офлоксацин
раствор для инфузии
1 мл инфузия учун эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 2 мг офлоксацин;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
оч сариқ рангли тиниқ эритма.
антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гурухи).
J01MA01
Офлоксацин грамманфий ва граммусбат микроорганизмларга нисбатан кенг антибактериал таъсир доирасига эга бўлган фторхинолонлар гуруҳига мансуб бўлган микробларга қарши восита ҳисобланади. Антибактериал таъсир механизми бактериялардаги ферментлар – ДНК-топоизомераза IV ва ДНК-гиразаларни ингибиция қилиш йўли билан бактериялардаги ДНК репликациясини сусайиши билан ифодаланади. Офлоксациннинг терапевтик дозалари соматик ва вегетатив нерв тизимларига фармакологик таъсир кўрсатмайди.
Офлоксацинга сезгир микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (жумладан метициллинга чидамли штаммлари), Staphylococcus epidermidis, Neisseria species, Escherichia coli, Citrobacter, Klebsiella, Enterobacter, Hafnia, Proteus (индол-манфий ва индол-мусбат штаммлари), Salmonella, Shigella, Acinetobacter, Yersinia enterocolitica, Campylobacter jejuni, Aeromonas, Plesiomonas, Vibrio cholerae, Vibrio parahaemolyticus, Haemophilus influenzae, Chlamydiae, Legionella, Gardnerella.
Препаратга ўзгарувчан сезувчанликка эга микроорганизмлар: Streptococcus, Serratia marcescens, Pseudomonas aeruginosa, Clostridium species, Mycoplasma.
Анаэроб бактериялар (Fusobacterium species, Bacteroides species, Eubacterium species, Peptococcus, Peptostreptococcus кабилар), одатда препаратга чидамли.
Офлоксацин Treponema pallidum га нисбатан фаол эмас.
Офлоксацин, вена ичига юборилганидан кейин қон плазмасида максимал концентрациясига 5 минутдан кейин эришади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври – 5 соатни ташкил этади. Офлоксацин асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Буйрак етишмовчилигида буйрак клиренси пасаяди.
Офлоксацин сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш учун кўрсатилган:
Агар қуйида санаб ўтилган инфекцион касалликларни даволаш учун одатда тавсия этиладиган антибактериал дори воситалари (биринчи қатор даволаш воситалари) самарали бўлмаса, офлоксацин қўлланади:
Офлоксацин эритмаси фақат вена ичига секин инфузия қилиш учун мўлжалланган, кунига бир ёки икки марта юборилади. 200 мг дозани камида 30 минут давомида юбориш керак. Бу айниқса, офлоксацин артериал босимни пасайишига олиб келиши мумкин бўлган препаратлар ёки таркибида барбитуратларни сақловчи анестетиклар билан бир вақтда қўлланганида муҳим. Одатда айрим дозаларни тахминан тенг вақт оралиқларида қўллаш керак.
Оғир даражадаги ёки асоратланган инфекцияларда препаратнинг дозаси кунига икки марта 400 мг гача оширилиши мумкин.
Офлоксацинни дозалаш тартиби инфекциянинг тури ва оғирлигига қараб белгиланади. Катталар учун суткалик бир марталик доза кунига бир марта 400 мг гача бўлган дозани ташкил этади. Бундай ҳолатда офлоксацинни эрталаб юборган афзал.
400 мг дан ортиқ суткалик дозаларни икки марта юборишга бўлиш ва тенг вақтлар оралиғида юбориш керак.
Сийдик йўлларининг асоратланган инфекцион касалликлари: кунига 200 мг буюрилади.
Қуйи сийдик йўлларининг инфекциялари: кунига 200 мг буюрилади.
Сепсис: 200 мг кунига икки марта буюрилади.
