ROTABIOTIK

Maqolalar



Дори шакли:

капсулы.

Таркиби

Ҳир бир капсула сақлайди:

фаол моддалар:

лиофилизатланган бактериялар 2,5×109 КҲБ:

Lactobacillus bulgaricus  - 0,5×109 КҲБ;

Lactobacillus acidophilus - 0,8×109 КҲБ;

Streptococcus thermophilus - 0,8×109 КҲБ;

Bifidobacterium spp. (Bifidobacterium bifidum,

Bifidobacterium longum, Bifidobacterium infantis) - 0,4×109 КҲБ;

инулин - 150 мг.

ёрдамчи модда: магний стеарати.

капсула қобиғининг таркиби: темир (IV) оксиди, темир (III) оксиди, титан диоксиди, темир (II) оксиди, желатин.

Таърифи:

оч жигарранг рангли, №0 ўлчамли, оч сариқ рангдан оч жигарранг ранггача бўлган кукун сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гурухи:

Ичак микрофлорасининг мувозанатини бошқарувчи биологик келиб чиқишга эга бўлган диареяга қарши препаратлар. Сут кислотаси ишлаб чиқарувчи микроорганизмларни сақловчи препаратлар.

АТХ коди:

А07FA01

Фармакологик хусусиятлари

Ротабиотик – мажмуавий пробиотик, унинг таркибига лакто- ва бифидобактерияларнинг Lactobacillus bulgaricus, Lactobacillus acidophilus, Bifidobacterium spp., штаммлари, шунингдек Streptococcus thermophilus киради. Ротобиотик организмнинг функциясини оптималлаштиради, ичак микрофлорасининг мувозанатини бошқаради ва таркибини нормаллаштиради.

Ротабиотикнинг таркибига кирувчи лактобактериялар углеводларни парчалаб, сут кислотасини ҳосил қилади. Улар ҳосил қилган кислотали муҳит одам организмидаги ичак микрофлорасининг 85-95% ташкил қилувчи бифидобактерияларни ривожланишига ёрдам беради. Lactobacillus bulgaricus ва Streptococcus thermophilus культуралари бир бирининг метаболизмини компенсациялаб ва ўсишини ўзаро рағбатлантириб, симбиоз таъсир кўрсатади.

Инулин – ўсимлик полисахариди бўлиб, D-фруктоза полимери, калий ва магнийнинг сўрилишини оширади, липидлар ва углеводлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради, конда холестерин ва глюкозанинг концентрациясини пасайтиради. Инулин ичак флорасига ижобий таъсир кўрсатади ва бифидобактерияларнинг усишини рағбатлантиради.

Бифидобактериялар ва лактобактериялар патоген ва шартли патоген микроорганизмларнинг кенг доирасига карши юкори антагонистик фаолликга эга, стафилококклар, шигеллалар, ротавируслар, протей, энтеропатоген ичак таёкчаси, айрим ачиткисимон замбуругларнинг ҳаёт фаолиятини сусайтиради, ичакнинг шиллиқ қаватига уларнинг адгезиясига тўсқинлик қилади. Лакто-ва бифидобактериялар ичакнинг фойдали микрофлорасини ривожланиши учун ижобий шароит яратади, ичак микрофлорасининг физиологик мувозанатини ушлаб туради ва бошқаради, МИЙ нинг микробиоценозини нормаллашишига ёрдам беради. Лакто- ва бифидобактериялар организмнинг носпецифик резистентлигини оширади, иммуномодулятор таъсирга эга.

Ротабиотикнинг таркибига кирувчи нормал микрофлора бактериялари девор олди овқат хазм бўлишини фаоллаштиради, оқсиллар, ёғлар, углеводларни ферментатив парчаланишида, ўт кислоталари ва холестериннинг метаболизми жараёнларида (гипохолестеримик таъсир кўрсатади), иштирок этади. Лакто-ва бифидобактериялар аминокислоталар, пантотен кислотаси, К ва В гуруҳи витаминларини синтезлайди, темир, кальций, D витаминини сўрилишига ёрдам беради.

