капсулы
Таркиби
Ҳир бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
лиофилизатланган бактериялар 2,5×109 КҲБ:
Lactobacillus bulgaricus 0,5×109 КҲБ;
Streptococcus thermophiles 0,8×109 КҲБ;
Lactobacillus acidophilus 0,8×109 КҲБ;
Bifidobacterium spp. (Bifidobacterium bifidum,
Bifidobacterium longum, Bifidobacterium infantis) 0,4×109 КҲБ;
Инулин 150 мг.
ёрдамчи модда: магний стеарати. капсула: темир (II-III) оксиди, темир (III) оксиди, титан диоксиди, темир (II) оксиди, желатин.
Таърифи: оч жигарранг рангли, №0 ўлчамли, оч сариқ рангдан оч жигарранг ранггача бўлган кукун сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гурухи: Диареяга қарши препаратлар; ичакнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш учун қўлланадиган воситалар. Диареяга қарши микроб препаратлари. Сут кислотасини ишлаб чиқарувчи микроорганизмлар.
АТХ коди: А07FA01
Фармакодинамикаси
Ротабиотик – мажмуавий пробиотик, унинг таркибига лакто- ва бифидобактерияларнинг Lactobacillus bulgaricus, Lactobacillus acidophilus, Bifidobacterium spp., штаммлари, шунингдек Streptococcus thermophilus киради. Ротобиотик организмнинг функциясини оптималлаштиради, ичак микрофлорасининг мувозанатини бошқаради ва таркибини нормаллаштиради.
Ротабиотикнинг таркибига кирувчи лактобактериялар углеводларни парчалаб, сут кислотасини ҳосил қилади. Улар ҳосил қилган кислотали муҳит одам организмидаги ичак микрофлорасининг 85-95% ташкил қилувчи бифидобактерияларни ривожланишига ёрдам беради. Lactobacillus bulgaricus ва Streptococcus thermophilus культуралари бир бирининг метаболизмини компенсациялаб ва ўсишини ўзаро рағбатлантириб, симбиоз таъсир кўрсатади.
Инулин – ўсимлик полисахариди бўлиб, D-фруктоза полимери, калий ва магнийнинг сўрилишини оширади, липидлар ва углеводлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради, конда холестерин ва глюкозанинг концентрациясини пасайтиради. Инулин ичак флорасига ижобий таъсир кўрсатади ва бифидобактерияларнинг усишини рағбатлантиради.
Бифидобактериялар ва лактобактериялар патоген ва шартли патоген микроорганизмларнинг кенг доирасига карши юкори антагонистик фаолликка эга, стафилококклар, шигеллалар, ротавируслар, протей, энтеропатоген ичак таёкчаси, айрим ачитқисимон замбуругларнинг ҳаёт фаолиятини сусайтиради, ичакнинг шиллиқ қаватига уларнинг адгезиясига тўсқинлик қилади. Лакто-ва бифидобактериялар ичакнинг фойдали микрофлорасини ривожланиши учун ижобий шароитларни яратади, ичак микрофлорасининг физиологик мувозанатини ушлаб туради ва бошқаради, меъда-ичак йўлларининг микробиоценозини нормаллашишига ёрдам беради. Лакто- ва бифидобактериялар организмнинг носпецифик резистентлигини оширади, иммуномодулятор таъсирга эга.
Ротабиотикнинг таркибига кирувчи нормал микрофлора бактериялари девор олди овқат хазм бўлишини фаоллаштиради, оқсиллар, ёғлар, углеводларни ферментатив парчаланишида, ўт кислоталари ва холестериннинг метаболизми жараёнларида (гипохолестеримик таъсир кўрсатади) иштирок этади. Лакто-ва бифидобактериялар аминокислоталар, пантотен кислотаси, К ва В гуруҳи витаминларини синтезлайди, темир, кальций, D витаминини сўрилишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Фармакокинетик тадқиқотлар юзасидан маълумотлар йўқ.
Қўлланиши
Қўллаш усули ва дозалари
Ротабиотик ичга, овқатдан кейин озгина миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
1 ёшдан ошган болаларда ўзининг ичак микрофлорасини ривожлантириш мақсадида пробиотик препаратларни шифокорнинг қатъий кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.
3 ёшгача бўлган болаларга ва бутун капсулани ютолмайдиган пациентларга уни очиш, ичидагисини қошиққа тўкиш ва озгина миқдордаги суюқлик билан аралаштириш керак.
1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 2 марта;
3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 3 марта;
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар: 1-2 капсуладан кунига 3 марта буюрилади.
Даволашнинг давомийлиги дисбактериозни ривожланиш сабаблари ва организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик оқибатида аллергик реакциялар (жуда кам ҳолларда) пайдо бўлиши мумкин.
Шубҳа қилинган ножўя реакциялар хақида хабарлар
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган ножўя реакциялар хақида ҳабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий ножўя реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги ножўя реакция пайдо бўлганида Миллий фармакологик назорат тизимига мувофиқ равишда ахборот беришингизни сўраймиз.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратни компонентларидан бирортасига маълум бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир қилганидаги ножўя реакциялари хақида маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Қуйидаги пациентлар гуруҳи учун пробиотик даволаш фақат шифокорнинг кузатуви остида ўтказилади:
Юқорида санаб ўтилган гуруҳларда фойда ва ҳавф нисбатини индивидуал равишда баҳолаш керак.
Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланиши
Хомиладор ва эмизувчи аёлларда препаратни даволовчи шифокор билан маслахатлашгандан кейин қўллаш мумкин.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Ротабиотик автомобил ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Хозирги вақтда Ротабиотик препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари хақида хабар берилмаган.
Чиқарилиш шакли
Капсулалар. 10 капсуладан блистерда. 2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Намликдан химояланган жойда, 18° С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 2 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи
Савдо маркаси ва қайд этиш сертификатининг эгаси қуйидаги компания ҳисобланади:
“Ротафарм Лимитед”, Буюк Британия
(“Rotapharm Limited”, Great Britain)
Ишлаб чиқарилган
К.О. «Уорлд Медицин Европа С.Р.Л.», Эроилор кўч., №1В, Отопень, Илфов, Руминия
(S.C. “World Medicine Europe S.R.L.”, str. Eroilor, nr. 1B, Otopeni, Ilfov, Romania).
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
“Tar Pharm Alliance” МЧЖ,
Ўзбекситон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч., 166 уй
Телефон: (+998) 71 277-76-78, (+998) 71 277-76-48