ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
В1 витамини (тиамин гидрохлориди) - 250 мг,
В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) - 250 мг,
В12 витамини (цианокобаламин) - 1 мг;
ёрдамчи моддалар: маннит, сувсиз коллоид кремний диоксиди, ўта желатинланган маккажўхори крахмали, повидон, магний стеарати;
қобиғининг таркиби: пушти акрил-EZE® 93O34305 (метакрил кислотасининг сополимери, титан диоксиди, тальк, триэтилцитрат, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий бикарбонати, кармин, натрий лаурилсульфати, индигокармин алюмин лаки).
думалоқ, икки томонлама қавариқ, пушти рангли ичакда эрувчан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Витаминлар.
A11DB.
Невралон – В гуруҳи витаминларидан таркиб топган мажмуавий препарат.
Нейротроп В гуруҳи витаминлари нерв тизими ва ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликларида ижобий таъсир кўрсатади, юқори дозаларда оғриқ қолдирувчи таъсирга эга, қон оқимини кучайишига ёрдам беради ва нерв тизими фаолиятини ва қон яратиш жараёнини нормаллаштиради.
Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) муҳим фаол модда ҳисобланади. Организмда фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпчилик ферментатив реакцияларнинг коферменти ҳисобланган кокарбоксилазага айланади. Углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, шунингдек синапслар орқали нерв қўзғалувчанлигини ўтиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Хужайраларнинг мембраналарини перекисли оксидланиш маҳсулотларини заҳарли таъсиридан ҳимоя қилади.
Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) фосфорланган шаклда аминокислоталарнинг декарбоксилланиш ва қайта аминланиш жараёнларида ва липидлар алмашинувида иштирок этувчи энзимларнинг таркибига киради. Периферик нерв тизими ва марказий нерв тизимининг (МНТ) нормал фаолияти учун зарур.
Иккала витаминнинг физиологик фаолияти нерв-мушак ва юрак-қон томир тизимларига ижобий таъсири билан намоён бўлувчи бир-бирининг таъсирини кучайтиришидир. В6 витаминининг танқислигида, танқисликни кенг тарқалган ҳолатлари бу витаминлар юборилганидан кейин тез бартараф қилинади.
Цианокобаламин (В12 витамини) хужайра метаболизми жараёнлари учун зарур. Қон яратиш фаолиятига таъсир қилади (ташқи анемияга қарши омил), холин, метионин, креатинин, нуклеин кислоталарини ҳосил бўлишида иштирок этади, оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади.
Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) оғиз орқали қабул қилинганидан сўнг ингичка ичакда, асосан ўн икки бармоқли ичакда сўрилади. Жигарда аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди ва унинг асосий метаболитлари бўлиб, тиаминкарбон кислотаси ва пирамин (2,5-диметил-4-аминопиридимин) ҳисобланади. Метаболитлари катта миқдордаги ўзгармаган тиамин билан бирга ичак ва буйраклар орқали чиқарилади.
Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) ичакдан тез сўрилади. Жигарда метаболизмга учраб, фармакологик жиҳатдан фаол метаболитлар пиридоксальфосфат ва пиридоксаминфосфат ҳосил қилади. СН2ОН-гуруҳи 5-ҳолатида фосфорланганидан сўнг, яъни пиридоксаль-5-фосфати (PALP) ҳосил бўлганидан сўнг, В6 витамини коэнзим сифатида фаолият кўрсатади. Тахминан 80% PALP плазма оқсиллари билан боғланади. Пиридоксин асосан мушаклар, жигар ва МНТ да тўпланади. Пиридоксин метаболизмини охирги маҳсулоти организмдан буйраклар орқали чиқариладиган 4-пиридоксил кислотаси ҳисобланади.
Цианокобаламин (В12 витамини) цианокобаламиннинг асосий миқдори “Каслнинг ички омили” билан боғлангандан сўнг ўзлаштирилади. В12витамини асосан жигарда тўпланади. Қон зардобидан ярим чиқарилиш даври тахминан 5 кунни, жигардан эса – тахминан 1 йилни ташкил этади. Организмдан асосан сафро ва сийдик билан чиқарилади.
В1 В6 ва В12 витаминларига бўлган эҳтиёжни ошиши, истеъмол қилишни камайиши ёки сўрилишини пасайиши туфайли ва белда оғриқ кўринишида намоён бўлиши мумкин бўлган, реконвалесценция даврида ва етарли даражада овқатланмаслик туфайли, бу витаминларни етишмовчилиги билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.
Невралон катталар ва 14 ёшдан ошган болаларда қўллаш учун кўрсатилган.
Невралон таблеткалари ичга, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.
Катталар ва 14 ёшдан ошган болалар
Тавсия этиладиган дозаси кунига 1 таблеткани ташкил этади. Одатда даволаш курси икки ҳафтадан ошмаслиги керак. Тиббий кўрсатмаларга мувофиқ даволаш давомийлиги узайтирилиши ва 15 кундан ортиқ муддатни ташкил этиши мумкин.
Препарат 7 кун давомида қабул қилинганидан сўнг симптомлар сақланиб турса ёки пациентнинг аҳволини яхшиланиши кузатилмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилиши
Невралон препаратини жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – тромбоцитопеник пурпура.
