Rotamisin

Maqolalar



Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: спирамицин 1500000 ХБ ёки 3000000 ХБ.

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий кроскармеллоза, гидроксипропилцеллюлоза, микрокристалл целлюлоза.

қобиғини таркиби: Опадри II оқ рангли 85F18422 (поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол, тальк).

Таърифи:

Ротамицин 1500000 ХБ: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида “DORA 1.5” ёзуви бўлган, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ротамицин 3000000 ХБ: думалоқ, икки томонлама қавариқ, бир томонида “DORA 3” ёзуви бўлган, оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун мўлжалланган антибактериал воситалар. Макролидлар.

АТХ коди: J01FA02

Фармакодинамикаси

Антибактериал таъсир доираси

Сезгир штаммлар (S) ни ўртача сезгир штаммлардан, шунингдек охирги штаммларни резистент штаммлар (R) дан фарқлайдиган муҳим концентрациялар қуйида: S ≤ 1 мг/л ва
R > 4 мг/л равишда кўрсатилган.

Бактерияларнинг айрим турларида орттирилган чидамлиликни тарқалганлиги вақт ва географик жойлашувига қараб ўзгариши мумкин; шу сабабли, айниқса жиддий инфекцияларни даволашда резистентлик тўғрисидаги маҳаллий маълумотларга таяниш тавсия этилади. Ушбу маълумотлар айнан шу антибиотикка бактерия штаммининг сезувчанлик эҳтимолини кўрсатувчи тахминлар бўлиб ҳисобланади.

Одатда сезгир микроорганизмлар:

граммусбат аэроб микроорганизмлар: Bacillus cereus, Corynebacterium diphtheria, Enterococcus, Rhodococcus equi, Staphylococcus meti-S (метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus meti-R* (метициллинга резистент штаммлари), Streptococcus B, таснифланмаган стрептококк, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes;

грамманфий аэроб микроорганизмлар: Bordetella pertussis, Branhamella catarrhalis, Campylobacter, Legionella, Moraxella;

анаэроб микроорганизмлар: Actinomyces, Bacteroides, Eubacterium, Mobiluncus, Peptostreptococcus, Porphyromonas, Prevotella, Propionibacterium acnes;

бошқалар: Borrelia burgdorferi, Chlamydia, Coxiella, Leptospires, Mycoplasma pneumoniae, Treponema pallidum.

Ўртача сезгир микроорганизмлар: in vitro шароитида антибиотик ўртача фаол.

грамманфий аэроб микроорганизмлар: Neisseria gonorrhoeae;

анаэроб микроорганизмлар: Clostridium perfringens;

бошқалар: Ureaplasma urealyticum.

 

Чидамли микроорганизмлар:

граммусбат аэроб микроорганизмлар: Corynebacterium jeikeium, Nocardia asteroides;

грамманфий аэроб микроорганизмлар: Acinetobacter, Enterobacteriaceae, Haemophilus, Pseudomonas;

анаэроб микроорганизмлар: Fusobacterium;

бошқалар: Mycoplasma hominis.

Toxoplasma gondii га нисбатан спирамициннинг фаоллиги in vitro ва in vivo шароитларида исботланган.

* метициллинга чидамлиликни барча стафилококклар учун тахминан 30% дан 50% гача тарқалганлиги, асосан касалхона шароитларида учрайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Спирамицинни сўрилиши тез амалга ошади, аммо тўлиқ эмас. Овқатланиш унинг сўрилишига таъсир қилмайди.

Тақсимланиши

6000000 ХБ спирамицин перорал қабул қилинганидан сўнг қон зардобидаги максимал концентрацияси 3,3 мкг/мл ни ташкил этади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 8 соатни ташкил этади. Спирамицин гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди, аммо кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Плазма оқсиллари билан паст (тахминан 10%). Препарат сўлак ва тўқималарга яхши ўтади (ўпкалардаги концентрацияси 20-60 мкг/г, муртаклардаги –
20-80 мкг/г, инфекцияланган буруннинг ёндош бўшлиқларида – 75-110 мкг/г, суякларда – 5-100 мкг/г ни ташкил этади). Даволаш тугаганидан сўнг 10 кундан кейин спирамициннинг талоқ, жигар ва буйраклардаги концентрацияси 5-7 мкг/г ни ташкил этади.

