цитиколин
ичга қабул қилиш учун эритма
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100 мг цитиколин (цитиколин натрий шаклида);
ёрдамчи моддалар: кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, глицерин, метилпарагидроксибензоати, пропилпарагидроксибензоати, натрий цитрат дигидрати, натрий сахарини, понсо 4R, “Қулупнай” ароматизатори, калий сорбати, лимон кислотаси моногидрати, тозаланган сув.
оч пушти рангли бир хил тиниқ эритма.
Бошқа психостимуляторлар ва ноотроп воситалар.
N06BX06.
Цитиколин – нейронларнинг мембраналаридаги структур фосфолипидлар биосинтезини рағбатлантиради. Шундай таъсири ҳисобига цитиколин, уларни бошқарувисиз нерв импульсларини нормал ўтказилиш имкони бўлмаган ион насослари ва рецепторлари каби мембрана структураларининг функциясини яхшилайди.
Мембранага барқарорлаштирувчи таъсири туфайли, цитиколин шишга қарши ҳусусиятларни намоён қилади ва мия шишини камайтиради.
Экспериментал тадқиқотлар, цитиколин айрим фосфолипазалар (А1, А2 С ва D) нинг фаоллигини ингибиция қилиб, эркин радикалларни ҳосил бўлишини камайтиради, мембрана тизимларининг парчаланишини олдини олади ва глутатион каби антиоксидант ҳимоя тизимини сақлаб туришини кўрсатган.
Цитиколин апоптозни ингибиция қилади ва ацетилхолин синтезини рағбатлантиради.
Цитиколин шунингдек бош мияни фокал ишемиясида профилактик нейропротектор таъсир кўрсатади.
Клиник тадқиқотларда, цитиколин бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши бўлган пациентларда функционал тузалиш кўрстакичларини ишонарли оширади, бу нейровизуализация маълумотлари бўйича бош миянинг ишемик шикастланишини кучайишини секинлашишига олиб келиши кўрсатилган. Бош мия жароҳатлари бўлган пациентларда цитиколин жароҳатдан кейинги синдромнинг давомийлиги ҳамда жадаллигини камайтиради ва тикланишини тезлаштиради.
Цитиколин диққат ва онгнинг даражасини яхшилайди, бош мия ишемияси билан боғлиқ бўлган амнезия, когнитив бузилишлар ва бошқа неврологик бузилишларни намоён бўлишини камайишига ёрдам беради.
Сўрилиши
Цитиколин ичга қабул қилинганида яхши сўрилади. Перорал қабул қилингандан сўнг унинг сўрилиши деярли тўлиқ, биокираолишлиги эса вена ичига юборилгандан кейинги биокираолишлиги билан тахминан бир хил.
Метаболизми
Препарат ичакда ва жигарда метаболизмга учраб, холин ва цитидин ҳосил қилади. Препарат қабул қилингандан сўнг қон плазмасидаги холиннинг концентрацияси аҳамиятли даражада ошади.
Тақсимланиши
Цитиколин бош миянинг структураларига аҳамиятли даражада тақсимланиб, холин фракцияси структур фосфолипидларга тез киришади ва цитидин фракцияси – цитидин нуклеотидлар ва нуклеин кислоталарига киришади. Цитиколин бош мияга киради ва ҳужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналарга фаол равишда сафланиб, структур фосфолипидларнинг фракциясини бир қисмини ҳосил қилади.
Чиқарилиши
Цитиколиннинг қабул қилинган дозасини фақат 15% одам организмидан чиқарилади: 3% дан камроқ қисми – буйраклар ва ичак орқали ва тахминан 12% - нафас аъзолари орқали чиқариладиган карбонат ангидрид билан чиқарилади.
Цитиколинни сийдик билан чиқарилишини 2 фазага ажратиш мумкин: тахминан 36 соат давом этадиган биринчи фаза, бунда чиқарилиш тезлиги тез пасаяди, ва иккинчи фаза, бунда экскреция тезлиги жуда секин пасаяди. Ҳудду шундай ҳолат чиқариладиган карбонат ангидрид гази билан ҳам кузатилади – тахминан 15 соатдан кейин чиқарилиш тезлиги тез пасаяди, сўнгра эса янада секин камаяди.
Роноцит ичга қабул қилиш учун эритма перорал буюрилади. Препаратни қабул қилишдан олдин кўп бўлмаган миқдордаги сув (120 мл ёки ½ стакан) да суюлтириш мумкин. Препарат овқат вақтида ёки овқатланишлар орасида қабул қилинади.
Катталар: тавсия этиладиган дозаси аҳволини оғирлигига қараб, суткада 500 мг дан 2000 мг гача бўлган дозани ташкил этади.
Кекса пациентлар: дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Препаратнинг дозаси беморнинг аҳволини оғирлиги ва терапевтик таъсирига қараб шифокор томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Болалар: болаларда қўллаш тажрибаси чекланган. Препарат, даволашдан кутиладиган фойда ҳар қандай кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина буюрилиши мумкин.
Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳоланиши мумкин эмас).
Нохуш реакциялар жуда кам ҳолларда, жумладан ягона ҳолатларда ривожланади.
Руҳият томонидан: галлюцинациялар.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, вертиго.
Қон-томирлари томонидан: артериал гипертензия, артериал гипотензия.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: ҳансираш.
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: гиперемия, тошма, эшакеми, пурпура.
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: эт увишиши, эдема.
Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.
Цитиколин леводопанинг самарасини кучайтиради.
Препаратни таркибида меклофеноксат сақловчи дори воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Препарат, айниқса ацетилсалицил кислотасига аллергияси бўлган пациентларда, бронхиал астмани чақириши мумкин.
Препарат таркибида сорбитол сақлайди. Шунинг учун фруктозани наслий ўзлаштиролмаслиги бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари лозим.
Роноцит, аллергик реакцияларни (эҳтимол, кечиккан) чақириши мумкин бўлган, метилпарагидроксибензоати ва пропилпарагидроксибензоатини сақлайди.
Препарат 1 мл да 23 мг дан камроқ натрий сақлайди, яъни деярли “натрий сақламайди”.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида цитиколинни қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатлардан ташқари барча ҳолатларда препаратни буюриш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
Болаларда қўллаш тажрибаси чекланган. Даволашдан кутиладиган фойда кузатилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳавфдан устун бўлган ҳолатлардагина препарат буюрилиши мумкин.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Цитиколин транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари хақида хабар берилмаган.
Ичга қабул қилиш учун эритма 10 мл дан бураладиган пластик қопқоқ билан беркитилган, биринчи очиш назорати билан таъминланган рангсиз тиниқ шиша флаконда.
10 флакон тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 5 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«Ротафарм Илачлары Лимитед Ширкети», Туркия
(“Rotapharm Ilaçlari Limited Şirketi”, Turkey).
«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия
(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,
Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул)
"World Medicine İlaç San. ve Tic. А.Ş.", Turkey
(Bağcılar İlçesi, Güneşli, Evren Mahallesi,
Cami Yolu Cad. No:50 K. 1B Zemin 4-5-6, İstanbul).
«Tar Pharm Alliance» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч, 166 уй
Телефон: 277-76-78, 277-76-48