ТОРВЕНТА

Maqolalar



Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Ҳайвонларда микропункция ёрдамида ўтказилган тадқиқотларда, торасемидни Генле қовузлоғининг юқори кўтарилувчи қисмидаги йўғон сегмент бўшлиғида таъсир қилиб, Na+/K+/2Cl- ташилиш тизимини ингибиция қилиши кўрсатилган. Клиник фармакологияси ўрганилганида одамда ҳам таъсир соҳаси айнан шу жой эканлиги тасдиқланган; нефроннинг бошқа сегментларида самаралари аниқланмаган. Шундай қилиб, диуретик фаоллиги препаратнинг қондаги концентрациясига нисбатан уни сийдик билан чиқарилиш тезлиги билан юқори даражада корреляция бўлади.

Торасемид натрий, хлоридлар ва сувни сийдик билан чиқарилишини кучайтиради, бироқ буйрак найчалари фильтрациясига, самарали буйрак плазма оқимига ёки кислота-ишқор мувозанатига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Фармакодинамик ҳусусиятлари

Диуретик самараси препарат ичга қабул қилинганидан сўнг тахминан бир соат давомида ривожланади, 1-2 соатдан кейин максимал даражага етиб, 6 соатдан 8 соатгача давом этади.

Бир марталик дозаларини қабул қилган соғлом субъектларда натрийни организмдан чиқарилишини дозага боғлиқлиги 2,5 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар диапазонида тўғри пропорционал ҳисобланади. Калийни экскрециясини ошиши 10 мг гача бўлган бир марталик дозалари қабул қилинганида ҳисобга олинмайди ва 20 мг бўлган бир марталик дозаси қабул қилинганида аҳамиятсиз даражада (5 мЭкв дан 15 мЭкв гача) бўлади.

Шиш

II-IV синф димланган юрак етишмовчилиги (Нью-Йорк кардиологлар ассоциацияси таснифи бўйича) бўлган, суткада 10 мг дан 20 мг гача бўлган торасемид қабул қилаётган пациентларда тана вазнини камайиши ва шишлар йўқолиши мумкин.

Эссенциал гипертензия

Эссенциал гипертензияси бўлган пациентларга торасемидни 5 мг дан 0 мг гача бўлган дозаларда суткада бир марта қабул қилиш қон босимини пасайишига олиб келади. Гипертонияга қарши максимал самараси 4-6 ҳафта давомида даволашдан сўнг кузатилади; у ҳатто 12 ҳафтагача узайиши мумкин. “Чалқанчи ётган” ва “турган” ҳолатда систолик ва диастолик артериал босим пасаяди. Аҳамиятли ортостатик самараси мавжуд эмас, қон босимини максимал ва минимал чўққи пасайиши ўртасида фақат аҳамиятсиз фарқ кузатилади.

Бошқа диуретикларда бўлгани каби, торасемиднинг гипертонияга қарши самараси негроид ирқига мансуб бўлмаган пациентларга нисбатан негроид ирқига мансуб пациентларда (рениннинг даражаси паст бўлган популяцияда) ўртача юқори бўлади.

Торасемид дастлаб қабул қилинганида натрийни сийдик билан суткалик чиқарилиши камида бир ҳафта давомида ошади. Шундай бўлса-да, препарат узоқ муддат қўлланганида натрийни кундалик йўқотилиши натрий овқат билан истеъмол қилинганида тенглашади. Торасемид билан даволаш тўсатдан тўхтатилганида қон босими бир неча ҳафта давомида тўлқинсимон ўзгаришларсиз даволашгача бўлган даражаларга қайтади.

Торасемид β-адренергик рецепторларнинг блокаторлари, ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг ингибиторлари (ААФ ингибиторлари) ва кальций каналларининг блокаторлари билан бирга қўлланади. Дори препаратлари билан нохуш ўзаро таъсирлари аниқланмаган, ва дозага махсус тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Торасемидни таблеткалар шаклидаги биокираолишлиги тахминан 80% ни ташкил этади, бунда индивидлараро ўзгарувчанлиги аҳамиятсиз бўлади; 90% ли ишонч интервали 75% дан 89% гача бўлган диапазонда тебранади. Дори препарати сўрилиб, аҳамиятсиз даражада тизимолди метаболизмига учрайди, ва қон зардобидаги максимал концентрациясига (Cmax) ичга қабул қилинганидан сўнг 1 соатдан давомида эришади. Ичга қабул қилинганидан сўнг Cmax ва қон зардобидаги концентрацияси-вақти” фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) қийматлари 2,5 мг дан 200 мг гача бўлган дозалар диапазони учун тўғри пропорционалдир. Бир вақтда овқатланиш Cmax эришилгунигача бўлган вақтни тахминан 30 минутга кечикишига олиб келади, бироқ умумий биокираолишлиги (AUC) ва диуретик фаоллиги ўзгармасдан қолади.

