Таркиби:
Препаратнинг 1 флакони қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амикацин (амикацин сульфати шаклида) 100 мг, 250 мг, 500 мг ёки 1000 мг.
ёрдамчи моддалар: натрий цитрати, натрий метабисульфити, сульфат кислотаси, инъекция учун сув.
Таърифи:тиниқ рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун мўлжалланган антибактериал воситалар. Бошқа аминогликозидлар.
АТХ коди: J01GB06
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Амикацин канамицин А дан олинадиган, аминогликозидлар гуруҳига мансуб бўлган яримсинтетик антибиотик ҳисобланади. У грамманфий микроорганизмларнинг кенг доирасига, шу жумладан Pseudomonas, Escherichia coli га нисбатан, ва айрим граммусбат микроорганизмларга, масалан, Staphylococcus aureus га нисбатан фаолдир.
Аминогликозид антибиотиклар бактерицид таъсирга эга. Аминогликозидларнинг таъсир механизми охиригача ўрганилмаган, улар рибосомаларнинг 30$ суббирликлари билан қайтмас боғланиб, сезгир микроорганизмларнинг ҳужайраларидаги оқсил синтезини ингибиция қилади деб тахмин қилинади.
Фармакокинетикаси
Мушак ичига (м/и) юборилганидан сўнг амикацин тезда сўрилади ва тизимли қон оқимига тушади. Дори воситаси 500 мг дозада м/и га юборилганида амикацин қон зардобида максимал концентрациясига (Cmax) 1 соатдан кейин эришади ва тахминан 20 мг/мл ни ташкил этади, юборилганидан сўнг 10 соатдан кейин қон зардобидаги концентрацияси тахминан 2 мкг/мл гача камаяди.
Амикацинни қон зардоби оқсиллари билан боғланиш даражаси 20% ва ундан кам қийматни ташкил этади, 10-12 соат давомида дори воситасининг қон зардобидаги концентрацияси сезгир микроорганизмлар учун бактерицид концентрациялар диапазонида бўлади.
Амикацин 500 мг дозада вена ичига (в/и) 30 минутлик инфузия кўринишида бир марта юборилганидан сўнг Cmax ўртача 38 мкг/мл ни ташкил этган. Такрорий инфузиялар ўтказилганида буйрак функцияси нормал бўлган катталарда дори воситасини организмда тўпланиши кузатилмаган; буйрак функциясини пасайиши амикацинни организмда тўпланишига олиб келади.
Дори воситасини ярим чиқарилиш даври буйрак функцияси нормал бўлган катталарда
2-3 соатни ташкил этади.
В/и ёки м/и бир марта юборилганидан сўнг амикациннинг юборилган дозасини тахминан 94-98% организмдан буйрак калавалари фильтрацияси орқали сийдик билан 24 соат давомида чиқарилади. Мушак ичига 250 мг дозада юборилганидан сўнг дастлабки 6 соат давомида амикациннинг сийдикдаги концентрацияси ўртача 563 мкг/мл ни ва навбатдаги 1-6 соат давомида 163 мкг/мл ни ташкил этади. 500 мг дозада м/и юборилганидан сўнг дори воситасининг сийдикдаги концентрацияси буйрак функцияси нормал бўлган катталарда ўртача 832 мкг/мл ни ташкил этади.
Амикацин ҳужайралардан ташқари суюқликка тақсимланади ва асосан калавалар фильтрацияси ҳисобига сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Амикацин парентерал юборилганидан сўнг амнион суюқлигида, плевра суюқлигида ва перитонеал бўшлиқда аниқланади.
Клиник тадқиқотларнинг натижалари, дори воситаси ҳар куни кўп маротаба юборилганида янги туғилган чақалоқларнинг орқа мия суюқлигида амикациннинг концентрацияси қон зардобидаги концентрациясининг тахминан 10-20% ни ташкил этади ва менингитда қон зардобидаги концентрациясининг 50% га етиши мумкинлигидан далолат беради.
М/и ва в/и га юборилиши
Янги туғилган болаларда, айниқса чала туғилган болаларда, амикацинни буйраклар орқали чиқарилиш тезлиги пасаяди.
Амикациннинг фармакокинетик кўрсаткичлари, туғилгандаги тана вазни бўйича (2000 г дан кам, 2000-3000 г ва 3000 г дан ортиқ) гуруҳлаштирилган, янги туғилган чақалоқларда (ёши 1 кунликдан 67 кунликкача бўлган) ўтказилган клиник тадқиқотларда, 7,5 мкг/кг дозада м/и ёки в/и юборилганда баҳоланган. Тана вазни 3000 г дан ортиқ бўлган янги туғилган чақалоқларда амикациннинг клиренси 0,84 мл/мин/кг ни ташкил этган, дори воситасининг якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 7 соатни ташкил этган; бошланғич ярим чиқарилиш даври ва мувозанат ҳолатидаги ярим чиқарилиш даври мувофиқ равишда
0,3 мг/кг ва 0,5 мг/кг ни ташкил этган. Туғилганда тана вазни янада камроқ (2000 г дан кам, 2000-3000 г) бўлган янги туғилган чақалоқлар гуруҳида амикациннинг клиренси кўрсаткичлари юқорида кўрсатилган ўхшаш гуруҳлардагига (3000 дан ортиқ) нисбатан камроқ бўлган, ярим чиқарилиш даври қиймати юқори бўлган. 12 соатлик оралиқ билан кўп маротаба юборилганидан сўнг 5 кундан кейин барча ўрганилаётган янги туғилган чақалоқлар гуруҳларида дори воситасини организмда тўпланиши кузатилмаган.
Қўлланилиши
Амикацин грамманфий микроорганизмларнинг кенг доирасига, шу жумладан Pseudomonas га нисбатан, ва айрим граммусбат микроорганимзларга нисбатан фаол бўлган аминогликозидлар гуруҳига мансуб яримсинтетик антибиотик ҳисобланади.
Сезгир грамманфий микроорганизмлар бўлиб: Pseudomonas aeruginosa, Escherichia coli, индол-мусбат ва индол-манфий Proteus spp., Klebsiella, Enterobacter и Serratia spp., Minea-Herellae, Citrobacter freundii, Salmonella, Shigella, Acinetobacter ва Providencia spp. ҳисобланадилар.
