ENGILEN

Maqolalar



Таъсир этувчи модда (ХПН):

ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат

Дори шакли:

капсулалар

Таркиби

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Доғли Расторопша меваларининг қуруқ экстракти         140 мг;

Узун Куркума илдизпоясининг қуруқ экстракти            25 мг;

Артишок баргларининг қуруқ экстракти                          200 мг;

ёрдамчи моддалар: силификатланган микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

капсула қобиғини таркиби: титан диоксиди, карамель бўёвчиси, хлорофиллинларнинг мисли комплекси, желатин.

Таърифи:

оқ рангли заррачалари бўлган бир хил сариқ-жигарранг рангли кукундан таркиб топган корпуси карамель рангли, қопқоқчаси оч яшил рангли, хира, 0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар; сақлаш вақтида конгломератлар ҳосил бўлиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

ўт чиқариш йўлларининг касалликларини даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар.

АТХ коди:

А05АХ

Фармакологик ҳусусиятлари

Энгилен – ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат бўлиб, самараси таркибидаги компонентларининг мажмуавий таъсири билан белгиланади.

Доғли расторопшанинг таркибидаги флавоноид силибинин гепатопротектор ва антитоксик таъсир кўрсатади. Гепатоцитларнинг мембраналари билан ўзаро таъсирлашиб ва уларни барқарорлаштириб, жигар трансаминазаларининг йўқолишини олдини олади; эркин радикалларни боғлайди, липидларни пероксидли оксидланиш жараёнларини ингибиция қилади, ҳужайра тузилмаларини парчаланишини олдини олади (бунда малон диальдегидини ҳосил бўлиши ва кислородни сарфланиши камаяди). Ҳужайра ичига қатор гепатотоксик моддаларни ўтишига қаршилик қилади. РНК-полимеразани рағбатлантириб, оқсиллар ва фосфолипидлар биосинтезини оширади ва зарарланган гепатоцитларнинг регенерациясини тезлаштиради. Жигарни алкоголли шикастланишларида ацетальдегид ишлаб чиқарилишини блоклайди ва эркин радикалларни боғлайди, гепатоцитларда детоксикация жараёнларига ёрдам берувчи глутатионнинг заҳирасини сақлаб туради.

Куркумин – узун куркуманинг таъсир этувчи моддаси бўлиб, ўт ҳайдовчи (ҳам холеретик, ҳам холекинетик) ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, сафрони холестерин билан тўйинишини пасайтиради, Staphylococcus aureus, Salmonella spp., Mycobacterium tuberculosis ларга нисбатан бактерицид ва бактериостатик фаолликка эга.

Артишок экстракти, ўзининг таркибида флаваноидлар, цинарин ва кофеилхиннат кислоталарини борлиги ҳисобига ўт ҳайдовчи ҳусусиятларга эга, унинг диуретик таъсири эса организмдан экзоген токсинлар ва метаболизм натижасида ҳосил бўладиган токсик маҳсулотларни чиқарилишига ёрдам беради. Қон зардобида мочевинанинг миқдорини камайишига олиб келади, гепатоцитлар томонидан коэнзимларни ишлаб чиқариш ҳусусиятини оширади, бу холестерин, липидлар алмашинувини ва кетон таначалари метаболизмини яхшилайди. Антибиотиклар билан ёндош даволанганда дезинтоксикацион восита сифатида буйрак ва жигар паренхимасига таъсир қилади. Ичакда газ ҳосил бўлиши ошишини олдини олади.

Артишокниннг таркибидаги минераллар ва микроэлементлар: кальций, калий, магний, темир, аскорбин кислотаси, шунингдек каротин, В1 ва В2 витаминлари, инулин моддалар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Энгилен препаратининг терапевтик самараси таркибидаги компонентларнинг мажмуавий таъсири билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқдир; барча компонентларини биргаликда маркерлар ёки биотекширишлар ёрдамида кузатиш мумкин эмас.

 

Қўлланилиши

Қуйидаги касалликларни мажмуавий даволашда қўлланади:

  • жигарни токсик шикастланишларида (шу жумладан, алкоголли ва дорилар оқибатида);
  • турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитда;
  • жигар циррозида;
  • ўт пуфаги ва ўт чиқариш йўлларини касалликлари (сурункали холецистит, холангит, ўт пуфаги ва ўт чиқариш йўллари дискинезияси) ва меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг бошқа касалликларида оғриқ синдроми (спастик характерли) да;
  • холецистоэктомиядан кейинги синдромда;
  • ўт йўлларини кенгайишида ва МИЙ аъзоларидаги веналарни варикоз кенгайишида;
  • диспепсияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Энгилен ичга, овқатланишдан олдин, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1-2 капсуладан суткада 2-3 марта буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 1 капсуладан суткада 1-2 марта буюрилади.

Даволаш курсининг давомийлиги 2-3 ҳафтани ташкил этади.

Такрорий даволаш курсларини ўтказиш заруриятини шифокор индивидуал равишда белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда енгил бўшаштирувчи таъсири кузатилади, баъзида – кўкрак ости соҳасида дискомфорт. Узоқ муддат қўлланганида баъзида диспептик бузилишлар ривожланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ўт йўлларини бекилиши;
  • жигар, буйрак, ўт чиқариш ва сийдик чиқариш йўлларининг ўткир касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўрганилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Ўт-тош касаллигида препаратни фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни она учун даволашдан кутилган фойда бола учун кузатилиши мумкин ҳавфдан устун бўлган ҳолларда, даволовчи шифокорнинг назорати остида қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларга қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Энгилен автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат тавсия этилган дозада қабул қилинганида дозани ошириб юборилиш ҳолати ҳозирги вақтгача таърифланмаган. Препаратнинг катта миқдори бехосдан қабул қилинганида қусишни сунъий равишда чақириш, фаоллаштирилган кўмир ёрдамида меъдани ювиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

Савдо белгиси ва қайд этиш сертификатининг эгаси

«Ротафарм Лимитед», Буюк Британия

(“Rotapharm Limited”, Great Britain).

Ишлаб чиқарилган

«Адифарм Лтд», Симеоновское шоссеси 130 бульвари, 1700 София, Болгария

(“Adipharm Ltd”, 130 Simeonovsko shosse blvd., 1700 Sofia, Bulgaria).