Тақсимланиши

Торасемидни тақсимланиш ҳажми соғлом катталарда ёки енгилдан ўртача оғирлик даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган ёки димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда 12 литрдан 15 литргача бўлган қийматни ташкил этади. Жигар циррози бўлган пациентларда тақсимланиш ҳажми тахминан икки баробар ошади. Торасемидни қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99% дан ортиқ қийматни ташкил этади.

Метаболизми

Торасемид жигарда CYP2C9 иштирокида, ва камроқ даражада CYP2C8 ва CYP2C18 изоферментлари иштирокида метаболизмга учрайди.

Одамда учта асосий метаболитлари аниқланган. М1 метаболити торасемидни метилгидроксилланиши натижасида ҳосил бўлади, М3 метаболити торасемид халқасини гидроксилланиши натижасида ҳосил бўлади, М5 метаболити эса М1 метаболитини оксидланиши натижасида ҳосил бўлади.

Одам организмидаги асосий метаболити бўлиб карбон кислотасининг биологик нофаол ҳосиласи М5 ҳисобланади. М1 ва М3 метаболитлари бир қанча фармакологик фаолликка эга, бироқ уларнинг тизимли таъсири торасемидга нисбатан анча паст бўлади.

Чиқарилиши

Соғлом субъектларда торасемиднинг ярим чиқарилиш даври тахминан 3,5 соатни ташкил этади. Торасемид қон оқимидан жигарда метаболизмга учраши орқали (умумий клиренсининг тахминан 80%) ва сийдик билан (буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда умумий клиренсининг тахминан 20%) чиқарилади. Торасемид қон плазмаси оқсиллари билан аҳамиятли даражада (> 99%) боғланганлиги туфайли, модданинг жуда кам миқдори калавалар фильтрациясидан сўнг сийдикка тушади. Торасемиднинг буйрак клиренси моддани асосан проксимал найчалар орқали сийдикка фаол секрецияси орқали амалга ошади. Бир марталик перорал дозаси қабул қилинганидан сўнг сийдик билан чиқариладиган миқдори: торасемид – 21%, М1 метаболити – 12%, М3 метаболити – 2% ва М5 метаболити – 34% ни ташкил этади.

 

 

Пациентларнинг махсус гуруҳлари

Буйрак функциясини бузилиши

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда торасемиднинг буйрак клиренси аҳамиятли даражада пасаяди, аммо умумий плазма клиренси аҳамиятли даражада ўзгармайди. Юборилган дозанинг кам қисми бўшлиқ ичидаги таъсир соҳасига етиб боради, ва диуретикнинг исталган дозасини натрийуретик таъсири пасаяди.

Жигар функциясини бузилиши

Жигар циррози бўлган пациентларда тақсимланиш ҳажми, плазмадан ярим чиқарилиш даври ва буйрак клиренси ошади, бироқ умумий клиренси ўзгармайди.

Кекса ёшдаги пациентлар

Торасемиднинг буйрак клиренси кекса одамларда ёшроқ одамларга нисбатан паст, бу ҳолат одатда ёш катта бўлган сайин кузатиладиган буйрак функциясини пасайиши билан боғлиқ. Бироқ умумий плазма клиренси ва ярим чиқарилиш даври ўзгармасдан қолади.

Юрак етишмовчилиги

Декомпенсацияланган димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда жигар ва буйрак клиренси, эҳтимол бу ҳолат мувофиқ равишда жигарда димланиши ва буйракда плазма оқимини пасайиши туфайли, пасайган бўлади. Торасемиднинг умумий клиренси соғлом кўнгиллилардаги қийматнинг тахминан 50% ни ташкил этади, плазмадан ярим чиқарилиш даври ва AUC қийматлари эса мувофиқ равишда ошади. Буйрак клиренси паст бўлганлиги туфайли исталган дозасининг кам қисми бўшлиқ ичидаги таъсир соҳасига етказилади, шунинг учун юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда исталган дозасида натрийурез соғлом субъектлардагига нисбатан камроқ кузатилади.

 

Қўлланилиши

  • димланган юрак етишмовчилиги, буйрак ёки жигар касалликлари фонидаги шиш;
  • сурункали буйрак етишмовчилиги фонидаги шиш;
  • ўпка шишида қўлланади.