Гентамицин ва тобрамицинга чидамли бўлган юқорида кўрсатилган грамманфий микроорганизмларнинг кўпгина штаммлари in vitro шароитида амикацинга сезгир ҳисобланадилар.
Амикацинга сезгир бўлган асосий граммусбат микроорганизм бўлиб Staphylococcus aureus, жумладан метицииллинга резистент штаммлари ҳисобланади. Амикацин бошқа граммусбат микроорганизмларга нисбатан, жумладан Streptococcus pyogenes, Enterococci ва Diplococcus pneumoniae нинг айрим штаммларига нисбатан кандайдир даражада фаолдир.
Акацин грамманфий микроорганизмларнинг сезгир штаммлари, жумладан Pseudomonas spp. томонидан чақирилган оғир инфекцион касалликларни қисқа муддатли даволаш учун кўрсатилган; шунингдек Акацинни ташхис қўйилган ёки тахмин қилинган стафилококк инфекциясини даволаш учун қўллаш мумкин (у стафилококклар томонидан чақирилган инфекцион касалликларни даволашда танлов препарати бўлиб ҳисобланмайди). Юқорида кўрсатилган вазиятларга тахминан грамманфий микроорганизмларни ёки стафилококклар томонидан чақирилган оғир даражадаги инфекцион касалликларни бошланғич даволаш, грамманфий микроорганизмлар ва стафилококклар томонидан чақирилган аралаш инфекцияларни даволаш, шунингдек бошқа антибиотикларга аллергияси бўлган пациентларда даволаш ўтказиш киради.
Амикацин билан даволашни микроорганизмнинг сезгирлигини текшириш натижалари олингунига қадар бошлаш мумкин; зарурат бўлганида жарроҳлик аралашувини ўтказиш мумкин.
Антибактериал воситаларни мувофиқ равишда қўллаш бўйича расмий қўлланмаларда сақланган маълумотларга эътибор бериш тавсия этилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Акацин препаратини м/и ва в/и юбориш мумкин.
Акацин препаратини бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас, препаратни тавсия этилган дозалаш тартиби ва юбориш усулига мувофиқ равишда алоҳида юбориш керак.
Акациннинг дозалаш тартиби пациентнинг тана вазнига қараб индивидуал равишда танланади.
Акацин билан даволаниш вақтида буйрак функциясини вақти-вақти билан назорат қилиш керак. Буйрак функциясини қон зардобидаги креатининнинг концентрациясига (Cсr) асосланиб ёки эндоген креатин клиренси (Clсr) нинг ҳисобланган кўрсаткичига асосланиб баҳолаш керак; қоннинг мочевина азоти (ҚМА) даражасига асосланиб буйрак функциясини баҳолаш камроқ аҳамиятли ҳисобланади.
Дори воситасининг концентрацияси йўл қўйиладиган қийматлар чегараларида эканлигини ва улардан ошмаслигини тасдиқлаш мақсадида қон зардобидаги амикациннинг даражасини назорат қилиш керак.
Акацин билан даволаниш вақтида Cmax ва Cmin нинг қийматларини вақти-вақти билан назорат қилиш тавсия этилади. Cmax қиймати (инъекциядан кейин 30-90 минут) 35 мкг/мл дан, ва Cmin қиймати (навбатдаги дозани юборишдан аввал) 10 мкг/мл дан ошадиган ҳолатлардан сақланиш керак; зарурат бўлганида препаратнинг дозасига мувофиқ тарзда тузатиш киритиш керак. Буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда Акацинни суткада бир марта юбориш мумкин; бунда Cmax қиймати 35 мкг/мл дан ошиши мумкин.
Кўпгина инфекцияларда препаратни м/и юбориш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи инфекцияларда ёки препаратни м/и юбориш мумкин бўлган пациентларга Акацин препаратини в/и секин оқим билан (2-3 минут давомида) ёки инфузия кўринишида (0,25% ли эритма; камида 30 минут давомида) юбориш мумкин.
М/и ва в/и юбориш
Сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган асоратланмаган инфекцияларда препарат билан тавсия этилган дозаларда даволашга нисбатан жавоб реакцияси 24-48 соат давомида кузатилади.
3-5 кун давомида даволашга нисбатан клиник жавоб реакцияси кузатилмаганида муқобил даволаш ўтказиш масаласини кўриб чиқиш керак.
В/и га юбориш учун эритма тайёрлаш учун зарурат бўлганида препаратни физиологик эритмада ёки декстрозанинг 5% ли сувли эритмасида суюлтириш керак. Тайёрланган эритмани ўша заҳоти юбориш керак, уни сақлаш мумкин эмас.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар
Буйрак функцияси нормал (Clсr минутига 50 мл ва ундан ортиқ ийматни ташкил этади) бўлган катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун амикациннинг тавсия этиладиган дозаси м/и ва в/и юборилганида 15 мг/кг дан суткада бир марта юборишни ташкил этади; тавсия этилган дозани иккита тенг қисмларга – 7,5 мг/кг дан ҳар 12 соатда юборишга бўлиш мумкин. Амикациннинг умумий суткалик дозаси 1,5 г дан ошмаслиги лозим.
Эндокардитда ва фебрил нейтропенияда дори воситасини суткада икки марта тезлик билан юбориш керак (бундай ҳолатларда амикацинни бир марта ҳар куни қўллаш самарадорлигидан далолат берувчи маълумотлар чекланган).
4 ҳафталикдан 12 ёшгача бўлган болалар
Буйрак функцияси нормал бўлган 4 ҳафталикдан 12 ёшгача бўлган болалар учун амикациннинг тавсия этиладиган дозаси м/и ва в/и (секин инфузия ҳолида) юборилганида 15-20 мг/кг дан суткада бир марта ёки 7,5 мг/кг дан ҳар 12 соатда юборишни ташкил этади.