Макролидлар фагоцитларга (нейтрофиллар, моноцитлар, перитонеал ва альвеоляр макрофаглар) ўтадилар ва тўпланадилар. Одамда фагоцитлар ичидаги препаратни концентрацияси етарлича юқори ҳисобланади. Бу ҳолат ҳужайралар ичидаги бактерияларга нисбатан макролидларнинг самарадорлиги билан тушунтирилади.

Биотрансформацияси

Спирамицин жигарда метаболизмга учраб, кимёвий тузилиши номаълум бўлган фаол метаболитларни ҳосил қилади.

Чиқарилиши

Буйрак экскрецияси юборилган дозанинг тахминан 10% ни ташкил этади. Асосан сафро билан чиқарилади (концентрацияси зардобдагига нисбатан 15-40 баробар юқори). Ичак орқали (ахлат билан) чиқариладиган спирамициннинг миқдори жуда кам.

 

Қўлланилиши

Препарат унга сезгир микроорганизмлар томонидан чиқарилган қуйидаги инфекцион касалликларни даволаш учун кўрсатилган:

  • Бета-гемолитик стрептококкнинг А гуруҳи томонидан чақирилган тонзиллит (бета-лактам антибиотиклар билан даволашга муқобил сифатида, айниқса бета-лактам антибиотикларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатда).
  • Ўткир синусит (ушбу патологияни энг кўп чақирадиган микроорганизмларнинг сезгирлигини инобатга олиб, препарат бета-лактам антибиотикларни қўллашга қарши кўрсатмалар бўлганида буюрилади).
  • Ўткир бронхитни суперинфекцияси.
  • Сурункали бронхитни зўрайиши.
  • Қўшимча ҳавф омиллари бўлмаган пациентларда касалхонадан ташқари пневмония пневмококкли этиологиянинг белгилари, оғир клиник симптомлар бўлмаганида

Атипик қўзғатувчилар томонидан чақирилган касалхонадан ташқари пневмонияга шубҳа қилинганида, макролидларни қўллаш касалликнинг оғирлиги ва жойлашувидан қатъий назар кўрсатилган.

  • Тери инфекцияларининг енгил шакллари: импетиго, инфекцияланган дерматозлар, эктима, инфекцион дермо-гиподермит (хусусан, сарамас касаллиги), эритразма.
  • Оғиз бўшлиғининг инфекциялари.
  • Жинсий аъзоларнинг гонококкли бўлмаган инфекциялари.
  • Ўткир ревматик иситмани қайталанишларини кимёвий профилактикаси, бета-лактам антибиотикларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда.
  • Ҳомиладорлардаги токсоплазмаз.
  • Даволаш ўтказилгандан сўнг ва карантиндан чиқишдан олдин пациентларда, шунингдек шифохонага ётказишдан аввал 10 кун давомида балғам ажралиши кузатилган беморлар билан контактда бўлган шахсларда бурун-халқумдан Neisseria meningitidis эрадикация мақсадида, рифампицинни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатда менингококкли менингитни олдини олиш учун қўлланади.

Препарат менингококкли менингитни даволаш учун эмас, балки олдини олиш учун ишлатилади.

Антибактериал воситаларни мувофиқ қўллаш бўйича расмий қўлланмаларни инобатга олиш керак.

Қўллаш учун кўрсатмалар, бир вақтда ушбу дори препаратини қўллаш бўйича ўтказилган клиник тадқиқотларнинг маълумотлари, ва ҳозирги вақтда мавжуд бўлган антибактериал воситалар ичида унинг ўрнини эътиборга олиб, спирамициннинг антибактериал фаоллиги ва фармакокинетик ҳусусиятларига асосланган.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш тартиби

1500000 ХБ дозадаги спирамицин препаратини 6 ёшгача болалар қўллаш мумкин эмас, чунки таблеткалар шаклида қўллаш аспирацияга олиб келиши мумкин (спирамициннинг мувофиқ шаклларини қўллаш керак).

3000000 ХБ дозадаги спирамицин препарати фақат катталарда қўлланади.

Буйрак функцияси нормал бўлган пациентлар

Катталарга суткада 3000000 ХБ дан 2-3 таблетка ёки 1500000 ХБ дан 4-6 таблетка (яъни 6000000 - 9000000 ХБ) буюрилади. Суткалик доза 2 ёки 3 қабулга бўлинади.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга 1500000 ХБ дозадан буюриш керак.

