни бошлашдан олдин, “Қўлланилиши” бўлимида келтирилган симптомлар специфик даволашни талаб этувчи бошқа асосий касалликнинг натижаси эмаслигига ишонч ҳосил қилиш керак.

Депрессив кайфият ёки тез-тез бош айланиши ва қулоқларни шанғиллаши умуман олганда сабабини аниқлашни талаб этади.

Ўта юқори сезувчанлик реакцияси ривожланганида капсулаларни қабул қилишни тўхтатиш керак. Жарроҳлик аралашувидан олдин пациент, Вобилон капсулаларини қабул қилаётганлиги ҳақида шифокорни хабардор қилиш керак.

Спонтан қон кетишлари (геморрагик диатез) га мойиллиги бўлган пациентлар ва қон ивишига қаршилик қилувчи препаратларни қабул қилаётган пациентлар Вобилон капсулалари билан даволанишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни қўллаш бўйича клиник маълумотларнинг миқдори етарли бўлмаганлиги сабабли, препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токсикликка нисбатан бевосита ёки билвосита таъсир қилишини кўрсатмайди.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни болаларда қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан маълумотларнинг ҳажми чекланганлиги туфайли, ушбу пациентлар гуруҳида қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Вобилон препарати автотранспортни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди ёки аҳамиятсиз даражада таъсир қилади. Шу сабабли препаратни қабул қилиш вақтида автотранспорт воситасини бошқаришда ва ҳаракатланадиган механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтда Вобилон препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳолатлари хақида хабар берилмаган. Интоксикация гинкго билоба экстракти етарли даражада тозаланмаганида ёки экстрактнинг катта миқдори қўлланганида кузатилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар. 10 капсуладан блистерда. 3 ёки 6 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Намликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

Савдо белгиси ва рўйхатдан ўтказилганлик сертификатининг эгаси

«Ротафарм Илачлари Лимитед Ширкети», Туркия

(“Rotapharm İlaçlari Limited Şirketi”, Turkey).

Ишлаб чиқарилган

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия

(Багджилар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,

Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Стамбул)

“World Medicine İlaç San. ve Tic. А.Ş.”, Turkey

(Bağcılar İlçesi, Güneşli, Evren Mahallesi,

Cami Yolu Cad. No:50 K. 1B Zemin 4-5-6, İstanbul).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“Tar Pharm Alliance”, МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч., 166 уй.

Телефон: (+99871) 277-76-78, (+99871) 277-76-48