Эндокардитда ва фебрил нейтропенияда дори воситасини суткада икки марта тезлик билан юбориш керак (бундай ҳолатларда амикацинни бир марта ҳар куни қўллаш самарадорлигидан далолат берувчи маълумотлар чекланган).
Янги туғилган чақалоқлар
Амикациннинг бошланғич юклама дозаси 10 мг/кг ни ташкил этади, кейинчалик – 7,5 мг дан ҳар 12 соатда юборишни ташкил этади.
Чала туғилган чақалоқлар
Амикациннинг тавсия этилган дозаси 7,5 мг/кг дан ҳар 12 соатда юборишни ташкил этади.
Акацин билан даволаш давомийлиги, одатда 7-10 кунни ташкил этади; амикациннинг умумий суткалик дозаси (юбориш йўлидан катъий назар) 15-20 мг/кг дан ошмаслиги керак. Препаратни янада давомлироқ қўллаш (10 кундан ортиқ) масаласи кўриб чиқилган асоратланган инфекцияларда амикацин билан даволашни такроран баҳолаш керак ва натижада дори воситаси кейинчалик қўлланганида буйрак функцияси, эшитиш аъзоси ва вестибуляр аппарат, шунингдек амикациннинг қон зардобидаги даражасини назорат қилиш керак.
Препаратни қўллаш бошланганидан сўнг 3-5 кундан кейин аҳамиятли клиник жавоб реакцияси кузатилмаганида, уни қўллашни тўхтатиш ва инфекция қўзғатувчисини антибиотикларга сезгирлигини такроран баҳолаш керак. Даволашга нисбатан жавоб реакциясини бўлмаслиги микроорганизмнинг резистентлиги билан ёки жарроҳлик йўли билан даволашни талаб этувчи (масалан, дренаж қўйиш) инфекция ўчоқларини мавжуд бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
В/и га юбориш бўйича махсус тавсиялар
Катталарда в/и инфузия давомийлиги 30-60 минутни ташкил этади.
Болаларда эритувчининг ҳажми препаратнинг керакли ўзлаштира олинадиган дозасига боғлиқ. Одатда, болаларда в/и инфузия давомийлиги 30-60 минутни ташкил этади; янги туғилган чақалоқларда в/и инфузия давомийлиги 1-2 соатни ташкил этади.
Кекса ёшдаги пациентлар
Амикацин буйраклар орқали чиқарилади. Акацин кекса ёшдаги пациентларда ишлатилганида буйрак функциясини назорат қилиш керак; агар бундай пациентларда буйрак функциясини бузилишлари кузатилса, препаратнинг дозасига мувофиқ тарзда тузатиш киритиш керак.
Ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи инфекциялар ва/ёки Pseudomonas томонидан чақирилган инфекциялар
Катталарда амикациннинг дозаси 500 мг дан ҳар 8 соатда қўллашгача оширилиши мумкин. Дори воситасининг суткалик дозаси 1,5 г дан ошмаслиги керак, даволаш давомийлиги эса 10 кундан ошмаслиги керак. Катталарда амикациннинг максимал умумий дозаси 15 г дан ошмаслиги керак.
Сийдик чиқариш йўллари инфекциялари (Pseudomonas томонидан чақирилган инфекциялардан ташқари)
Амикациннинг суткалик дозаси 7,5 мг/кг ни ташкил этади, уни иккита тенг қисмларга бўлиш керак (катталарда бу – амикацинни 250 мг дан суткада икки марта дозалаш тартибига эквивалентдир). Сийдикнинг рН қиймати ошганида амикациннинг фаоллиги кучайганлиги туфайли, сийдикнинг рН қийматини оширадиган препаратларни бир вақтда қўллаш мумкин.
Буйрак функциясини бузилишлари
Буйрак функциясини бузилишлари (Clсr минутига 50 мл дан кам қийматни ташкил этади) бўлган пациентларда амикацинни суткалик дозада ҳар куни бир марта юбориш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бундай пациентларда Cmin нинг юқори қийматлари қайд этилади (қуйига қаранг).
Акацин билан стандарт дозаларда (препаратни қабул қилишлар сони суткада икки ёки уч мартани ташкил этади) даволанаётган, буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда мувофиқ текширув усуллари ёрдамида қон зардобидаги амикациннинг концентрациясини назорат қилиш керак. Бундай пациентларда дозалаш тартибига ё амикацинни стандарт дозаларда юборишлар ўртасидаги оралиқни узайтириш йўли билан, ёки юборишлар ўртасидаги оралиқ ўзгармас бўлганида дори воситасининг дозасини пасайтириш йўли билан тузатиш киритиш керак.
Ҳар иккала ёндашув Clсr ёки Cсr ларни аниқлашни талаб этади, чунки ушбу кўрсаткичлар буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда аминогликозидларнинг ярим чиқарилиш даврини қийматлари билан мос келади. Амикациннинг қуйида кўрсатилган дозалаш тартибларини пациентнинг клиник ҳолати ва лаборатор кўрсаткичларни синчков мониторингини инобатга олган ҳолда қўллаш керак; зарурат бўлганида, шу билан бирга диализ муолажаси ўтказилганида дозалаш тартибларига мувофиқ тарзда тузатиш киритиш керак.
Амикацинни стандарт дозаларда юборишлар ўртасидаги оралиқни узайиши
Агар Clсr қийматини аниқлаш имкони бўлмаса, пациентнинг аҳволи эса барқарор бўлса, амикацинни стандарт бир марталик дозада (буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда дори воситаси суткада икки марта юборилгандаги дозаси 7,5 мг/кг) юборишлар ўртасидаги оралиқ соатларда Cсr ни 9 рақамига кўпайтириш йўли билан ҳисобланиши мумкин (масалан, агар Cсr қиймати 2 мг/100 мл ни ташкил этса, амикацинни тавсия этилган бир марталик дозада (7,5 мг/кг) 18 соатлик интервал билан юбориш керак) (Жадвалга қаранг).