6 ёшдан ошган болаларга суткалик доза 10 кг тана вазнига 1500000 - 3000000 ХБ ни ташкил этади, ва у 2 ёки 3 қабулга бўлинади.

Ўткир тонзиллитда даволашнинг давомийлиги 10 кунни ташкил этади.

Менингококкли менингитни олдини олиш

Катталарга 3000000 ХБ дан суткада 2 марта 5 кун давомида буюрилади; болаларга – 1 кг тана вазнига 75000 ХБ дан 5 кун давомида буюрилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Қўллаш усули

Ротамицин ичга, ётарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар аъзолар тизими синфлари ва ривожланиш тезлиги бўйича тизимлаштирилган. Ножўя реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, аммо <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, аммо <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, аммо <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Юрак ва қон-томирлар томонидан: учраш тезлиги номаълум – QT оралиғини узайиши, юрак қоринчалари аритмияси, юрак қоринчалари тахикардияси, “пируэт” типидаги юрак қоринчалари тахикардияси, бу юрак уришини тўхташига олиб келиши мумкин.

Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – васкулит, жумладан Шенлейн-Геноха пурпураси ёки ревматоид пурпура, анафилактик шок.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, диарея, сохта мембраноз колит.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – тошмалар; учраш тезлиги номаълум – эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, ўткир тарқоқ экзантематоз пустулёз.

Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – баъзида кузатиладиган ва ўткинчи парестезия; тез-тез – ўткинчи дисгевзия.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – жигарнинг функционал кўрсаткичларини нормал кўрсаткичлардан силжиши; учраш тезлиги номаълум – холестатик, аралаш ёки кам учрайдиган цитолитик гепатит.

Қон ва лимфа тизимлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – лейкопения, нейтропения, гемолитик анемия.

Шубҳа қилинган ноухуш реакциялар бўйича хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакологик назорат тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Спирамицинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қўллаш вақтида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш талаб этилган мажмуалар:

  • “пируэт” туридаги юрак қоринчалари тахикардиясини чақирувчи дори воситалар, IА синф антиаритмик воситалар (хинидин, гидрохинидин, дизопирамид); III синф антиаритмик воситалар (амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид); сультоприд (бензамидлар гуруҳига мансуб нейролептик); бошқалар (мышьяк, бепридил, цизаприд, дифеманил, вена ичига юбориладиган доласетрон, эритромицин, вена ичига юбориладиган левофлоксацин, мизоластин, моксифлоксацин, прукалоприд, торемифен, вена ичига юбориладиган винкамин).

Юрак қоринчалари аритмияси, хусусан “пируэт” туридаги юрак қоринчалари тахикардиясини юқори ривожланиш ҳавфи мавжуд.

  • леводопа

Карбидопа билан бир вақтда қўлланганида: карбидопани сўрилиши ингибиция бўлади, бу плазмада леводопанинг концентрациясини пасайишига олиб келади. Бундай вазиятда клиник кузатув ўтказиш ва леводопанинг дозасига тузатиш киритиш лозим.

Халқаро нормаллаштирилган нисбат (ХНН) га таъсири

Антибиотиклар билан даволанган пациентларда перорал антикоагулянтларнинг фаоллигини кўп сонли ошиш ҳолатлари хақида хабар берилган. Инфекциянинг тури ёки яллиғланиш реакциясининг яққоллиги, пациентнинг ёши ва умумий ҳолати ҳавф омиллари бўлиб ҳисобланадилар. Шу сабабли ХНН ўлчашга инфекциянинг таъсирини ва уни даволаш таъсирини аниқлаш мураккаб. Шундай бўлса-да, антибактериал препаратларнинг айрим синфлари (масалан, фторхинолонлар, макролидлар, циклинлар, ко-тримоксазол ва айрим цефалоспоринлар) ХНН ўзгаришига қолган антибактериал препаратларга нисбатан кўпроқ даражада таъсир кўрсатадилар.

 

Махсус кўрсатмалар

Спирамицин қўлланганида оғир даражадаги тери реакциялари, жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, ўткир тарқоқ экзантематоз пустулёз ривожланганлиги тўғрисида хабар тушган. Кўрсатилган реакцияларни ривожланиш белгилари ва симптомлари хақида пациентларни огоҳлантириш ва уларнинг терисини синчковлаб кузатиш керак.

Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми (масалан, кўпинча пуфакчаларни пайдо бўлиши ёки шиллиқ қаватларни шикастланиши билан кечувчи зўрайиб борувчи тошмаларни пайдо бўлиши) ёки ўткир тарқоқ экзантематоз пустулёз (пустулаларни пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган тарқоқ фебрил эритема) нинг белгилари ёки симптомлари пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак, ва кейинчалик спирамицинни, ҳам монотерапия, ҳам мажмуада қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг фаол моддаси сийдик билан аҳамиятсиз миқдорларда чиқарилганлиги туфайли, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда гемолитик анемияни ривожланишини жуда кам ҳолатлари хақида хабар берилган. Ушбу пациентлар гуруҳида спирамицинни қўллаш тавсия этилмайди.

QT оралиғини узайиши

Макролидлар, жумладан спирамицин қабул қилаётган пациентларда QT оралиғини узайиш ҳолатлари хақида хабар берилган.

QT оралиғини қуйидагилар:

  • электролитлар мувозанатини бузилиши (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия);
  • QT оралиғини туғма узайиши синдроми;
  • юрак касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия);
  • QT оралиғини узайтирувчи дори воситалари (масалан, IA ва III синф антиаритмик воситалар, трициклик антидепрессантлар, айрим антибиотиклар, айрим антипсихотик препаратлар) билан мажмуада қўллаш;
  • кекса одамлар, янги туғилган чақалоқлар ва аёллар QT оралиғини узайиши самарасига сезгир бўлишлари мумкин

каби маълум узайтириш ҳавф омиллари бўлган пациентларни спирамицин билан даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Ёрдамчи моддалар

Препаратнинг бир таблеткаси 1 ммоль (23 мг) дан камроқ натрий сақлайди, бу амалда “натрий сақламайди” дегани бўлади.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Зарурат бўлганида Ротамицин препаратини ҳомиладорлик вақтида буюриш мумкин. Ҳомиладорлик вақтида спирамицинни кенг қўллаш тажрибасида унинг тератоген ва фетотоксик ҳусусиятлари аниқланмаган.

Лактация даври

Спирамицин кўкрак сутига аҳамиятсиз даражада экскреция бўлади. Спирамицин қабул қилган оналарни эмган янги туғилган чақалоқларда меъда-ичак йўллари фаолиятини бузилишлари ривожланганлиги хақида хабар берилган. Лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автомобилни бошқариш ва бошқа потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига препаратнинг салбий таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

 

Дозани ошириб юборилиши

Спирамициннинг токсик дозаси маълум эмас.

Спирамицин юқори дозаларда қўлланганидан сўнг меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши, қусиш ва диарея кузатилиши мумкин.

Спирамициннинг катта дозаларини қабул қилган янги туғилган чақалоқларда, ва QT оралиғини узайиш ҳавфи бўлган пациентларда спирамицин вена ичига юборилганидан сўнг QT оралиғини узайиш ҳолатлари кузатилган (даволаш бекор қилинганида QT оралиғи кўрсаткичи меъёрига қайтади).

Шунинг учун спирамициннинг дозаси ошириб юборилганида, айниқса бошқа ҳавф омиллари (гипокалиемия, QT оралиғини туғма узайиши, QT оралиғини узайтирувчи ва/ёки “пируэт” туридаги тахикардияни юзага келтирувчи бошқа дори препаратларини қабул қилиш) бўлганида, QT оралиғининг давомийлигини аниқлаш билан ЭКГ-текширувини ўтказиш керак.

Специфик антидоти мавжуд эмас. Симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади.

 

Чиқарилиш шакли

Ротамицин 1500000 ХБ

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 8 таблеткадан блистерда.

2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ротамицин 3000000 ХБ

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда.

1 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

 

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 5 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Ишлаб чиқарилган

“Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.”, Туркия

(15 Теммуз Мах. Джами Йолу Джад. № 50 Гюнешли Багджилар / Истамбул)

“World Medicine Ilaç San. ve Tic. А.Ş.”, Turkey

(15 Temmuz Mah. Cami Yolu Cad. No: 50 Güneşli Bağcılar / İstanbul).