SEMILACT

Maqolalar



Таъсир этувчи моддалар:

спиронолактон + фуросемид

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

спиронолактон - 50 мг ёки 100 мг;

фуросемид - 20 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, повидон К25, натрий крахмалгликоляти, натрий лаурилсульфати, магний стеарати.

қобиғини таркиби: оқ Опадри 03F180011 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол).

Таърифи:

думалоқ, икки томонлама қавариқ, оқ рангдан деярли оқ ранггача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Диуретиклар. Юқори фаол диуретиклар ва калийни тежовчи препаратлар.

АТX коди:

C03EB01

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Семилакт – мажмуавий препарат бўлиб, унинг диуретик ва гипотензив таъсири спиронолактон ва фуросемиднинг умумий ҳусусиятлари билан ифодаланади.

Спиронолактон калийни тежовчи диуретик, альдостероннинг (буйрак усти безлари пўстлоқ қисмининг минералокортикостероид гормон) таъсири узайтирилган рақобатли ингибитори ҳисобланади. Альдостероннинг рецепторлари билан боғланиб, сув, натрий ионлари ва хлорни сийдик билан чиқарилишини кучайтиради, калий ионлари ва мочевинани чиқарилишини камайтиради, сийдикнинг кислоталигини пасайтиради.

Фуросемид кучли таъсир қилувчи “халқали” диуретикларга киради, Генле қовузлоғининг юқори кўтарилувчи найида, шунингдек буйракнинг проксимал ва дистал эгри-бугри найчаларида натрий, калий, хлоридлар ва магнийни фаол қайта сўрилишини блоклайди; сувни экскрециясини оширади.

Фармакокинетикаси

Фуросемид

Фуросемид қисқа таъсирга эга бўлган диуретик ҳисобланади; диурез одатда 1 соат давомида бошланади ва 4-6 соат давом этади.

Спиронолактон

Спиронолактон, альдостероннинг рақобатли ингибитори бўлиб, буйракнинг дистал найчаларида натрийни чиқарилишини кучайтиради ва калийни йўқотилишини пасайтиради. Фаол модданинг таъсири секин ва давомли; максимал жавоб реакциясига одатда 2-3 кун давомида даволашдан кейин эришилади.

Қўлланилиши

Семилакт таркибида қисқа таъсир қилувчи диуретик ва альдостероннинг узоқ таъсир қилувчи антагонистини сақлайди. У иккиламчи гиперальдостеронизм, сурункали юрак етишмовчилиги, жигар циррозидаги шиш синдромида кўрсатилган.

Препарат билан даволашни диуретикнинг одатдаги дозалари билан монотерапияга чидамлилик ҳолатларида ўтказиш керак.

Бундай фиксацияланган мажмуа ҳар бир компонентини алоҳида титрлаш дори воситасини қўллаш эҳтимоли тасдиқланган ҳолатлардагина қўлланиши мумкин.

Эссенциал гипертензияни даволаш учун препаратни қўлланиши яққол ифодаланган гиперальдостеронизм бўлган пациентларда чекланган бўлиши керак. Ушбу пациентлар гуруҳида ҳам, препаратнинг ҳар бир компонентини алоҳида титрлаш уни қўллаш эҳтимоли тасдиқланган ҳолатдан кейингина препаратни қўллаш тавсия этилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Семилакт препарати ичга қабул қилинади. Таблеткаларни бутунлигича этиш керак. Препаратни нонушта вақтида ва/ёки тушлик вақтида, катта миқдордаги суюқлик (тахминан 1 стакан) билан қабул қилиш афзал. Препаратни кечқурун, айниқса даволашнинг бошида, қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки тунги диурез кучайиши мумкин.

Катталар

Семилакт 50/20 мг препаратининг тавсия этиладиган дозаси суткада 1-4 таблеткани ташкил этади, Семилакт 100/20 мг препаратининг тавсия этиладиган дозаси суткада 1-2 таблеткани ташкил этади.

Болалар

Препарат болалар қўллаш учун тавсия этилмайди.