Жадвал. Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда амикацинни юборишлар (м/и) ўртасидаги оралиқ
Cсr (мг/100 мл) |
|
Амикацинни 7,5 мг/кг дозада юборишлар (м/и) ўртасидаги оралиқ (соатлар) |
1,5 |
× 9 = |
13,5 |
2,0 |
18,0 |
|
2,5 |
22,5 |
|
3,0 |
27,0 |
|
3,5 |
31,5 |
|
4,0 |
36,0 |
|
4,5 |
40,5 |
|
5,0 |
45,0 |
|
5,5 |
49,5 |
|
6,0 |
54,0 |
Акацин билан даволаниш вақтида буйрак функцияси аҳамиятли даражада ўзгариши мумкинлиги туфайли, Cсr кўрсаткичларини мониторингини тез-тез ўтказиш ва зарурат бўлганида препаратнинг дозалаш тартибига тузатиш киритиш керак.
Юборишлар ўртасидаги оралиқлар ўзгармас бўлганида амикациннинг дозасини пасайтириш
Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларга амикацинни ўзгармас вақт оралиқларида юбориш керак бўлган ҳолатларда, дори воситасининг дозасини пасайтириш керак. Бундай ҳолатларда дори воситасининг қон зардобидаги концентрацияси йўл қўйиладиган қийматлардан ошмаганлигини, ва препаратнинг дозаси мувофиқ тарзда танланганлигини тасдиқлаш мақсадида қон зардобидаги амикациннинг даражасини назорат қилиш керак. Агар амикациннинг қон зардобидаги концентрациясини аниқлаш имкони бўлмаса, пациентнинг аҳволи эса барқарор бўлса, у ҳолда дозалаш тартибини танлашда буйрак функциясини бузилиш даражасини индикаторлари сифатида Cсr ва Clсr кўрсаткичларидан фойдаланиш энг афзал ҳисобланади.
Амикацин билан даволашни юклама доза сифатида ишлатиладиган 7,5 мг/кг стандарт дозани юбориш билан бошлаш керак. Ушбу доза, юқорида кўрсатилган, буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда қўлланадиган стандарт тавсия этилган дозага мос келади.
Амикациннинг самарани бир маромда тутиб турувчи дозасини (юборишлар ўртасидаги ўзгармас оралиқ – 12 соат) ҳисоблаш учун юклама дозани пациентнинг Clсr кўрсаткичини ҳисобга олган ҳолда пасайтириш керак:
Амикациннинг ҳар 12 соатдаги самарани бир маромда ушлаб турувчи дозаси = пациентнинг Clсr (мл/мин) × амикациннинг юклама дозаси (мг)/ Clсr нормада (мл/мин).
12-соатлик юборишлар оралиғида амикациннинг дозасини муқобил тахминий аниқлаш усули (мувозанат ҳолатида Cсr қиймати маълум бўлган пациентлар учун):
Амикациннинг ҳар 12 соатдаги самарани бир маромда ушлаб турувчи дозаси = стандарт тавсия этилган дозаси/ Cсr.
Юқорида кўрсатилган дозалаш тартиблари қатъий тавсия этилган ҳисобланмайди, улар амикациннинг қон зардобидаги концентрациясини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолатларда ишлатилиши мумкин.
Интраперитонеал юбориш
Перитонит бўйича диагностик текширув ўтказилганидан сўнг ёки жарроҳлик операцияси вақтида меъда-ичак йўлларининг ичидагиси билан контактда бўлиш оқибатида қорин пардани микроорганизмлар билан контаминация бўлганидан сўнг, Акацин препаратини (0,25% ли эритма (2,5 мг/мл)) пациент умумий анестезия ҳолатидан чиққанидан сўнг ирригацион эритма сифатида қўллаш мумкин. Кичик ёшдаги болаларда амикацинни қорин бўшлиғига юбориш тавсия этилмаган.
Акацин препаратини (0,25% ли эритма (2,5 мг/мл)) абсцессларни бўшлиқларига, плевра ва қорин бўшлиқларига, бош миянинг қоринчаларига ирригацион эритма сифатида юбориш мумкин.
Препарат фақат бир марта ишлатиш учун мўлжалланган.
Эритманинг ранги рангсиздан оч сариқ ранггача ўзгариши мумкин, бунда препаратнинг самарадорлиги пасаймайди.
0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилганидан сўнг препарат 25°C дан юқори бўлмаган хароратда 24 соат давомида кимёвий ва физикавий жиҳатдан барқарор бўлади.
Микробиологик тозалигини сақланиши нуқтаи назаридан тайёрланган эритмани дарҳол ишлатиш керак. Агар қўллашга тайёр эритма ўша заҳоти юборилмаган бўлса, у ҳолда сақлаш шароити ва давомийлигига жавобгарлик истеъмолчига юкланади. Агар препаратни қўллашдан аввал эритмани суюлтириш мувофиқ асептик шароитларда амалга оширилмаган бўлса, у ҳолда уни 2 дан 8°C гача ҳароратда узоғи 24 соат сақлаш керак.
Ножўя таъсирлари
Ножўя реакциялар қуйида MedDRA бўйича аъзолар тизимлари-аъзолар синфларига мувофиқ равишда санаб ўтилган. Ножўя реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез эмас – резистент бактериялар ва ачитқисимон замбуруғлар билан суперинфекция ёки колонияларни ҳосил бўлиши*.
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: кам ҳолларда – анемия, эозинофилия.
Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – анафилактик жавоб реакцияси (анафилактик реакция, анафилактик шок ва анафилактоид реакция), ўта юқори сезувчанлик реакцияси.
Моддалар алмашинуви ва озиқлантириш томонидан: кам ҳолларда – гипомагниемия.
Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – тремор*, парестезия*, бош оғриғи, мувозанатни бузилиши*; учраш тезлиги номаълум – фалаж*.
Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – кўрлик, кўз тўр пардаси инфаркти (бундай реакциялар амикацин интравитреал (кўз ичига) юборилганидан сўнг кузатилган; Акацин препаратини интравитреал юбориш учун мўлжалланмаган).
Эшитиш аъзолари томонидан ва лабиринт бузилишлари: кам ҳолларда – қулоқларда шовқин*, эшитишни пасайиши*; учраш тезлиги номаълум – карлик*, нейросенсор карлик*.