Жигар касалликларида исталган диуретикни узоқ муддат қўллаш мувофиқ яхши назоратли тадқиқотларда ўрганилмаган.

Агар диурезни тезда кузатилиши зарур бўлса, ёки торасемидни ичга қабул қилиш деярли мақсадга мувофиқ бўлмаса, Торвента препаратини қўллаш кўрсатилган.

Гипертензияда монотерапия ҳолида ёки бошқа антигипертензив воситалар билан мажмуада қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Умумий маълумот

Кекса ёшдаги одамларда дозага махсус тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Торасемиднинг биокираолишлик даражаси юқори бўлганлиги туфайли перорал ва вена ичига юбориладиган дозалари терапевтик эквивалент ҳисобланади, шунинг учун пациентлар препаратнинг вена ичига юбориладиган шаклидан таблетка шаклига дозасини ўзгартирмасдан ўтишлари мумкин.

Торвента препарати секин болюс инъекцияси кўринишида 2 минут давомида ёки узлуксиз инфузия кўринишида юборилади. Торвента препарати вена ичига киритиладиган катетер орқали юборилганида вена ичига юбориладиган бошқа инъекция билан бўлгани каби, юборишдан олдин ва кейин физиологик эритма (инъекция учун натрий хлориди) билан катетерни ювиш тавсия этилади. Торвента препаратининг рН қиймати 9,0-10,0 ни ташкил этади. Катетерни ювиш эритманинг рангини ўзгариши, хиралашиши ёки чўкмани ҳосил бўлишида намоён бўлиши мумкин бўлган рН қийматларидаги фарқлар оқибатида юзага келадиган потенциал номутаносибликни истисно қилиш учун тавсия этилган.

Препарат узлуксиз инфузия кўринишида қўлланганида, препаратни қуйидаги суюқликлар ва концентрацияларда суюлтириш мумкинлигини инобатга олиш керак:

 

200 мг торасемид (10 мг/мл), қуйидаги эритмаларга қўшилади:

  • 250 мл 5% ли декстроза эритмаси инъекция учун сувда;
  • 250 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмаси;
  • 500 мл 0,45% ли натрий хлориди эритмаси.

50 мг торасемид (10 мг/мл), қуйидаги эритмаларга қўшилади:

  • 500 мл 5% ли декстроза эритмаси инъекция учун сувда;
  • 500 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмаси;
  • 500 мл 0,45% ли натрий хлориди эритмаси.

Торасемид эритмасини юборишдан аввал рангини ўзгарганлиги ва механик киритмаларни борлигини аниқлаш мақсадида кўз билан визуал текшириш керак. Агар юқорида кўрсатилганлардан бирортаси аниқланса, ампулани қўллаш мумкин эмас.

Шишларни даволаш

Димланган юрак етишмовчилигидаги шишлар

Стандарт бошланғич дозаси суткада 10 мг ёки 20 мг торасемидни ташкил этади, вена ичига юборилади. Диурез етарли даражада кузатилмаганида дозаси, кутилган диурезга эришилгунича, икки баробар оширилади. 200 мг дан ортиқ бир марталик дозалари етарли даражада ўрганилмаган.

Сурункали буйрак етишмовчилигидаги шишлар

Стандарт бошланғич доза суткада 20 мг торасемидни ташкил этади, вена ичига юборилади. Диурез етарли даражада кузатилмаганида дозаси, кутилган диурезга эришилгунича, икки баробар оширилади. 200 мг дан ортиқ бир марталик дозалари етарли даражада ўрганилмаган.

Жигар циррозидаги шишлар

Стандарт бошланғич дозаси суткада 5 мг ёки 10 мг торасемидни ташкил этади, альдостеронни антагонисти ёки калийни тежовчи диуретик билан бир вақтда юборилади. Диурез етарли даражада кузатилмаганида дозаси, кутилган диурезга эришилгунича, икки баробар оширилади. 40 мг дан ортиқ бир марталик дозалари етарли даражада ўрганилмаган.

Гипертензия

Стандарт бошланғич дозаси суткада 5 мг торасемидни ташкил этади. Агар 5 мг дозаси қон босимни 4-6 ҳафта давомида етарли даражада пасайишини таъминламаса, у суткада 10 мг гача оширилиши мумкин. Агар 10 мг дозага жавоб реакцияси етарли даражада бўлмаса, даволаш тартибига қўшимча антигипертензив воситани қўшиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Қуйидаги ҳавфлар бошқа бўлимларда батафсил таърифланган:

  • гипотония ва буйрак функциясини ёмонлашиши;
  • электролит ва метаболик бузилишлар.