Кекса пациентлар

Фуросемид ва спиронолактон кекса ёшдаги пациентларда секинроқ чиқарилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳоланиши мумкин эмас).

Фуросемид одатда яхши ўзлаштирилади.

Қон ва лимфа тизимлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – суяк кўмигининг функциясини, даволашни бекор қилишни талаб этувчи сусайиши, тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз, апластик анемия ёки гемолитик анемия, эозинофилия.

Нерв тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – уйқучанлик, атаксия, онгни чалкашиши, бош оғриғи, парестезиялар, гепатоцеллюляр етишмовчилиги бўлган пациентларда жигар энцефалопатияси, бош айланиши, хушни йўқотиш, хушни йўқолиши (симптоматик гипотензия оқибатида чақирилган).

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – қон зардобида кальцийнинг даражасини пасайиши, тетания, чала туғилган чақалоқларда нефрокальциноз/ нефролитиаз. Сийдик ҳосил бўлишини кучайиши сийдик чиқариш йўлларини обструкцияси бўлган пациентларда шикоятларни қўзғатиши ёки оғирлаштириши мумкин; шундай қилиб, қовуқни бўшашини бузилишлари, простата безининг гиперплазияси ёки уретрани торайиши бўлган пациентларда иккиламчи асоратларни ривожланиши билан кечувчи сийдикни ўткир тутилиши ривожланиши мумкин.

Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – эшитишни бузилиши ва қулоқларда шовқин, одатда ўткинчи, айниқса буйрак етишмовчилиги, гипопротеинемияси бўлган пациентларда (масалан, нефротик синдромда) ва/ёки фуросемид вена ичига тез юборилганида кузатилиши мумкин; тез-тез эмас – карлик, баъзида қайтувчан, фуросемид перорал ёки вена ичига юборилганидан кейин кузатилади.

Қон-томирлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – гипотензия, яққол даражада ифодаланганида диққатни жамлашни ва реакцияларни бузилиши, бошда енгиллик ёки оғирлик ҳисси, бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, ҳолсизлик, кўришни бузилиши, оғизни қуриши, ортостатик беқарорлик каби белгилар ва симптомларни чақириши мумкин.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – жигар ичи холестази, жигар трансаминазаларининг даражаларини ошиши ёки ўткир панкреатит.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: учраш тезлиги номаълум – даволашни бекор қилишни талаб этадиган, тери тошмаси, ёруғликка сезувчанлик, васкулит, иситма ёки интерстициал нефрит каби аллергик реакциялар; қичишиш, эшакеми, бошқа кўринишдаги тошмалар ёки буллёз шикастланишлар, кўп шаклли эритема, буллёз пемфигоид, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, эксфолиатив дерматит, пурпура, ўткир тарқалган экзактематоз пустулёз ва DRESS (дори воситалари таъсиридаги эозонофилия ва тизимли симптомлар билан кечувчи тошма).

Метаболизмни ва озиқланишни бузилишлари: учраш тезлиги номаълум – узоқ муддат даволанганда сув-электролитлар мувозанатини бузилиши; натрий ва хлоридларни ва мувофиқ равишда сувни чиқарилишини кучайиши; бошқа электролитлар (хусусан, кальций ва магний) ни чиқарилишини кучайиши. Препаратнинг иккита фаол моддалари калийни чиқарилишига қарши таъсир кўрсатади. Калийнинг зардобдаги концентрацияси айниқса, даволашни бошланишида пасайиши (фуросемиднинг янада эртароқ таъсир қилиши сабабли) мумкин, даволаш давом эттирилганида калийнинг концентрацияси, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (спиронолактонннинг кечроқ таъсир қилиши сабабли) ошиши мумкин.