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцион касалликлари: 400 мг кунига икки марта буюрилади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун ушбу дори воситасини перорал ёки вена ичига қуйидаги тарзда юбориш тавсия этилган:
Креатинин клиренси |
Бир марталик доза, мг* |
Вақт оралиғи, соат |
минутига 50-20 мл |
100-200 |
24 |
< 20 мл/мин** ёки гемодиализ ёки перитонеал диализ |
100 ёки 200 |
24
48 |
* Қўллаш бўйича кўрсатмалар ёки дозасини қабул қилишлар ўртасидаги интервалга қараб.
** Диализда бўлган оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қон зардобидаги офлоксациннинг концентрациясини текшириш керак.
Катталар креатинин клиренсини аниқлаш имкони бўлмаганида у Крокфорт формуласи бўйича қон зардобидаги креатининнинг даражасини ёрдамида аниқланади:
вазни (кг) х (140 – ёши)
Эркаклар: креатинин клиренси (мл/мин) = ---------------------------------------------
72 х зардобдаги креатинин (мг/дл)
ёки
вазни (кг) х (140 – ёши)
Эркаклар: креатинин клиренси (мл/мин) = --------------------------------------------
0,814 х зардобдаги креатинин (мкмоль/л)
Аёллар: креатинин клиренси (мл/мин) = 0,85 х (юқорида кўрсатилган қиймат)
Тавсия этилган максимал суткалик доза, экскреция қисқариши мумкинлиги туфайли, 400 мг дан кўп бўлмаган офлоксацинни ташкил этади.
Кекса одамлар
Буйрак функцияси нормал бўлганида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак функцияси бузилганида дозага мувофиқ равишда тузатиш киритилиши керак.
Даволашнинг давомийлиги
Даволашнинг давомийлиги инфекциянинг оғирлик даражаси, организмни даволашга нисбатан реакцияси ва умумий клиник манзарасига боғлиқ. Одатда офлоксацин билан вена ичига юбориб даволаш тана ҳарорати пасайгунича ва касалликнинг симптомлари йўқолгунича 3 кундан кўп бўлмайди. Пациент ўзини яхши ҳис қилганида айнан шундай дозани парорал қабул қилишга ўтиш керак. Одатда ўткир инфекцияларни даволашда даволаш курси 7-10 кун давом этади.
Даволашнинг давомийлиги 2 ойдан ошмаслиги керак.
Рофлоксан инфузия учун эритма қуйидаги эритмалар: натрий хлоридининг изотоник эритмаси, Рингер эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси билан мутаносибдир. Гепарин билан номутаносибдир. Фақат янги тайёрланган эритмани ишлатиш лозим.
Ножуш реакцияларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидагича аниқланган: тез-те (≥ 1/100, аммо < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги номаълум (маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли учраш тезлигини аниқлаш мумкин эмас).
Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез эмас – замбуруғли инфекциялар, патоген микроорганизмларни резистентлиги.
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: жуда кам ҳолларда – анемия, гемолитик анемия, лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения; учраш тезлиги номаълум – агранулоцитоз.
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – анафилактик реакциялар, анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш; жуда кам ҳолларда – анафилактик шок, анафилактоид шок.
Моддалар алмашинуви ва озиқлантириш томонидан: кам ҳолларда – анорексия; учраш тезлиги номаълум – қандли диабет билан хасталанган, гипогликемик воситалар билан даволанаётган пациентларда пациентларда гипогликемия, гипергликемия, гипергликемик кома.
Психик бузилишлар: тез-тез эмас – психомотор қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши, уйқусизлик; кам ҳолларда – руҳий бузилишлар (масалан, галлюцинациялар), безовталик, онгни чалкашиши, қўрқувлар, депрессия; учраш тезлиги номаълум – психотик бузилишлар ва депрессия, жумладан суиқасдлик фикрлари ёки ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари, асабийлик.
Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош айланиши, бош оғриғи; кам ҳолларда – уйқучанлик, парестезия, дисгевзия, паросмия; жуда кам ҳолларда – периферик сенсор нейропатия, тиришишлар, экстрапирамидал симптомлар ёки мушак тизимининг бошқа бузилишлари; учраш тезлиги номаълум – тремор, дискинезия, хушдан кетишлар.
Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўзларни таъсирланиши; кам ҳолларда – кўришни бузилиши; учраш тезлиги номаълум – увеит.
Эшитиш аъзолари томонидан ва лабиринт томонидан бузилишлар: тез-тез – вертиго; жуда кам ҳолларда – қулоқларда шовқин, эшитишни йўқолиши; учраш тезлиги номаълум – эшитишни бузилиши.
Юрак томонидан: кам ҳолларда – тахикардия; учраш тезлиги номаълум – қоринчалар аритмияси, “пируэт” туридаги қоринчалар тахикардияси (QT оралиғини узайиш ҳавфи бўлган пациентларда), ЭКГ да QT оралиғини узайиши.
Қон-томирлари томонидан: тез-тез – флебит; кам ҳолларда – гипотензия; учраш тезлиги номаълум – тахикардия, гипотония ривожланиши мумкин; жуда кам ҳолларда артериал босимни бундай пасайиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: тез-тез эмас – йўтал, назофарингит; кам ҳолларда – ҳансираш, бронхоспазм; учраш тезлиги номаълум – аллергик пневмонит, яққол ифодаланган ҳансираш.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – қоринда оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш; кам ҳолларда – энтероколит (айрим ҳолларда геморрагик энтероколит); жуда кам ҳолларда – сохта мембраноз колит, холестатик сариқлик; учраш тезлиги номаълум – панкреатит, қабзият, метеоризм, диспепсия.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: кам ҳолларда – жигар ферментлари (АЛТ, АСТ, ЛДГ, гамма-глутамилтрансфераза ва/ёки ишқорий фосфатаза) нинг фаоллигини ошиши, қонда билирубиннинг концентрациясини ошиши; учраш тезлиги номаълум – гепатит, ўткир шакли бўлиши мумкин. Офлоксацин қабул қилинганида жигарни оғир шикастланиши, шу жумладан ўткир жигар етишмовчилиги ҳолатлари, баъзида асосан жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ўлимга олиб келган ҳолатлар ҳам қайд этилган.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – қичишиш, тошма; кам ҳолларда – эшакеми, юзни қизариб кетиши, гипергидроз, пустуллёз тошма; жуда кам ҳолларда – кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролиз, фотосенсибилизация реакциялари, қон томирларни шикастланиши оқибатидаги пурпура, васкулит, у жуда кам ҳолларда тери некрозларига олиб келиши мумкин; учраш тезлиги номаълум – Стивенс-Джонсон синдроми, ўткир тарқоқ экзантематоз пустулёз, стоматит, эксфолиатив дерматит.
Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан: кам ҳолларда – тендинит; жуда кам ҳолларда – артралгия, миалгия, пайларни узилиши (ахилл пайини) (бошқа фторхинолонлар қўлланганида бўлгани каби ушбу ножўя самара даволаш бошланганидан сўнг 48 соат давомида ривожланиши ва икки томонлама бўлиши мумкин); учраш тезлиги номаълум – рабдомиолиз ва/ёки миопатия, мушакларни заифлиги, пайларни узилиши, артрит.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: кам ҳолларда – қон зардобида креатининнинг концентрациясини ошиши; жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги; учраш тезлиги номаълум – ўткир интерстициал нефрит.
Туғма, оилавий ва наслий бузилишлар: учраш тезлиги номаълум – порфирияси бўлган беморларда порфирия ҳуружлари.
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез – юборилган жойда оғриқ ва қизариш; учраш тезлиги номаълум – астения, шу жумладан белда, кўкракда ва қўл-оёқларда оғриқ бўлиши мумкин.
Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакологик назорат тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.