Клиник тадқиқотлардаги тажриба

Препаратнинг, клиник тадқиқотларда кузатиладиган ножўя реакциялари тезлиги бошқа препаратнинг клиник тадқиқотлари кўрсаткичлари билан бевосита солиштирилиши мумкин эмас ва амалиётда кузатиладиган кўрсаткичларни акс эттирмаслиги мумкин, чунки клиник тадқиқотлар турли шароитларда ўтказилади.

Олдиндан ўтказилган тадқиқотларда торасемиднинг ҳавфсизлиги тахминан 4000 нафар субъектларда баҳоланган: ушбу субъектлардан 800 дан ортиғи торасемидни камида 6 ой давомида қабул қилишган, 380 нафардан ортиғи эса 1 йилдан ортиқ қабул қилишган. АҚШ да ўтказилган тадқиқотлар вақтида шулардан 564 нафар пациент торасемид қабул қилишган, улардан 274 нафар субъект плацебо қабул қилишган.

АҚШ да торасемид билан даволанган субъектларнинг 3,5% да, плацебо қабул қилган субъектларнинг 4,4% да ножўя реакциялар ривожланганлиги туфайли, даволаш тўхтатилган.

АҚШ да ўтказилган плацебо-назоратли тадқиқотларда ҳаддан ташқари сийдик ажралиши плацебо қабул қилган 2,2% субъектларга нисбатан 6,7% субъектларда кузатилган. Ушбу тадқиқотларда қўлланилган торасемиднинг суткалик дозалари 1,25 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар диапазонида тебранган, бунда кўпгина субъектлар торасемидни 5 мг дан 10 мг гача бўлган дозаларда қабул қилишган, даволашнинг давомийлиги эса 1 кундан 52 кунгача бўлган муддатни, ўртача 41 кунни ташкил этган.

Гипертензияда қўллаш билан ўтказилган плацебо-назоратли тадқиқотларда ҳаддан ташқари сийдик ажратиш дозага боғлиқ бўлган: плацебо қабул қилган 1% пациентларда, суткада 5 мг торасемид қабул қилган 4% пациентларда ва 10 мг торасемид қабул қилган 15% пациентларда кузатилган. Ҳаддан ташқари кўп сийдик ажратиш одатда юрак, буйрак ёки жигар етишмовчилиги туфайли торасемид қабул қилган пациентлар ўртасида ножўя кўриниш сифатида қайт этилмаган.

Пациентларнинг ёши ва жинси ножўя реакциялар тезлигига таъсир қилмаган.

Лаборатор кўрсаткичлар

Калий

АҚШ да ўтказилган назоратли тадқиқотларда торасемид гипертензия бўлган пациентларга суткада 5 мг ёки 10 мг дозаларда буюрилган. Ушбу дозалар қабул қилингандан 6 ҳафта ўтгач қон зардобидаги калийнинг даражасини ўртача пасайиши тахминан 0,1 мЭкв/л ни ташкил этган. Тадқиқотлар давомида исталган вақтда қон зардобидаги калийнинг даражаси 3,5 мЭкв/л дан паст бўлган пациентларнинг фоизи торасемид қабул қилганларда 1,5% ни, ва плацебо қабул қилганларда 3% ни ташкил этган. 1 йил давомида кузатилган пациентларда қон зардобидаги калийнинг ўртача даражасини зўрайиб борувчи ўзгариши кузатилмаган. АҚШ да гипотензив воситаларни ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда торасемидни, қўлланадиган дозалардан ортиқ дозаларда, қабул қилган, димланган юрак етишмовчилиги, жигар циррози ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гипокалиемия юқори учраш тезлигида кузатилган.

Қондаги мочевина азоти (ҚМА), креатинин ва сийдик кислотаси

Торасемид ҚМА, креатинин ва сийдик кислотасини дозага боғлиқ равишда бироз ошишига олиб келади. Гипертензия билан хасталанган, торасемидни суткада 10 мг дан 6 ҳафта давомида қабул қилган пациентларда, ҚМА нинг даражасини ўртача ошиши 1,8 мг/дл (0,6 ммоль/л) ни ташкил этган, қон зардобидаги креатининнинг даражасини ўртача ошиши 0,05 мг/дл (4 ммоль/л) ни ташкил этган, қон зардобидаги сийдик кислотасининг даражасини ўртача ошиши 1,2 мг/дл (70 ммоль/л) ни ташкил этган.