Электролитлар мувозанатини симптоматик бузилишлари ва метаболик алкалоз электролитлар танқислигини доимий равишда кучайиши шаклида ва электролитларни ўткир оғир йўқолиши шаклида ривожланиши (буйрак функцияси нормал бўлган пациентлар томонидан фуросемиднинг янада юқори дозалари қўлланганида) мумкин. Электролитлар мувозанатини бузилишини огоҳлантирувчи белгилари: кучли чанқоқлик, бош оғриғи, гипотензия, онгни чалкашиши, мушакларни тиришишлари, тетания, мушакларни заифлиги, юрак ритмини бузилишлари ва меъда-ичак симптомлари бўлиши мумкин. Пульс номунтазам бўлганида, толиқиш ёки мушакни заифлигида (масалан, оёқлардаги мушаклар) гиперкалиемия бўлиши мумкинлигига алоҳида эътибор бериш керак. Мавжуд бўлган метаболик алкалоз (масалан, жигарни декомпенсацияланган циррозида) фуросемид билан даволанганда оғирлаши мумкин. Барттер сохта-синдроми фуросемид нотўғри ва/ёки узоқ муддат қўлланганида ривожланиши мумкин.

Электролитлар мувозанатини бузилиши, айниқса яққол ифодаланган бузилиши коррекция қилиниши керак.

Диуретик таъсири, айниқса кекса ёшдаги пациентларда гиповолемия ва сувсизланишга олиб келиши мумкин. Шунингдек гиповолемия, сувсизланиш ёки гиперкалиемия фонида бош айланиши ёки оёқларда тиришишлар ривожланиши мумкин. Бундай реакцияларни бартараф қилиш учун суюқликни ҳар қандай йўқотилишини (масалан, қусиш ёки диарея ёки кучли терлаш оқибатидаги) компенсация қилиш жуда муҳим. Суюқликни заҳирасини кучли йўқолиши тромбларни ҳосил бўлиш тенденцияси билан қонни қуйилишига олиб келиши мумкин.

Фуросемид билан даволанганда қон зардобида холестерин ва тиглицеридларнинг даражаси ошиши мумкин, бу ҳолат узоқ муддат даволанганда 6 ой давомида нормал қийматларга қайтади.

Фуросемид қўлланганида глюкозани ўзлаштирилиши пасайиши мумкин. Қандли диабет билан хасталанган пациентларда метаболик назоратни ёмонлашишига олиб келиши мумкин; яширин қандли диабет намоён бўлиши мумкин.

Бошқа диуретиклар қўлланганида бўлгани каби, фуросемид билан даволаш қон зардобида креатинин ва мочевинанинг даражаларини вақтинчалик ошишига олиб келиши мумкин. Қон зардобидаги сийдик кислотасининг даражаси ошиши мумкин ва подагра ҳуружлари ривожланиши мумкин.

Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – оғир даражадаги анафилактик ёки анафилактоид реакциялар (масалан, шок), тизимли қизил югурикни зўрайиши ёки фаоллашуви.

Меъда-ичак йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – кўнгил айниши, лоҳаслик ёки меъдани фаолиятини бузилиши (қусиш ёки диарея), аммо улар одатда яққол ифодаланмаган бўлади ва препаратни бекор қилишни талаб этмайди. Споронолактон меъда-ичакда ўзлаштиролмаслик ва меъда ярасини (баъзида қон кетиши билан кечувчи) чақириши мумкин.

Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – жинсий гормонлар билан кимёвий жиҳатдан ўхшаш бўлганлиги туфайли, спиронолактон сут без сўрғичларини тегиш сезгисини кучайтириши мумкин; ҳар иккала жинсдаги пациентларда дозага боғлиқ мастодиния ва қайтувчан гинекомастия; терида макулопапуляр ёки эритематоз тошма; гирсутизм ва ҳайз кўриш циклини бузилиши каби кучсиз андроген кўринишлар; эркакларда потенцияни бузилиши; фуросемид бола ҳаётининг биринчи ҳафталарида қабул қилинганида чала туғилган чақалоқларда артериал қон оқимини битмаслик ҳавфи кучайиши мумкин.

Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – спиронолактон овозни хириллаши ва тембрни пасайиши (аёлларда) ёки тембрни ошиши (эркакларда) каби овозни ўзгаришларини чақириши мумкин. Овозни ўзгариши препарат бекор қилинганидан кейин ҳам сақланиб туриши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • фуросемидга, спиронолактонга, сульфонамидларга ёки уларнинг ҳосилаларига ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик;
  • буйрак функциясини бузилиши ва креатинин клиренсини 30 мл/мин/1,73 м2 дан паст бўлиши;
  • анурия ёки анурия билан кечувчи, фуросемид билан даволашга жавоб реакциясини кўрсатмайдиган буйрак етишмовчилиги;
  • нефротоксик ёки гепатотоксик моддалар билан заҳарланганда кузатиладиган буйрак етишмовчилиги/жигар комаси оқибатидаги буйрак етишмовчилиги;
  • гиперкалиемия;
  • оғир гипокалиемия;
  • оғир гипонатриемия;
  • Аддисон касаллиги;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Семилакт препарати овқат билан қабул қилинганида спиронолактонни сўрилиши ошади. Бундай ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти номаълум.

Юрак гликозидлари, диуретиклар, антигипертензив воситалар ёки гипотензив ҳусусиятларга эга бўлган бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида ушбу препаратларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин, чунки Семилакт препарати билан бир вақтда қўлланганида артериал босимни янада яққолроқ пасайишини кутиш керак. Фуросемидга ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг (ААФ) ингибиторлари ёки ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари қўшилганида ёки уларнинг дозалари оширилганида артериал босимни жиддий пасайиши ва буйрак функциясини ёмонлашиши кузатилиши мумкин. ААФ ингибиторлари / ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари билан даволашни бошлашдан олдин ёки уларнинг дозаларини оширишдан олдин Семилакт 3 кундан кам бўлмаган вақтда пасайтириш ёки қўллашни тўхтатиш керак.

Семилакт препарати калий тузлари, калийни чиқарилишини пасайтирувчи препаратлар, ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки ААФ ингибиторлари билан бирга қўлланганида қон зардобида калийнинг концентрацияси ошиши ва гиперкалиемия ривожланиши мумкин.

Нефротоксик препаратларнинг токсик самаралари фуросемид каби кучли диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида кучайиши мумкин.

Семилакт ва сукральфатни камида 2 ҳафталик интервал билан қўллаш керак, чунки сукральфат фуросемидни ичакдан сўрилишини пасайтиради ва унинг самарасини сусайтиради.

Бошқа диуретиклар билан бўлгани каби, қон зардобидаги литийнинг даражаси литий препаратлари Семилакт билан бир вақтда қўлланганида ошиши мумкин, бу литийнинг токсиклигини ошишига, жумладан кардиотоксик ва нейротоксик самараларни ривожланиш ҳавфини ошишига олиб келади. Литийнинг даражасини назорат қилиш, зарурат бўлганида унинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилган.

Рисперидонни фуросемид ёки бошқа кучли диуретиклар билан бир вақтда мажмуавий даволаш ёки бир вақтда даволаш масаласини ҳал қилишдан олдин эҳтиёткорликка риоя қилиш ва ҳавф ҳамда фойда нисбатини баҳолаш керак.

Фуросемиднинг юқори дозалари тиреоид гормонларни ташувчи-оқсиллар билан боғланишини ингибиция қилиши ва шу орқали эркин тиреоид гормонларнинг даражасини вақтинчалик ошишига олиб келишига, сўнгра эса уларнинг умумий даражасини пасайишига олиб келиши мумкин. Тиреоид гормонларнинг даражаси назорат қилиниши керак.

Айрим ностероид яллиғланишга қарши воситалар (масалан, индометацин, ацетилсалицил кислотаси) Семилакт препаратининг таъсирини сусайтириши ва гиповолемия ёки сувсизланиш бўлганида ўткир буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин.

Семилакт салицилатларнинг токсиклигини кучайтириши мумкин.

Семилакт бошқа препаратлар (масалан, диабетга қарши воситалар ва прессор аминлар) нинг самараларини сусайтириши, баъзида эса айрим воситалар (масалан, салицилатлар, теофиллин, кураресимон миорелаксантлар) нинг самараларини кучайтириши мумкин.

Семилакт аминогликозидлар ва бошқа ототоксик воситаларнинг ототоксиклигини кучайтириши мумкин. Бу ҳолат қайтмас ўзгаришларга олиб келиши мумкинлиги туфайли, бу препаратларни Семилакт препарати билан фақат кескин тиббий асослар бўлганидагина қўллаш керак.