QT оралиғини узайтирувчи дори воситалар
Офлоксацин QT интервалини узайтирувчи препаратлар (аритмияга қарши препаратлар, IA ва III синф трициклик антидепрессантлар, макролидлар, нейролептиклар ва бошқ.) билан бир вақтда ишлатилганида эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Антикоагулянтлар
Антикоагулянтлар билан бир вақтда қабул қилинганида узоқ муддат қон кетиши мумкин.
Антацидлар, сукральфатлар, металларнинг катионлари
Магний ва алюминий антацидлари, сукральфат, руҳ ёки темирни препарат билан ёндош қабул қилиш офлоксацинни сўрилишини пасайтириши мумкин. Офлоксацинни бундай препаратларни қабул қилишдан 2 соат олдин қабул қилиш керак.
Теофиллин, фенбуфен ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар
Офлоксацинни теофиллин билан фармакокинетик ўзаро таъсири аниқланмаган. Бироқ, хинолонлар ва теофиллин, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ёки шундай ҳусусиятларга эга бўлган бошқа дори воситалар бир вақтда қабул қилинганида марказий тиришишга тайёргарлик бўсағасини яққол пасайиши кузатилиши мумкин.
Глибенкламид
Офлоксацин бир вақтда қўлланганида қон зардобида глибенкламиднинг концентрациясини бироз ошишига олиб келиши мумкин. Пациентларда қондаги глюкозанинг концентрациясини назорат қилиш тавсия этилган.
Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат
Пробенецид офлоксациннинг умумий клиренсини 24% га пасайтиради, ва эгри чизиғи остидаги майдонни 16% га оширади. Ушбу механизм буйрак найчалари экскрециясига фаол ўтишини сусайтиради. Офлоксацин буйрак найчалари экскрециясига таъсир қилувчи препаратлар (пробенецид, циметидин, фуросемид, метотрексат ва бошқ.) билан қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
К витаминини антагонистлари
К витаминининг антагонистлари (масалан, варфарин) ва фторхинолонлар, шу жумладан офлоксацин бир вақтда қабул қилинганида, пациентларда қон ивиши кўрсаткичларини (PT/INR) ва/ёки қон кетишини ошиши мумкинлиги кузатилиши мумкин. Шунинг учун кўрсатилган дори воситалари бир вақтда қабул қилинганида кумарин ҳосилаларига таъсир қилиши мумкинлиги туфайли, қон ивиши тизимини назорат қилиш керак.
Офлоксацин Pneumococci ёки Mycoplasma томонидан чақирилган пневмония ёки β-гемолитик стрептококклар томонидан чақирилган тонзиллитни даволашда биринчи танлов препарати ҳисобланмайди.
Фторхинолонлар биринчи марта қабул қилинганидан сўнг ўта юқори сезувчанлик ёки аллергик реакцияларнинг кўринишлари намоён бўлиши мумкин; ҳаётга ҳавф туғдирувчи анафилактик ва анафилактоид реакциялар ривожланиши мумкин. Бундай ҳолатларда препаратни қабул қилиш дарҳол тўхтатилади, мувофиқ даволаш буюрилади.
Метициллинга резистент S. aureus (МРТС), эҳтимол, фторхинолонларга, шу жумладан офлоксацинга чидамли. Шунинг учун офлоксацин МРТС чақирган инфекцияларни даволаш учун тавсия этилмаган, лаборатор натижалар асосида микроорганизмларни офлоксацинга сезгирлиги тасдиқланган ва МРТС томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун одатдаги тавсия этиладиган дори воситалар самарасиз бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Айрим мамлакатларда сийдик йўлларининг инфекциясини чақирувчи энг кенг тарқалган патоген – E. coli ни фторхинолонларга чидамлилиги кузатилади. E. coli ни фторхинолонларга нисбатан маҳаллий чидамлилигига эътибор бериш тавсия этилади.