Узоқ муддат давомида даволанганда ўзгаришлар аҳамиятсиз бўлган, даволаш бекор қилинганидан сўнг барча ўзгаришлар дастлабки қийматларга қайтган.

Глюкоза

Гипертензия билан хасталанган, суткада 10 мг торасемид қабул қилган пациентларда қон зардобида глюкозанинг концентрациясини 6 ҳафта давомида даволашдан сўнг ўртача 5,5 мг/дл (0,3 ммоль/л) га ошиши, кейинчалик кейинги йил давомида 1,8 мг/дл (0,1 ммоль/л) га ошиши кузатилган. Диабет билан хасталанган пациентларда ўтказилган узоқ муддатли тадқиқотларда оч қоринга аниқланган глюкозанинг даражасини ўртача қиймати дастлабки даражага нисбатан аҳамиятли ўзгармаган.

Қон зардобидаги липидлар

Қисқа муддатли тадқиқотларда гипертензия билан хасталанган пациентларда торасемиднинг 20 мг суткалик дозалари умумий холестерин ва триглицеридларнинг даражасини оширган. Узоқ муддат даволанганда бундай ўзгаришлар йўқолган.

Қуйидаги ножўя реакциялар торасемид рўйхатдан ўтказилгандан кейинги қўллаш вақтида аниқланган.

Ушбу реакциялар хақида аниқланмаган ўлчамдаги популяциядан ихтиёрий равишда хабар берилганлиги туфайли, уларнинг учраш тезлигини ҳар доим ҳам ишончли баҳолаш ёки препаратнинг таъсири билан сабаб-оқибат боғлиқлигини аниқлаш мумкин эмас.

Меъда-ичак йўллари томонидан: панкреатит, қоринда оғриқ.

Нерв тизими томонидан: парестезия, онгни чалкашиши, кўришни бузилишлари, иштаҳани йўқолиши.

 

Қон ва лимфа тизимлари томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, анемия.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жигар трансаминазаларининг,
γ-глутамилтрансферазларнинг даражасини ошиши.

Моддалар алмашинуви ва озиқлантириш томонидан: тиамин (В1 витамини танқислиги).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, ёруғликка сезувчанлик, қичишиш.

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: сийдикни ўткир тутилиши.

Шубҳа қилинган ножўя реакциялар хақида хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилганидан кейин шубҳа қилинган ножўя реакциялар хақидаги хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий ножўя реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги ножўя реакция пайдо бўлганида Миллий фармаконазорат тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • торасемидга ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанлик;
  • анурия;
  • жигар комасида препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Холестирамин

Одамда торасемид ва холестираминни бир вақтда қўллаш ўрганилмаган, аммо ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда холестирамин билан бирга буюриш ичга қабул қилинадиган торасемидни сўрилишини пасайтирган.

Торасемид ва холестирамин бирга қўлланганида торасемидни холестираминни қабул қилишдан камида бир соат олдин ёки 4-6 соатдан кейин юбориш керак.

Цитохром Р450 2С9 тизимининг ингибиторлари ва индукторлари

Торасемид CYP2C9 нинг субстрати ҳисобланади. CYP2C9 изоферментининг ингибиторларини (масалан, амиодарон, флуконазол, миконазол, оксандролон) бир вақтда қабул қилиш торасемиднинг клиренсини пасайтириши ва унинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин. CYP2C9 изоферментининг индукторларини (масалан, рифампицин) бир вақтда қўллаш торасемиднинг клиренсини оширади ва плазмадаги концентрациясини пасайтиради. Торасемид CYP2C9 изоферментининг ингибиторлари ёки индукторлари билан бирга қўлланганида унинг диуретик таъсири ва артериал босимни назорат қилиш керак. Зарурат бўлганида торасемиднинг дозасига тузатиш киритиш керак.

CYP2C9 метаболизми ингибиция бўлиши туфайли, торасемид целекоксиб каби CYP2C9 изоферментининг сезгир субстратларининг, варфарин ёки фенитоин каби терапевтик доираси тор бўлган субстратларнинг самарадорлиги ва ҳавфсизлигига таъсир қилиши мумкин. Пациентнинг аҳволини назорат қилиш ва зарурат бўлганида торасемиднинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Литий

Маълумки, бошқа диуретиклар литийнинг буйрак клиренсини камайтириб, литийнинг токсиклик ҳавфини оширадилар. Литий ва торасемид бир вақтда қўлланганида вақти-вақти билан литийнинг даражасини назорат қилиш керак.