Қон-томирлари томонидан: кам ҳолларада – артериал гипотензия.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – апноэ, бронхоспазм.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – кўнгил айниши, қусиш.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – тошма; кам ҳолларда – қичишиш, эшакеми.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан: кам ҳолларда – артралгия, мушакларни тортишиши*.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: кам ҳолларда – олигурия*, Cсr ни ошиши*, альбуминурия*, азотемия*, сийдикда эритроцитларни мавжуд бўлиши*, сийдикда лейкоцитларни мавжуд бўлиши*, учраш тезлиги номаълум – ўткир буйрак етишмовчилиги, токсик нефропатия, сийдикда ҳужайраларни мавжуд бўлиши*.
Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: кам ҳолларда – тана хароратини ошиши.
* “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.
Барча аминогликозидлар ототоксик ва нефротоксик таъсир кўрсатиши мумкин ва нерв-мушак блокадасини чақириши мумкин. Бундай таъсири кўпинча буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда, бошқа ототоксик ёки нефротоксик препаратлар билан даволанган пациентларда, шунингдек аминогликозидлар билан, тавсия этилгандагига нисбатан янада узоқроқ вақт давомида ва/ёки янада юқорироқ дозаларда даволанган пациентларда кузатилган.
Буйрак функциясини ўзгариши, одатда орқага қайтувчан характерга эга ва даволаш тўхтатилганидан сўнг йўқолади.
Саккизинчи бош мия нервига нисбатан токсик таъсири эшитишни йўқолиши, мувозанатни бузилиши ёки бир вақтда ҳам уни йўқолиши, ҳам буни бузилиши билан кечиши мумкин. Амикацин энг аввало эшитиш функциясига таъсир қилади. Юқори частотали карлик билан кечувчи кохлеар шикастланиш, кўпгина ҳолатларда, эшитишни, кейинчалик аудиометрик текшириш усули ёрдамида аниқланадиган клиник йўқолиши кузатиладиган вақтгача ривожланади.
Амикацин интравитреал юборилганидан сўнг, баъзида кўришни қайтмас йўқолишига олиб келувчи, макуляр инфарктини ривожланиш ҳолатлари хақида хабар берилган.
Тавсия этилган эҳтиёткорлик чораларига ва мувофиқ дозалаш тартибларига риоя қилинганида, қулоқларда шовқин, вертиго, қисман орқага қайтувчан карлик, тери тошмалари, дори воситаси таъсиридаги иситма, бош оғриғи, парестезия, кўнгил айниши ва қусиш каби ножўя реакциялар кўп бўшмаган ҳолатларда ривожланади. Кам ҳолларда буйракларни шикастланиш белгилари, жумладан сийдикда альбумин, цилиндрлар, эритроцитлар ёки лейкоцитларни пайдо бўлиши, азотемия ва олигурия кам кузатилган.
Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Аминогликозидларга маълум кесишган ўта юқори сезувчанлик борлиги туфайли, ушбу гуруҳга мансуб исталган дори воситасини қўллашга қарши кўрсатма бўлиб, анамнезида аминогликозидларни қўллаш фонида кузатилган оғир ножўя реакциялар ёки ўта юқори сезувчанлик хизмат қилиши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Акацин препаратини тизимли ёки маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган бошқа нейротоксик, ототоксик ёки нефротоксик препаратлар билан, айниқса бацитрацин, цисплатин, амфотерицин В, циклоспорин, такролимус, цефалоридин, паромомицин, виомицин, полимиксин В, колистин, ванкомицин, ёки бошқа аминогликозидлар билан бирга (параллел ёки бирин-кетин), аддитив таъсири бўлиши мумкинлиги туфайли, қўллаш мумкин эмас. Акацин препаратини юқорида кўрсатилган препаратлар билан мажмуада қўллаш зарурати мавжуд бўлган ҳолатларда пациентларни синчков мониторингини ўтказиш керак.
Аминогликозидлар ва цефалоспоринлар бир вақтда қўлланганида (парентерал юбориш) таъсирини кучайиши аниқланган; бунда Cсr ошганлигидан далолат берувчи текширув натижалари сохта мусбат бўлиши мумкин.
Акацин препаратини ототоксик таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кучли диуретиклар (масалан, фуросемид ёки этакрин кислотаси) билан бирга қўллаш мумкин эмас. Диуретиклар вена ичига юборилганида қон зардобида ва организмнинг тўқималарида аминогликозидларнинг концентрацияси ўзгариши ҳисобига уларнинг токсик таъсири кучайиши мумкин.
Аминогликозидлар ва бета-лактам антибиотиклар (пенициллинлар ёки цефалоспоринлар) бирга in vitro шароитида қўлланганида дори воситаларнинг фаоллигини ўзаро аҳамиятли даражада пасайиши кузатилиши мумкин. Қон зардобида дори воситаларнинг фаоллигини пасайиши шунингдек in vivo шароитида аминогликозидлар пенициллин қатори препаратлари билан алоҳида юборилганида ҳам кузатилиши мумкин. Бунда буйрак функциясини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда аминогликозидларнинг фаоллигини пасайиши клиник аҳамиятга эга. Аминогликозидларнинг фаоллиги диагностика мақсадида пациентдан йиғиб олинган суюқлик намуналарида ҳам пасайган бўлиши мумкин, бу ҳолат текширув натижаларининг ишончсизлигига сабаб бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундай намуналарни текширувини мувофиқ тарзда (текширувларни жуда қисқа вақт ичида ўтказиш, намуналарни музлатиш ёки уларга бета-лактамазаларни қўшиш) ўтказиш керак.
Аминогликозидлар бисфосфонатлар билан мажмуада қўлланганида гипокальциемияни ривожланиш ҳавфи ошади.
Аминогликозидлар таркибида платина бирикмаларини сақловчи препаратлар билан бирга қўлланганида нефротоксик, ва эҳтимол, ототоксик таъсирларини ривожланиш ҳавфи ошади.
Тиамин (В1 витамини) Акацин препарати билан бир вақтда қўлланганида, препаратнинг таркибига кирувчи натрий метабисульфити тиаминни парчалантириши мумкин.