Офлоксацин қабул қилинганида оғир даражадаги буллёз реакциялар: Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролизни ривожланиш ҳолатлари кузатилган. Терида ва шиллиқ қаватларда тошмалар пайдо бўлганида пациентлар зудлик билан даволовчи шифокорга мурожаат қилишлари керак.
Clostridium difficile томонидан чақирилган касалликлар
Офлоксацин билан даволаниш вақтида ёки даволангандан кейин (шу жумладан даволангандан сўнг бир неча ҳафтадан кейин) айниқса яққол ифодаланган, доимий ва/ёки қонли ажралмалар аралаш диарея сохта мембраноз колит (CDAD) нинг симптомлари бўлиши мумкин, у оғир ҳолатларда ҳаётга ҳавф туғдириши мумкин. Офлоксацин билан даволаниш вақтида ёки даволангандан кейин пациентларда диарея пайдо бўлганида дифференциал ташхис ўтказиш керак: сохта мембраноз колитга шубҳа қилинганида, офлоксацинни қабул қилиш зудлик билан тўхтатилиши, мувофиқ даволаш (ванкомицин, тиекоплатин ёки метронидазолни перорал қабул қилиш) буюрилиши керак. Ичаклар ҳаракатини сусайтирувчи дори воситаларни қўллаш мумкин эмас.
Тиришишга мойиллиги бўлган пациентлар
Хинолонлар тиришишлар бўсағасини пасайтириши ва тиришишларни чақириши мумкин. Тутқаноқ билан хасталанган пациентларга офлоксацинни қўллаш мумкин эмас, ва бошқа хинолонлар каби, офлоксацинни тиришишларга мойиллиги бўлган пациентларга жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Улар марказий нерв тизимининг аллақачон мавжуд бўлган шикастланишлари бўлган, фенбуфен ва аналогик ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ёки тиришиш бўсағасини пасайтирувчи препаратлар, масалан теофиллин қабул қилаётган пациентлар бўлиши мумкин.
Тиришиш ҳуружлари ривожланганида офлоксацин билан даволанишни тўхтатиш керак.
Тендинит
Хинолонларни қабул қилганда кам ҳолларда тендинит кузатилади. Шундай бўлишига қарамай ахилл пайини узилишига олиб келиши мумкин, Тендинит ва пайларни узилиши, баъзида икки томонлама узилиши ҳам офлоксацин билан даволаниш бошланганидан сўнг 48 соат давомида, ҳам даволаш тўхтатилганидан сўнг бир неча ойдан кейин кузатилиши мумкин. Тендинитни ривожланиши ва пайни узилиши ҳавфи 60 ёшдан ошган пациентларда ва кортикостероидларни қабул қилаётган пациентларда ошади. Препаратнинг суткалик дозаси кекса ёшдаги пациентларда креатинин клиренси асосида коррекция қилиниши керак. Офлоксацин юқорида кўрсатилган пациентларга буюрилганида уларни синчиклаб текшириш керак. Тендинитнинг симптомлари ривожланганида пациентлар даволовчи шифокорга мурожаат қилишлари керак. Тендинитга шубҳа қилинганида офлоксацин билан даволаниш зудлик билан тўхтатилади, пайларни мувофиқ равишда даволаш буюрилади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Офлоксацин асосан сийдик билан чиқарилганлиги туфайли, офлоксациннинг дозаси буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун тўғриланиши керак.
QT оралиғини узайиши
Жуда кам ҳолларда фторхинолонларни қабул қилаётган пациентларда QT оралиғини узайиши кузатилади. QT оралиғини узайтирувчи маълум ҳавф омиллари, хусусан қуйидагилар бўлган пациентлар фторхинолонлар, жумладан офлоксацинни қабул қилишганида эҳтиёткорлик намоён қилишлари керак:
Психотик бузилишлари бўлган пациентлар
Фторхинолонларни қабул қилаётган пациентларда психотик реакцияларни ривожланиши кузатилган. Айрим ҳолларда улар зўрайиб, сиуқасдлик фикрлари ёки ҳаракатлари, жумладан ўз жонига қайд қилиш ҳаракатларини чақирган, баъзида бир марталик дозаси қабул қилинганидан сўнг кузатилган. Пациентда ушбу реакцияларни зўрайиши кузатилганида офлоксацинни қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак.