НЯҚВ

Торасемид ва салицилатлар буйрак найчалари секрецияси учун рақобатлашганлиги туфайли, салицилатларни юқори дозаларда қабул қилаётган пациентлар, торасемид билан бир вақтда қўлланганида салицилатларнинг токсиклигини хис қилишлари мумкин.

НЯҚВ ва торасемидни бир вақтда қабул қилиш ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиши билан боғлиқ бўлган. Торасемиднинг антигипертензив ва диуретик самараларини НЯҚВ ёрдамида пасайтириш мумкин.

Торасемиднинг натрийуретик самараси (бошқа диуретиклар сингари) индометацин бир вақтда қабул қилинганида қисман ингибиция бўлади. Ушбу самараси овқат билан натрийни истеъмол қилиш чекланган (суткада 50 мЭкв) шароитларда торасемид учун намойиш этилган, аммо натрий меъёрида истеъмол қилинган (суткада 150 мЭкв) шароитларга тааллуқли эмас.

Органик анион препаратлари

Буйрак найчалари орқали аҳамиятли секрецияга учрайдиган органик анион препаратлари (масалан, пробенецид) ни бир вақтда қўллаш проксимал найчаларда торасемиднинг секрециясини пасайтириши мумкин, бу ҳолат торасемиднинг диуретик фаоллигини пасайишига олиб келади. Бир вақтда қўлланганида сийдик ҳайдовчи самараси ва артериал босимни назорат қилиш керак.

Ототоксик препаратлар

Халқали диуретиклар бошқа ототоксик препаратлар, жумладан аминогликозид антибиотиклар ва этакрин кислотанинг ототоксик потенциалини оширадилар. Торасемид ва гентамицин бир вақтда қўлланганида ушбу самараси хақида хабар берилган. Имкон борича торасемид ва аминогликозид антибиотикларни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Ренин-ангиотензин ингибиторлари

Торасемидни ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин рецепторларининг блокаторлари билан бир вақтда қўллаш гипотензия ва буйрак етишмовчилиги ҳавфини ошириши мумкин.

Рентгеноконтраст моддалар

Торасемид рентгеноконтраст препаратларни қўллаш билан боғлиқ бўлган буйрак токсиклиги ҳавфини ошириши мумкин.

Кортикостероидлар ва адренокортикотроп гормон

Торасемид билан бир вақтда қўллаш гипокалиемия ҳавфини ошириши мумкин.

Дигоксин

Дигоксинни бир вақтда қўллаш торасемиднинг AUC қийматини 50% га оширади, бироқ торасемиднинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Торасемид дигоксиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.

Спиронолактон

Соғлом субъектларда торасемидни бир вақтда қўллаш спиронолактоннинг буйрак клиренсини аҳамиятли даражада пасайиши, AUC қийматини мувофиқ равишда ошиши билан кечган. Бироқ спиронолактон торасемиднинг фармакокинетик профилини ва диуретик фаоллигини ўзгартирмайди.

Торасемид глибурид ёки варфаринни плазма оқсиллари билан боғланишига таъсир қилмайди.

Циметидин

Торасемиднинг фармакокинетик профили ва диуретик фаоллиги циметидинни таъсир остида ўзгармайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Ототоксиклик

Қулоқларда шовқин ва эшитишни йўқолиши (одатда орқага қайтувчан) бошқа халқали диуретиклар вена ичига тезда инъекция қилинганидан сўнг, шунингдек торасемид перорал қабул қилинганидан сўнг кузатилган. Ототоксикликни ривожланиш ҳавфи, эҳтимол, тавсия этилган дозалари оширилганида ва буйрак функциясини оғир бузилишларида ва гипопротеинемияда ошади.

Гипотензия ва буйрак функциясини бузилиши

Ҳаддан ташқари кузатиладиган диурез, айниқса организмдан натрий хлоридини ортиқча чиқариладиган пациентларда ёки ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда, потенциал симптоматик сувсизланиш, қон ҳажмини камайиши ва гипотонияни чақириши, шунингдек буйрак функциясини ёмонлашиши, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин. Буйрак функциясини ёмонлашиши шунингдек нефротоксик препаратлар (масалан, аминогликозидлар, цисплатин ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ)) ёндош қўлланганида ҳам кузатилиши мумкин. Вақти-вақти билан гидратация даражаси ва буйрак функциясини назорат қилиш керак.