Умумий анестетиклар ёки миорелаксантларни (жумладан эфир, галотан, D-тубокурарин, сукцинилхолин ва декаметоний) қўллаш фонида Акацин препаратини интраперитонеал юбориш тавсия этилмайди, чунки бундай ҳолатларда кейинчалик нафас фаолиятини сусайиши билан бирга нерв-мушак блокадаси кузатилиши мумкин.
Янги туғилган чақалоқларда индометацин билан бирга ишлатилганида амикациннинг қон плазмасидаги концентрацияси ошиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Акацин қўлланганида пациентлар етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилишлари керак.
Буйрак етишмовчилиги, эшитиш аъзолари ёки вестибуляр аппаратини шикастланишлари ва буйрак калавалари фильтрацияси бўлган пациентларда Акацин препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Аминогликозидлар гуруҳига мансуб препаратларнинг потенциал ототоксик ва нефротоксик таъсирлари борлиги туфайли, парентерал юбориш учун аминогликозидлар билан даволанаётган пациентларни синчков клиник мониторингини ўтказиш керак. 14 кундан ортиқ даволаш ҳавфсизлиги аниқланмаган.
Агар Акацин билан даволаш давомийлиги буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда 7 кун ва ундан ортиқ ёки бошқа пациентларда 10 кун муддатни ташкил этилиши кутилаётган бўлса, пациентлар препаратни қўллашни бошлашдан аввал ва даволаниш вақтида такрорий равишда аудиометрик текширувдан ўтишлари керак.
Нефротоксиклик
Аминогликозидлар потенциал нефротоксик дори воситалари ҳисобланадилар; уларнинг нефротоксик таъсири Cmax га боғлиқ эмас. Нефротоксик таъсирини ривожланиш ҳавфи буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда, шунингдек аминогликозидлар-нинг юқори дозалари билан ёки узоқ муддат давомида даволанаётган пациентларда ошади.
Акацин билан даволашни бошлашдан аввал ва даволаш курси вақтида ҳар куни пациентларда текширувнинг рутин усулларидан фойдаланиб, буйрак функциясини назорат қилиш керак; бунда пациентлар етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилишлари керак. Сийдикда цилиндрлар, лейкоцитлар ёки эритроцитларни мавжуд бўлиши, альбуминурия, Clсr ни пасайиши, сийдикнинг солиштирма зичлигини пасайиши, қоннинг мочевина азоти (ҚМА) ва Cсr ни ошиши ёки олигурия каби буйрак функциясини бузилишлари ривожланганида препаратнинг дозасини пасайтириш керак. Азотемия оғирлашганида ёки диурезни пасайиши зўрайиб борганида Акацинни қўллашни тўхтатиш керак.
Буйрак функцияси пасайиши мумкин бўлган, ва бунда рутин ҳолидаги скрининг текширув натижалари (яъни ҚМА ва Cсr кўрсаткичлари) бундан далолат бериши мумкин бўлмаган кекса ёшдаги пациентларда Clсr нинг қийматини ўлчаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Аминогликозидлар билан даволанаётган кекса ёшдаги пациентларда буйрак функциясини мониторингини ўтказиш жуда муҳим ҳисобланади.
Айниқса даволашни бошланишида буйрак функциясини бузилишлари мавжуд бўлган ёки тахмин қилинган пациентларда, шунингдек буйрак функциясини бузилишлари даволаниш вақтида биринчи марта ривожланган (даволашни бошланишида уларнинг буйрак функцияси нормал бўлган) пациентларда Акацин қўлланганида буйрак функциясини синчковлик билан назорат қилишк керак.
Препарат қўлланганида дори воситасининг концентрацияси йўл қўйилган қийматлар чегараларида эканлигини ва улардан ошмаганлигини тасдиқлаш мақсадида қон зардобидаги амикациннинг даражасини назорат қилиш керак. Сийдикнинг солиштирма зичлигини пасайиши, сийдикда оқсилнинг даражасини ошиши ва ҳужайралар ёки цилиндрларни мавжудлигини аниқлаш мақсадида сийдик таҳлилини назорат қилиш керак; ҚМА ва Cсr, шунингдек Clсr нинг кўрсаткичларини вақти-вақти билан назорат қилиш керак. Кекса ёшдаги пациентлар, шунингдек юқори ҳавф гуруҳига кирувчи пациентлар даволаш курси давомида бир неча маротаба аудиометрик текширувдан ўтишлари керак. Ототоксик (бош айланиши, вертиго, қулоқларда шовқин ва шанғиллаш ва эшитишни йўқолиши) ёки нефротоксик таъсир белгилари пайдо бўлганида Акациннинг дозасига тузатиш киритиш ёки препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Акацин препаратини перорал қабул қилиш ёки маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган нейротоксик ёки нефротоксик препаратлар билан, айниқса бацитрацин, цисплатин, амфотерицин В, цефалоридин, паромомицин, виомицин, полимиксин В, колистин, ванкомицин, ёки бошқа аминогликозидлар билан бир вақтда (параллел ва/ёки бирин-кетин), қўллаш мумкин эмас. Токсик таъсир қилиш ҳавфини ошириши мумкин бўлган бошқа омилларга кексалик ёши ва сувсизланиш киради.
Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда Акацин препаратини қўллашни бошлашдан аввал, шунингдек даволаниш вақтида вақти-вақти билан текширувнинг рутин усулларидан фойдаланиб, буйрак функциясини назорат қилиш керак. Организмда амикацинни тўпланишини олдини олиш (дори воситасининг қон зардобидаги концентрацияси йўл қўйилган қийматлардан ошмаслиги керак) ва ототоксик таъсирини ривожланиш ҳавфини минимал даражага етказиш мақсадида Cсr нинг қийматига мувофиқ равишда препаратнинг суткалик дозасини камайтириш ва/ёки юборишлар ўртасидаги оралиқни узайтириш керак. Дори воситасининг қон зардобидаги концентрациялари ва буйрак функциясини мунтазам мониторингини ўтказиш буйрак функцияси пасайиши мумкин бўлган, ва бироқ рутин ҳолидаги скрининг текширув натижалари (яъни ҚМА ва Cсr кўрсаткичлари) бундан далолат бериши мумкин бўлмаган кекса ёшдаги пациентларда жуда муҳим ҳисобланади.