Психотик бузилишлари ёки психотик касалликлари бўлган пациентларга офлоксацин эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга офлоксацин эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки жигарни шикастланиши юзага келиши мумкин. Фторхинолонлар қабул қилинганида потенциал жигар етишмовчилиги (шу жумладан ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилиги) га олиб келувчи тез кечувчи гепатит ҳолатлари қайд этилган. Жигар касаллигининг анорексия, сариқлик, сийдик рангини тўқлашиши, қичишиш ёки қоринда оғриқ каби бундай белгилари ва симптомлари ривожланганида даволаш тўхтатилади ва мувофиқ даволаш буюрилади.
К витаминининг антагонистларини қабул қилувчи пациентлар
К витаминининг антагонистлари (варфарин) ва фторхинолонлар, жумладан офлоксацин бир вақтда қабул қилинганида, пациентларда қон ивиши кўрсаткичлари (PT/INR) ошиши ва/ёки қон кетишини кучайиши мумкинлиги кузатилиши мумкин, шунинг учун кўрсатилган дори воситалари бир вақтда қабул қилинганида қон ивиши тизимининг кўрсаткичларини назорат қилиш керак.
Гравис миастенияси
Фторхинолонлар, жумладан офлоксацин нерв-мушакларни блокловчи ҳусусиятларга эга ва гравис миастенияси билан хасталанган пациентларнинг ҳолатини ёмонлаштириши мумкин. Препарат қайд этилгандан кейинги даврда бундай пациентларда жиддий нохуш реакциялар, шу жумладан ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи реакциялар кузатилган. Миастения ташхиси қўйилган пациентларга офлоксацинни қўллаш тавсия этилмаган.
Фотосенсибилизацияни олдини олиш
Офлоксацин қабул қилинганида фотосенсибилизация ҳолатлари хақида хабар берилган. Офлоксацин қабул қилаётган пациентларда фотосенсибилизацияни олдини олиш учун даволаниш вақтида ва даволаш тугаганидан сўнг 48 соат давомида қуёш нурлари ва УБ нурланиш таъсиридан сақланиш тавсия этилади.
Суперинфекция
Бошқа антибиотиклар қабул қилинганида бўлгани каби, офлоксацинни айниқса узоқ муддат қўллаш резистент микроорганизмларни ҳаддан ташқари ўсишига олиб келиши мумкин. Даволаниш вақтида иккиламчи инфекция ривожланганида мувофиқ чораларни кўриш керак.
Периферик невропатия
Фторхинолонлар, жумладан офлоксацинни қабул қилганда пациентларда тўсатдан бошланиши мумкин бўлган сенсор ёки сенсомотор периферик нейропатия кузатилган. Нейропатиянинг симптомлари ривожланганида қайтмас ҳолатлар ривожланишини олдини олиш учун офлоксацин қабул қилишни тўхтатиш керак.
Дисгликемия
Барча турдаги хинолонлар қабул қилинганида бўлгани каби, офлоксацин қабул қилинганида ҳам қонга глюкозани тушишини бузилиши кузатилган, бу одатда диабет билан хасталанган, перорал гипогликемик дори воситалар (глибенкламид) ёки инсулин қўллаётган пациентларда гипергликемия ва гипогликемияни ривожланишига олиб келган. Гипогликемик комани юз бериш ҳолатлари қайд этилган. Қандли диабет билан хасталанган беморларга қондаги глюкозанинг даражасини яхшилаб кузатиш тавсия этилади.
Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентлар
Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда хинолонлар билан даволанганда гемолитик реакциялар кузатилиши мумкин. Шунинг учун офлоксацинни қабул қилганда гемолизни потенциал ривожланиш ҳавфи борлиги туфайли бу пациентлар даволовчи шифокорда кузатувда бўлишлари керак.
Кўришни бузилиши
Кўриш сусайганида ёки кўриш аъзолари томонидан ҳар қандай бошқа нохуш реакциялар ривожланганида зудлик билан окулист билан маслаҳатлашиш керак.
Лаборатор тадқиқотларнинг натижаларига таъсири
Офлоксацин қабул қилган пациентларда сийдикда опиатлар борлигини аниқлаш таҳлили сохта мусбат бўлиши мумкин. Эҳтимол, таҳлил маълумотларини янада аниқроқ аниқлаш усули билан тасдиқлаш керак.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладор аёлларда офлоксацинни қўллаш бўйича маълумотлар чекланган, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида фторхинолонларни қабул қилиш ривожланиш нуқсонларини пайдо бўлиш ҳавфини оширмаган ва ҳомиладорликни кечишига бошқа нохуш таъсирлар кўрсатмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, ҳомилада бўғим тоғайини, тератоген таъсирисиз, шикастланиши аниқланган.
Лактация
Офлоксацин кўкрак сутига катта бўлмаган миқдорларда ўтади. Гўдакда артропатияни ривожланиши ва жиддий токсик таъсир кўрсатиши мумкинлиги туфайли, лактация вақтида препаратни қабул қилиш мумкин эмас ва офлоксацин билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Рофлоксан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўлланмайди.
Автомобилни бошқаришда ёки турли механизмларни ишлатишда уйқучанлик, фаолликни бузилиши, бош айланиши ва кўришни бузилиши каби нохуш реакциялар ривожланиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Алкоголь истеъмол қилиш ушбу таъсирларни оғирлаштириши мумкин.
Дозани ўткир ошириб юборилишини энг яққол белгилари: МНТ функциясини бузилиши симптомлари (онгни чалкашиши, бош айланиши, хушни бузилиши ва тутқаноққа ўхшаш ҳуружлар, галлюцинациялар ва тремор бўлиши мумкин), QT оралиғини узайиши, шунингдек шундай меъда-ичак реакциялари (кўнгил айниши, шиллиқ қаватларда эрозияларни ҳосил бўлиши) бўлиши мумкин.
Жаддалаштирилган диурез организмдан офлоксацинни чиқарилишини тезлаштиради.
Дозаси ошириб юборилганида симптоматик даволаш кўрсатилган. QT оралиғи узайиши мумкинлигини инобатга олиб, ЭКГ назорат қилиш тавсия этилган. Меъданинг шиллиқ қаватини ҳимоя қилиш учун антацидлар буюрилади.
Офлоксациннинг катта бўлмаган қисми гемодиализ ёрдамида чиқарилиши мумкин. Перитонеал диализ ва доимий амбулатор перитонеал диализ самарали эмас. Маълум антидоти мавжуд эмас.
Инфузия учун эритма 100 мл дан рангсиз шиша флаконларда бромбутилкаучук тиқин ва Flip off туридаги мажмуавий алюмин қалпоқча билан беркитилган.
1 флакон тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Инфузия учун эритмани флакон очилганидан сўнг дарҳол ишлатиш керак.
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Рецепт бўйича
«Ротафарм Илачлары Лимитед Ширкети», Туркия
("Rotapharm Ilaҫlari Limited Şirketi", Turkey).
«Мефар Илач Санайии А.Ш.», Туркия
(Рамазаноглу Мах. Энсар Джад. № 20, 34906 Курткёй-Пэндик / Истамбул)
“Mefar İlaç Sanayii A.Ş.”, Turkey
(Ramazanoğlu Mah. Ensar Cad. No: 20, 34906 Kurtköy-Pendik / İstanbul).
«Tar Pharm Alliance» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч, 166 уй
Телефон: 277-76-78, 277-76-48