Электролит ва метаболик ўзгаришлар

Торасемид қўлланганида гипокалиемия, гипонатриемия, гипомагниемия, гипокальциемия ва гипохлоремик алкалознинг клиник кўринишлари намоён бўлиши мумкин. Торасемид билан даволаниш қонда глюкозанинг даражасини ошишига ва гипергликемияга олиб келиши мумкин. Симптомсиз кечувчи гиперурикемия ривожланиши мумкин, кам ҳолларда подагра ривожланиши мумкин. Вақти-вақти билан қон зардобидаги электролитларнинг даражасини ва қондаги глюкозанинг даражасини назорат қилиш керак.

Пациентларнинг махсус гуруҳлари

Буйрак функциясини бузилиши

Ануриясиз кечувчи буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бир марталик дозалари қўлланганида торасемиднинг юқори дозалари (20 мг дан 200 мг гача) сув ва натрийни чиқарилишини сезиларли даражада кучайтирган.

Гемодиализ талаб этилган, ануриясиз кечувчи оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда торасемидни кунига 200 мг гача бўлган дозада узоқ муддат қўллаш суюқликни барқарор ушланиб қолишига таъсир қилмайди.

Тадқиқотда ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган, торасемидни 520 мг дан 1200 мг гача бўлган умумий суткалик дозаларини қабул қилган 19% пациентларда тиришишлар ривожланган. Ушбу тадқиқотда 96 нафар пациент иштирок этган; тиришишлар торасемид қабул қилган пациентларнинг 6/32 қисмида, фуросемиднинг нисбатан юқори дозаларини қабул қилган пациентларнинг 6/32 қисмида, шунингдек плацебо қабул қилган пациентларнинг 1/32 қисмида кузатилган.

Жигар функциясини бузилиши

Жигар циррози ва асцит билан кечувчи жигар касаллиги бўлган пациентларда торасемид қўлланганида суюқлик ва электролитлар мувозанатини кескин ўзгаришлари кузатилиши мумкин, бу ҳолат жигар комасига олиб келиши мумкин. Бундай пациентлар учун торасемид билан диурезни касалхонада бошлаган афзал.

Диуретиклар билан даволаш гиповолемия, гипокалиемия, метаболик алкалоз, гипонатриемия ёки азотемияни ривожланишига олиб келиши ёки сабаб бўлиши мумкин, бу ҳолат жигар энцефалопатиясини ривожланишига ёки зўрайишига олиб келиши мумкин. Торасемидни қабул қилишни тўхтатиш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш керак.

Жигар касалликлари бўлган пациентларда гипокалиемия ва метаболик алкалозни олдини олиш учун торасемид билан бир вақтда альдостеронни агонисти ёки калийни тежовчи препаратни қабул қилиш керак.

Торасемидни альдостероннинг антагонистлари билан бирга қўллаш жигар циррози фонида шиш ёки асцит бўлган пациентларда суюқлик ва натрийни организмдан чиқарилишини ошишига олиб келади.

Жигар циррози бўлган пациентларда сийдик билан торасемидни экскреция тезлигига нисбатан сийдик билан натрийни экскреция тезлиги соғлом субъектларга нисбатан паст (эҳтимол, гиперальдостеронизм туфайли, ва портал гипертензия ва асцит учун характерли бўлган натрий ушланиб қолиши оқибатида) бўлади. Бироқ жигар циррози бўлган пациентларда торасемиднинг буйрак клиренси юқори бўлганлиги туфайли, ушбу омиллар одатда бир-бирини компенсация қилади, ва натижада умумий натрийуретик жавоб реакцияси, соғлом субъектларда кузатиладиган жавоб реакциясига ўхшаш бўлади.

Жигар касалликларида диуретикларни узоқ муддат қўллаш мувофиқ назоратли клиник тадқиқотларда ўрганилмаган.

Болалар

Болаларда торасемидни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Чала туғилган чақалоқларга бошқа халқали диуретикни буюриш нефрокальциноз/ нефролитиазни ривожланиши билан ифодаланган.

Нефрокальциноз/нефролитиаз шунингдек чала туғилмаган ва бошқа халқали диуретик билан узоқ муддат даволанган 4 ёшгача бўлган болаларда кузатилган.

Ҳаётининг дастлабки ҳафталари давомида қўлланадиган бошқа халқали диуретиклар шунингдек артериал қон оқими тирқишини битмаслик ҳавфини оширган. Бундай пациентларда торасемидни қўллаш ўрганилмаган.

Кекса ёшдаги пациентлар

АҚШ да ўтказилган клиник тадқиқотларда торасемид қабул қилган пациентларнинг умумий сонидан 24% 65 ёш ва ундан катта, тахминан 4% эса – 75 ёш ва ундан катта бўлган. Ёшга боғлиқ самарадорлиги ёки ҳавфсизлигидаги ўзига хос фарқ ёш пациентлар ва кекса ёшдаги пациентлар ўртасида аниқланмаган.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда торасемидни қўллаш ва жиддий туғма нуқсонлар ёки бола ташлаш ҳавфи юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.