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи, парестезиялар ва/ёки сенсор бузилишлар, уйқучанлик, учраш тезлиги номаълум – бош айланиши, қўзғалувчанлик, В6 витамини билан узоқ муддат даволанганда ва кўпроқ катта дозаларда қўлланганида периферик сенсор нейропатия ёки нейропатик синдром; сенсор нейропатия увишиш ва проприоцепцияни пасайишидан иборат бўлиши мумкин; нейропатик синдром одатда даволаш тўхтатилганидан сўнг ўтиб кетади; препарат янада юқорироқ дозаларда ва бир ойдан ортиқ вақт давомида қўлланганида қарамлик ва пиридоксинни бекор қилиш синдроми ривожланиши мумкин; кам ҳолларда пиридоксин уйқусизликни чақириши мумкин, юқори дозаларда қабул қилинганида эса – хотирани ёмонлашишини чақириши мумкин.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – сийдикнинг рангини ва ҳидини ўзгариши.
Кўриш аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – кўзларни шиши, таъсирланиши ва қизариши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – кўнгил айниши, қусиш, учраш тезлиги номаълум – қоринда оғриқ, ўртача даражадаги диарея, иштаҳани йўқолиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – тери тошмаси, учраш тезлиги номаълум – пиридоксиннинг юқори дозалари терида везикуляр ва буллёз характерга эга бўлган ўзгаришлар (буллёз дерматит) билан кечувчи ёруғликка сезувчанлик реакциялари, тошма, эритема, метаболик нуқсонларни қўзғатувчи, тери структурасининг бутунлигини шикастловчи тошма ёки қичишишни чақириши мумкин. В гуруҳи витаминлари тахминан икки ҳафта давомида ҳар куни истеъмол қилинганидан сўнг яшин тезлигида кечувчи розацеа (пушти ҳуснбузар) ни ривожланиш ҳолатлари таърифланган. Пациентларнинг юзида тугунчаларни қўшилиши билан кечувчи пиодермия, папуло-пустулёз элементлар билан кечувчи юз ва бўйин себореяси кузатилган.
Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, учраш тезлиги номаълум – препаратнинг фаол моддаларидан бирортасига нисбатан юзни шиши, эшакеми, ҳансираш ва бошқалар билан кечувчи анафилактик реакциялар. В1 витамини такроран қўлланганида секин кечувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.
Невралон препаратига нисбатан дориларнинг ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Қуйида санаб ўтилган ўзаро таъсирлар адабиётлардаги маълумотларга асосланган.
Тиамин гидрохлориди (B1 витамини)
Тиамин мушак релаксантларининг таъсирини кучайтириши мумкин.
5-фторурацил тиаминнинг таъсирини ингибиция қилади.
Пиридоксин гидрохлориди (B6 витамини)
Пиридоксин леводопа билан бир вақтда қабул қилинганида, леводопанинг метаболизмини тезлаштириб, унинг паркинсонизмга қарши самарасини сусайтиради, шундай қилиб, унинг самарадорлигини камайтиради, леводопа допа-карбоксилаза (масалан, карбидопа) билан боғланган ҳолат бундан мустасно.
Пиридоксин қон плазмасида фенобарбитал ва фенитоиннинг концентрациясини камайтириши может. Пиридоксин, эҳтимол, амиодаронни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган фотосезувчанликни кучайтиради.
Ракка қарши препаратга нисбатан жавоб реакциясини пасайиши оқибатида алтретамин ва пиридоксинни бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак.
Пеницилламин, гидралазин, туберкулёзга қарши препаратлар (изониазид, циклосерин, этионамид, пиразинамид), орал контрацептивлар, иммунодепрессантлар (масалан, кортикостероидлар) ва алкоголь пиридоксин билан ўзаро таъсир қиладилар, уларни бирга қабул қилиш пиридоксиннинг концентрациясини камайишига олиб келиши мумкин.
Цианокобаламин (B12 витамини)
Аскорбин кислотасини қабул қилиш В12 витаминининг сўрилишини камайтириши мумкин; аскорбин кислотасини қабул қилганда ва цианокобаламинни ичга бир соат давомида қабул қилганда юқоридагини ҳисобга олиш керак.
Аминогликозид антибиотиклар (масалан, неомицин, колхицин), H2-гистамин рецепторларининг антагонистлари (циметидин, ранитидин ва бошқ.), протон помпа ингибиторлари (масалан, омепразол), аминосалицилатлар, тиришишга қарши воситалар (фенитоин, фенобарбитал, примидон, пиразинамид) ларни қўллаш, метформин, калий сақловчи препаратларни қабул қилиш, кобальт билан нурлантириш ва ҳаддан ташқари кўп алкоголь истеъмол қилиш В12 витаминини меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтиради.
Хлорамфеникол В12 витаминига нисбатан ретикулоцитларнинг жавобини тўхтатиши ёки издан чиқариши мумкин. Агар ушбу препаратларни алоҳида қабул қилиш мумкин бўлмаса, қон таҳлилини яхшилаб назорат қилиш керак.