Қўлланиши

  • ичак микрофлорасини тиклаш ва нормаллаштириш, овқат хазм бўлишини яхшилаш;
  • гастроэнтерит ва диспепсияни даволаш;
  • антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган диареяни олдини олиш ва даволаш;
  • овқат рационини ўзгариши, сафар ва бошқа сабаблар билан боғлиқ бўлган ичакнинг транзитор дисфункцияларини (ҳам диареяни, ҳам қабзиятни) даволаш;
  • иммунитетни ва организмнинг касалликларга нисбатан умумий қаршилигини ошириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ротабиотик ичга, овқатдан кейин озгина миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

3 ёшгача бўлган болалар ва бутун капсулани ютолмайдиган пациентларга уни очиш, ичидагисини қошиққа тўкиш ва озгина миқдордаги суюқлик билан аралаштириш керак.

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 2 марта;

3 ёшдан 12 ёшгача болалар: 1 капсуладан кунига 3 марта;

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар: 1-2 капсуладан кунига 3 марта буюрилади.

Даволашнинг давомийлиги дисбактериозни ривожланиш сабаби ва организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик оқибатида аллергик реакциялар (жуда кам ҳолларда) пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратни компонентларидан бирортасига маълум бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дори воситалари билан ўзаро таъсир қилганида ножўя самаралари ёки ножўя реакциялари хақида маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Қуйидаги пациентлар гуруҳи учун пробиотик даволаш фақат шифокорнинг кузатуви остида ўтказилади:

  • иммун тизими издан чиққан ёки сусайган пациентлар, айниқса ОИТС нинг кечки босқичларидаги ёки аллотрансплантантлари бўлган, шунингдек кимёвий даволаш олаётган пациентлар;
  • эндо- ёки миокардит билан хасталанган, йўғон ичакда ёки оғиз бўшлиғи ва тишларда операция ўтказган пациентлар;
  • меъда ости безининг функциясини ўткир бузилиши бўлган пациентлар, жумладан инсулинга қарам қандли диабет билан хасталанган беморлар. Пробиотиклар қандни ўзлаштириш жараёнини яхшилаш ва шу билан пациентларда инсулин таъсиридаги шокни чақириш қобилиятига эга. Пробиотиклар қабул қилинганида қондаги глюкозанинг миқдорини доимо ўлчаниши керак, ва инсулиннинг дозаси мувофиқ равишда камайтирилиши керак;
  • калта ичак синдроми бўлган, D-лактат ацидоз билан хасталанган болалар. Штаммлар томонидан D лактатини ҳосил бўлишини олдини олиш учун чоралар кўриш керак;
  • қонли диарея билан хасталанган пациентлар.

Юқорида санаб ўтилган барча ҳолларда пробиотикларнинг ижобий таъсири кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан юқори бўлади.

Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланиши

Хомиладор ва эмизувчи аёлларда препаратни даволовчи шифокор билан маслахатлашгандан кейин қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Бир ёшдан бошлаб болаларда шахсий ичак микрофлорасини ривожлантириш мақсадида бу тоифадаги беморларда пробиотик препаратларни шифокорнинг қатъий кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ротабиотик автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Хозирги вақтда Ротабиотик препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари хақида хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

25 капсуладан флаконда.

1 флакон тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Намликдан химояланган жойда, 18° С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Флакон очилганидан сўнг, уни совутгичда сақлансин ва бир ой давомида қўлланилсин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 2 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Ишлаб чиқарувчи

Савдо маркаси ва қайд этиш сертификатининг эгаси:

“Ротафарм Лимитед”, Буюк Британия

(“Rotapharm Limited”, Great Britain)

Ишлаб чиқарилган

«Кенди ЛТД», Болгария (София кўчаси 101, 1320 Банкья)

“Kendy LTD”, Bulgaria (101 Sofia street, 1320 Bankya).

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«Tar Pharm Alliance» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч, 166 уй

Телефон: 277-76-78, 277-76-48