капсулы
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
Петрушка илдизининг қуруқ экстракти - 60,0 мг, қайин дарахти баргининг қуруқ экстракти - 60,0 мг, мойчечак ўтининг қуруқ экстракти - 10,0 мг, брусника баргларининг қуруқ экстракти - 30,0 мг, ловия этининг майдаланган кукуни - 80,0 мг, натрий цитрати - 20,0 мг, калий цитрати – 20,0 мг.
Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Желатин капсуласининг таркиби: желатин, тозаланган сув, рибофлавин.
Таърифи: сариқ қопқоқ ва корпусли, оқ рангли зарралари ва ўзига хос ҳидли бир хил сариқ-жигарранг кукунни ўз ичига олган, № 0 қаттиқ желатин капсулалар.
Қўлланилиши
Танинлар, флавоноидлар ва органик кислоталарнинг манбаи сифатида биологик фаол озиқ-овқат қўшимчаси сифатида қўлланилади.
Сийдик чиқариш тизимининг функционал ҳолатини яхшилаш воситаси сифатида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Уриклар Нео етарли миқдорда сув билан ичга қабул қилинади.
Катта ёшлилар - 1-2 капсуладан суткасига 2-3 марта, 6 ёш ва ундан катта болалар - суткасига 2-3 марта 1 капсуладан.
Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Маҳсулотнинг таркибий қисмларига индивидуал интолерантлик.
Огоҳлантиришлар
Asteraceae оиласининг бирон бир таркибий қисмига ёки ўсимликларига индивидуал интолерантлик мавжуд бўлса, Уриcлар Нео ни қабул қилманг.
Юрак ва буйрак етишмовчилиги туфайли шиш пайдо бўлганда эҳтиёт бўлиш керак.
Ўзаро таъсирлар
Бир вақтнинг ўзида қўлланилганда, Уриcлар Нео антисептиклар ва антибиотикларнинг таъсирини кучайтиради. Цитрат комплексини ўз ичига олган бошқа препаратлар билан бирга қабул қилинганда, сийдик рН даражасини кузатиш керак.
Чиқарилиш шакли
Капсулалар.
Блистерда 15 та капсула.
2 блистер қўлланилишига доир йўриқномалар билан бирга картон қутига солинади.
Сақлаш шароити
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган санадан 3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ишлабчиқарувчи
«АДИФАРМ ЛТД», 130 бульвар Симеоновское шоссе, 1700 София, Болгария
(“ADIPHARM LTD”, 130 Simeonovsko shosse blvd., 1700 Sofia, Bulgaria).
Савдо белгиси ва маркетинг ҳуқуқларининг эгаси компания ҳисобланади
«РОТАФАРМ ЛИМИТЕД», ВЕЛИКОБРИТАНИЯ
(ʺROTAPHARM LIMITEDʺ, GREAT BRITAIN).
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида БФҚнинг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Tar Pharm Alliance» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч., 166 уй
Телефон: (+998) 71 277-76-78, (+998) 71 277-76-48.