Торасемидни одам учун суткада 20 мг дозадан 10 ва 1,7 баробар ортиқ дозаларда (мг/м2 ларда ҳисобланганда) қабул қилган ҳомиладор каламушларда фетотоксиклик ёки тератогенлик кузатилмаган. Бироқ торасемидни одам учун қўлланадиган дозалардан 50 ва 6,8 баробар ортиқ дозаларда қабул қилган ҳомиладор каламушлар ва қуёнларда тана вазнини камайиши, ҳомилани резорбция тезлигини ошиши ва ҳомилада скелетни суякланишини кечикиши кузатилган. Кўрсатилган популяция учун жиддий туғма нуқсонлар ва бола ташлашни тахминий кўринган ҳавфи номаълум.

Торасемидни суткада 5 мг/кг гача бўлган дозада (мг/кг га ҳисобланганда ушбу доза одам учун қўлланадиган суткада 20 мг дозадан 15 баробар ортиқ бўлади; мг/м2 га ҳисобланганда ҳайвонлар учун қўлланадиган ушбу доза одам учун қўлланадиган дозадан 10 баробар ортиқ бўлади) қабул қилган ҳомиладор каламушларда, суткада 1,6 мг/кг дозада (мг/кг га ҳисобланганда ушбу доза одам учун қўлланадиган суткада 20 мг дозадан 5 баробар ортиқ бўлади; мг/м2 га ҳисобланганда ҳайвонлар учун қўлланадиган ушбу доза одам учун қўлланадиган дозадан 1,7 баробар ортиқ бўлади) қабул қилган қуёнларда фетотоксиклик ёки тератогенлик кузатилмаган. Ҳомила ва она учун токсиклик (ўртача тана вазнини камайиши, ҳомила резорбцияси тезлигини ошиши ва ҳомилада скелетни суякланишини кечикиши) 4 баробар (қуёнларда) ва 5 баробар кўп дозаларда қабул қилган қуёнларда ва каламушларда кузатилган.

Лактация

Торасемидни кўкрак сутига ажралиб чиқиши ёки эмадиган болага таъсири юзасидан маълумотлар йўқ. Диуретиклар лактацияни сусайтириши мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Қон босимини ўзгартирувчи бошқа препаратлар қўлланганида бўлгани каби, торасемид билан даволанганда бош айланиши ёки у билан боғлиқ симптомлар кузатилиши мумкин. Шундай симптомлар ривожланганида автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришдан сақланиш керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

Торасемиднинг дозасини ошириб юборилиш белгилари ва симптомлари ҳаддан ташқари кучли фармакология самаралар: сувсизланиш, гиповолемия, гипотензия, гипонатриемия, гипокалиемия, гипохлоремик алкалоз ва гемоконцентрация билан намоён бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилишини даволаш сув-электролитлар мувозанатини коррекция қилишдан иборат бўлиши керак.

Қон зардобидаги торасемид ва унинг метаболитларини лаборатор усуллар билан аниқлаш кенг тарқалган ҳисобланмайди. Торасемид ва унинг метаболитларини организмдан чиқарилишини тезлаштиришга қодир бўлган қандай физиологик манипуляциялар (масалан, сийдикнинг рН қийматини аниқлаш бўйича чоралар) кўрсатиши мумкин бўлган маълумотлар йўқ. Торасемид гемодиализ ёрдамида чиқарилмайди, шундай экан гемодиализ моддани чиқарилишини тезлаштирмайди.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун сув 2 мл дан рангсиз шиша ампулаларда. 5 ампула контур уяли ўрамларда. 1 ва 2 контур уяли ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутиларга жойланган.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

 

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Ишлаб чиқарувчи

Савдо белгиси ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини эгаси қуйидаги компания

“Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.”, Туркия

(“World Medicine Ilaç San. ve Tic. А.Ş.”, Turkey).

 

Ишлаб чиқарилган

“Мефар Илач Санайии А.Ш.”, Туркия

(Рамазаноглу Мах. Энсар Джад. №: 20, 34906 Курткёй-Пэндик / Истамбул)

"Mefar İlaç Sanayii A.Ş.", Turkey

(Ramazanoğlu Mah. Ensar Cad. No: 20, 34906 Kurtköy-Pendik / İstanbul).