Нейро-/ототоксиклиги
Акацин препарати қўлланганида саккизинчи бош мия нервининг функциясини яхшилаб назорат қилиш керак.
Аминогликозидларнинг нейротоксик таъсири пациентларда вестибуляр аппаратни шикастланиши ва/ёки эшитиш аппаратини икки томонлама шикастланиши билан намоён бўлиши мумкин. Аминогликозидларнинг ототоксик таъсирини ривожланиш ҳавфи буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда, шунингдек аминогликозидларнинг юқори дозалари билан ёки 5-7 кундан ортиқ вақт давомида даволанаётган пациентларда (ҳатто соғлом одамларда) ошади. Одатда, юқори частотали карлик аминогликозидларнинг ототоксик таъсирини дастлабки белгиси бўлиб ҳисобланади, унга фақат аудиометрик текширув ўтказилганида ташхис қўйиш мумкин. Шунингдек вестибуляр аппаратни шикастланишидан далолат бериши мумкин бўлган ножўя реакция вертиго кузатилиши мумкин. Нейротоксик таъсирининг бошқа кўринишларига увишиш, терида санчиш ҳисси, мушакларни тортишишлари ва тиришишлар кириши мумкин. Аминогликозидларни ототоксик таъсир қилиш ҳавфи, уларнинг Cmax ва Cmin қийматларини юқорилиги узоқ вақт давомида кузатилган вазиятларда ошади. Аминогликозидлар билан даволаниш вақтида эшитиш ёки вестибуляр аппаратни шикастланиши ривожланган пациентларда, саккизинчи бош мия нервига нисбатан токсик таъсир қилганлигидан далолат берувчи клиник симптомлар бўлмаслиги мумкин, иш қобилиятини йўқолишига олиб келувчи тўлиқ ёки қисман қайтувчи икки томонлама карлик ёки вертиго даволаш тўхтатилганидан кейин ҳам ривожланиши мумкин. Аминогликозидларнинг ототоксик таъсири одатда орқага қайтмас характерга эга.
Нерв-мушак блокадаси
Нерв-мушак блокадаси ва нафас мушаклари фалажи аминогликозидлар парентерал юборилганидан, перорал қабул қилинганидан ва маҳаллий қўлланганидан (масалан, ортопедик ёки абдоминал жарроҳлик аралашувлари ўтказилганида амикацин ирригацион эритма сифатида ишлатилганидан ёки эмпиема маҳаллий даволангандан) сўнг кузатилган. Аминогликозидларни қўллаш усулидан қатъий назар, айниқса умумий анестетиклар ёки миорелаксантларни (масалан, тубокурарин, сукцинилхолин, декаметоний, атракурий, рокуроний, векуроний) ни қўллаш фонида аминогликозидлар билан даволанганда, шунингдек катта миқдорда цитрат қони қуйилганида пациентларда нафас мушаклари фалажини ривожланиш ҳавфини инобатга олиш керак. Нерв-мушак блокадаси кузатилганида кальций тузларини сақловчи препаратлар юборилганидан сўнг нафас мушаклари фалажи бартараф бўлиши мумкин, бироқ бундай ҳолатларда ўпкаларни сунъий вентиляциясини ўтказиш зарурати туғилиши ҳам мумкин. Нерв-мушак блокадаси ва нафас мушаклари фалажи амикацин юқори дозаларда юборилган лаборатор ҳайвонларда кузатилган.
Гравис миастениясида Акацин препаратини қўллаш мумкин эмас. Мушаклар функциясини бузилишлари (масалан, паркинсонизм) бўлган пациентларда аминогликозидларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки ушбу гуруҳ препаратлари нерв-мушак синапсларида потенциал кураресимон таъсири борлиги туфайли, мушаклар заифлигини кучайтириши мумкин.
Аллергик реакциялар
Анамнезида аминогликозидларга аллергик реакциялар кузатилган ёки илгари стрептомицин, дигидрострептомицин, гентамицин, тобрамицин, канамицин, неомицин, полимиксин В, колистин, цефалоридин ёки виомицин каби нефротоксик ва/ёки ототоксик препаратларни қўллаш билан боғлиқ бўлган, буйраклар ёки саккизинчи бош мия нервини субклиник шикастланиши мумкин бўлган пациентларда Акацин препаратини қўллаш масаласини диққат билан кўриб чиқишни талаб этади, чунки токсик таъсири аддитив характерга эга бўлиши мумкин. Бундай пациентларда Акацин препаратини, шифокорнинг фикри бўйича, препаратни қўллашдан кутиладиган терапевтик фойда потенциал ҳавфлардан устун бўлган ҳолатлардагина қўллаш лозим.
Препарат операциялар вақтида юқори дозаларда қўлланганида транзитор миастеник синдром ривожланиши мумкин.
Акацин таркибида натрий метабисульфитини сақлайди. Сульфит аллергик турдаги реакциялар, жумладан мойиллиги бўлган айрим пациентларда анафилактик реакциялар ва бронхиал астманинг оғир ҳуружлари, шу жумладан айрим ҳаёт учун ҳавфли ҳуружларни юзага келишини чақириши мумкин. Умумий популяцияда сульфитларга нисбатан ўта юқори сезувчанлик кўп бўлмаган ҳолатлар, ва эҳтимол, кам ҳолларда қайд этилади; у бронхиал астма бўлмаган пациентларга нисбатан, кўпинча бронхиал астма бўлган пациентларда кузатилади.
Болаларда қўлланилиши
Чала туғилган чақалоқларда ва янги туғилган чақалоқларда буйраклар ривожланмаганлиги туфайли, аминогликозидларни қон зардобидан ярим чиқарилиш даври узаяди, шунинг учун улар ушбу ёшдаги гуруҳда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Бошқа кўрсатмалар
Аминогликозидлар жарроҳлик аралашувлари вақтида маҳаллий қўлланганида, қовуққа инстилляция қилинган ҳолатлардан ташқари, тизимли қон оқимига тез ва деярли бутунлай сўрилади. Аминогликозидларни сақловчи ирригацион эритмалар жарроҳлик аралашувлари ўтказилган соҳаларга, уларнинг ўлчамидан қатъий назар, қўлланганидан сўнг нерв-мушак блокадаси оқибатида орқага қайтмас карлик, буйрак етишмовчилиги ва ўлим билан якунланган ҳолатлар кузатилганлиги хақида хабарлар тушган.