Орал контрацептивларни қўллаш қон зардобида В12 витаминининг концентрациясини пасайишига сабаб бўлиши мумкин.
Препаратнинг тавсия этилган дозасини ошириш ва даволаш давомийлигини узайтириш мумкин эмас.
В6 витаминини юқори дозаларда (300 мг ва ундан ортиқ) узоқ муддат қабул қилганда сенсор нейропатия ёки нейропатик синдромдан иборат бўлган нохуш неврологик самаралар кузатилиши мумкин.
В12 витаминини танқислигига шубҳа қилинган пациентларда уни қўллашдан олдин ташхисни тасдиқлаш керак, чунки фолат кислотасини танқислиги билан боғлиқ бўлган мегалобласт анемияни бўлиши гематологик бузилишларни қисман яхшилаши мумкин, аммо бунда аниқ ташхис қўйилмаслиги мумкин. Аксинча, фолат В12 витаминининг танқислигини яшириши мумкин.
Берилувчан шахсларда, В12 витамини борлиги туфайли, нуклеин кислоталарини парчаланишини ошиши оқибатида подагра ривожланиши мумкин.
Уремияда, инфекцияларда, темир ёки фолат кислотаси танқислигида, ёки суяк кўмигининг фаолиятини сусайтирувчи препаратлар қўлланганида, В12 витаминига нисбатан терапевтик жавоб реакцияси камаяди.
Катталарда пиридоксин суткада 200 мг дан ортиқ дозада тахминан 30 кун давомида қабул қилинганида пиридоксинга қарамлик ва бекор қилиш синдроми ҳолатлари кузатилган.
Пиридоксинни қабул қилганда, тошма, пўрсилдоқ ва везикула кўринишида намоён бўладиган фотосезувчанлик реакцияларини ривожланиш ҳавфи борлиги хақида пациентни огоҳлантириш керак. препарат қабул қилинганида ультрабинафша нурларининг таъсиридан сақланиш ёки эҳтиёт бўлиш керак.
Илгари контакт дерматит ривожланган, тиаминнинг профессионал таъсирига учраган шахсларда тиаминни қабул қилгандан сўнг рецидив ривожланиши мумкин.
Ҳомиладорлик
Ҳайвонларда В12 витаминини қўллаш билан ўтказилган тадқиқот репродуктив токсикликни (тератоген, эмбрионал ёки бошқа) кўрсатган.
Ҳомиладорлик вақтида пиридоксинни юқори дозаларда (кунига 100-200 мг дан ортиқ) қабул қилиш, ҳомилани ривожланиши вақтида нейронларнинг проприоцептив фаолиятига нохуш таъсир кўрсатишини мумкин. Шу сабабли, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Лактация
В1, В6 ва В12 витаминлари кўкрак сути билан ажралиб чиқадилар. Лактация даврида, препаратни болага таъсир қилиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Эмизадиган оналар томонидан қабул қилинадиган пиридоксин лактацияни сусайтириши мумкин. Лактация даврида Невралон препаратини қўллаш мумкин эмас.
14 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
Невралон автотранспортни ҳайдаш ёки психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди ёки бироз таъсир қилади. Шундай бўлса ҳам, препарат пациентларда уйқучанликни чақириши мумкинлигини эътиборга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари юзасидан хабар берилмаган.
Препарат юқори дозаларда бехосдан қабул қилинганида меъда-ичак бузилишлари (диарея, кўнгил айниши, қусиш) ва бош оғриғи, кам ҳолларда анафилактик шок ривожланиши мумкин.
Пиридоксинни юқори дозаларини узоқ муддат қўллаш сенсор нейропатия ва нейропатик синдром каби оғир даражадаги периферик нейропатияларни ривожланишига олиб келган. Қуйидаги нохуш реакциялар: терини шикастланиши билан кечувчи фотосезувчанлик, бош оғриғи, кўнгил айниши, уйқучанлик, ҳолсизлик, нафас фаолиятини бузилиши, қонда АСТ нинг даражаси ошиши ва қонда фолат кислотасининг даражаси пасайиши мумкин.
Болалар
Пиридоксин пиридоксинга боғлиқ тиришишлари бўлган болаларга қўлланганида кучли седатив таъсири, гипотония, ҳансираш, баъзида қўшимча вентиляцияни талаб этувчи ҳансираш пайдо бўлиши мумкин.
Нохуш реакциялар пайдо бўлганида мувофиқ симптоматик даволашни бошлаш керак. Ушбу реакциялар, одатда орқага қайтувчан ва препарат билан даволаш тўхтатилганидан сўнг йўқолади.
Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда.
2 ёки 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича берилади.
(“Rotapharm İlaçlari Limited Şirketi”, Turkey).
«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия
(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,
Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул)
"World Medicine İlaҫ San. ve Tic. A.Ş.", Turkey
(Bağcılar İlçesi, Güneşli, Evren Mahallesi,
Cami Yolu Cad. No:50 K. 1B Zemin 4-5-6, İstanbul).
«Tar Pharm Alliance» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч, 166 уй
Телефон: 277-76-78, 277-76-48