Бошқа антибиотиклар қўлланганида бўлгани каби, амикацин қўлланганида ҳам резистент микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайиши кузатилиши мумкин, бундай ҳолатларда мувофиқ даволаш ўтказиш керак бўлади.
Амикацин интравитреал (кўз ичига) юборилганидан сўнг, баъзида кўришни орқага қайтмас йўқолишига олиб келувчи макуляр инфаркт ҳолатлари кузатилган.
Ёрдамчи моддалар
Акацин препарати таркибида, кам ҳолатларда оғир даражадаги юқори сезувчанлик реакциялари ва бронхоспазм чақириши мумкин бўлган натрий метабисульфити сақлайди.
Акацин препарати бир флаконда 1 ммоль (23 мг) дан камроқ натрий сақлайди, яъни деярли “натрий сақламайди”.
Номутаносиблиги
Амикацин айрим пенициллинлар ва цефалоспоринлар, амфотерицин, натрий хлоротиазид, эритромицин глюцептати, гепарин, натрий нитрофурантоин, натрий фенитоин, натрий тиопентон ва натрий варфарин билан, шунингдек тетрациклинлар, В гуруҳи витаминлари, С витамини ва калий хлоридини сақловчи препаратлар билан, уларнинг таркибидан қатъий назар, номутаносибдир.
Аралаш инфекцияларда ёки суперинфекцияларда амикацинни бошқа антибактериал препаратлар билан қўллаш зарурати бўлганида, уни бир шприцда, инфузион тизимда ёки исталган бошқа тиббий буюмда улар билан аралаштириш мумкин эмас; ҳар бир дори воситасини алоҳида юбориш керак.
Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Аёлларда ҳомиладорлик даврида аминогликозидларни қўллаш бўйича чекланган маълумотлар мавжуд. Аминогликозидлар гуруҳига мансуб антибиотиклар йўлдош орқали ўтадилар ва ҳомилага салбий таъсир кўрсатишлари мумкин. Ҳомиладорлик даврида стрептомицин билан даволанган оналардан туғилган болаларда тўлиқ, орқага қайтмас икки томонлама туғма карлик ривожланганлиги хақида хабарлар мавжуд. Ҳомиладорлик даврида бошқа аминогликозидлар қўлланганида ҳомилада ёки янги туғилган чақалоқда ножўя реакциялар кузатилмаганлигига қарамай, уларни ривожланиш ҳавфини истисно қилиш мумкин эмас. Акацин ҳомиладорлик даврида қўлланганида ёки препаратни қўллаш вақтида ҳомиладорлик кузатилганида ҳомиладор аёл ҳомила учун потенциал ҳавф борлиги хақида огоҳлантирилган бўлиши керак.
Аёлларда ҳомиладорлик даврида амикацинни қўллаш ҳавфсизлиги аниқланмаган.
Акацин препаратини аёлларда ҳомиладорлик вақтида ва янги туғилган чақалоқларда, жуда зарур бўлган ҳолатларда ва фақат тиббий кузатув остида қўллаш керак.
Лактация даври
Амикацинни одамнинг кўкрак сутига ажралиб чиқиши номаълум. Лактация даврида эмизишни тўхтатиш масаласини ёки дори воситасини қўллашни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.
Фертиллик
Сичқонларда ва каламушларда репродуктив токсикликни ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда амикацин фертилликка таъсир кўрсатмаган ва фетотоксик таъсирларга эга бўлмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Дори воситаси ишлатилганида автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган ножўя реакциялар ривожланиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида нефро-, ото-, ва нейротоксик (нерв-мушак блокадаси) реакцияларни ривожланиш ҳавфи мавжуд. Нафас фаолиятини тўхташи билан кечувчи нерв-мушак блокадаси ривожланганида мувофиқ даволаш ўтказиш, жумладан кальций сақловчи препаратларни (10-20% ли кальций глюконат эритмаси ёки кальций лактобионат эритмасини) юбориш керак. Дозаси ошириб юборилганида ёки токсик реакциялар ривожланганида организмдан амикацинни чиқарилиш жараёнини гемодиализ ёки перитонеал диализ ўтказиш орқали тезлаштириш мумкин.
Қон плазмасидаги амикациннинг концентрацияси шунингдек узлуксиз артериовеноз гемофильтрация муолажаси ўтказилганида ҳам пасаяди. Янги туғилган болаларда қонни алмаштириб қуйиш муолажасини ўтказиш масаласини кўриб чиқиш мумкин.
Чиқарилиш шакли
Акацин 100 мг/2 мл, 250 мг/2 мл, 500 мг/2 мл: инъекция учун эритма 2 мл дан рангсиз шиша флаконларда, бромбутил тиқин билан ёпилган ва Flip off туридаги алюмин қалпоқча билан маҳкамланган. 1 ёки 10 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Акацин 1000 мг/4 мл: инъекция учун эритма 4 мл дан рангсиз шиша флаконларда, бромбутил тиқин билан ёпилган ва Flip off туридаги алюмин қалпоқча билан маҳкамланган. 1 ёки 10 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчи
Савдо белгиси ва рўйхатдан ўтказилганлик сертификатининг эгаси қуйидаги компания
“Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.”, Туркия
(“World Medicine Ilaç San. ve Tic. А.Ş.”, Turkey).
Ишлаб чиқарилган
“Мефар Илач Санайии А.Ш.”, Туркия
(Рамазаноглу Мах. Энсар Джад. №: 20, 34906 Курткёй-Пэндик/Истамбул)
“Mefar İlaç Sanayii A.Ş.”, Turkey
(Ramazanoğlu Mah. Ensar Cad. No: 20, 34906 Kurtköy-Pendik/İstanbul).