Цисплатин ва фуросемид бир вақтда қўлланганида ототоксик самараларни ривожланиш ҳавфи мавжуд. Бундан ташқари, цисплатиннинг нефротоксиклиги, агар фуросемид янада юқори дозаларда (масалан, буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда 40 мг) қўлланилса, шунингдек агар у цисплатин билан даволашда жадаллаштирилган диурезни таъминлаш учун суюқлик мувозанати мусбат бўлганида қўлланилса, ошиши мумкин.

Спиронолактон дигоксиннинг даражасини ошириши мумкин. Электролитлар мувозанатини айрим бузилишлари (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия) маълум препаратлар (масалан, ангишвонагул препаратлари ва QT оралиғини узайтирадиган препаратлар) нинг токсиклигини кучайтириши мумкин.

Фенитоин билан бир вақтда қўлланганида Семилакт препаратининг самараси пасайиши мумкин.

Карбамазепин ёки аминоглутетимни бир вақтда қўллаш гипонатриемияни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Бир вақтда қўлланадиган кортикостероидлар натрийни ушланиб қолишини чақириши мумкин.

Спиронолактон ҳам, карбеноксолон ҳам бошқа моддаларнинг таъсирини издан чиқариши мумкин. Бундай ҳолатда қизилмия катта миқдорларда карбеноксолонга ўхшаш таъсир қилади. Кортикостероидлар, карбеноксолон, β2-симпатомиметиклар катта дозаларда, шунингдек сурги воситалари, ребоксетин ва амфотерицин узоқ муддат қўлланганида гипокалиемияни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Пробенецид, метотрексат ва фуросемид каби буйрак найчалари секрециясига аҳамиятли даражада учрайдиган бошқа воситалар, Семилакт препаратининг самарасини пасайтириши мумкин. Аксинча, фуросемид ушбу препаратларни буйрак орқали чиқарилишини пасайтириши мумкин. Юқори дозалари билан даволанганда (хусусан, ҳам фуросемид, ҳам бошқа препаратлар билан даволанганда) қон зардобида моддаларнинг даражасини ва фуросемиднинг ва бир вақтда қўлланадиган воситаларнинг нохуш реакцияларини ривожланиш ҳавфи ошиши мумкин.

Буйрак функциясини бузилиши фуросемид ва маълум цефалоспоринларнинг юқори дозалари қабул қилаётган пациентларда ривожланиши мумкин.

Циклоспорин ва фуросемидни бир вақтда қўлланиши подагрик артритни ривожланиш ҳавфини оширади.

Семилакт препаратини колестирамин билан бир вақтда қабул қилаётган пациентларда гиперхлоремик метаболик ацидоз фонида гиперкалиемия ривожланиши мумкин.

Триметоприм/сульфаметоксазол (ко-тримоксазол) ва спиронолактонни бир вақтда қўллаш клиник жиҳатдан аҳамиятли гиперкалиемияга олиб келиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Спиронолактон овозни ўзгартириши мумкин. Препарат буюрилганида, ишлаш учун овоз жуда муҳим бўлган пациентлар (масалан, актёрлар, қўшиқчилар, ўқитувчилар) да ушбу кўринишга алоҳида эътибор бериш керак.

Диурезни мониторингини таъминлаш керак. Сийдик чиқариш йўлларининг қисман обструкцияси бўлган пациентлар, масалан, простата бези гипертрофияси ёки сийишни бузилиши бўлган пациентларда сийдикни ўткир тутилиши ҳавфи юқори бўлади. Уларни синчиклаб кузатиш тавсия этилган.

Даволашни бошлашдан олдин гипотензия ёки гиповолемияни коррекция қилиш учун чораларни кўриш керак.

Даволаниш вақтида қуйидаги пациентлар гуруҳини синчиклаб кузатиш керак:

  • гипотензияси бўлган пациентлар;
  • артериал босимни аҳамиятли даражада пасайиш ҳавфи бўлган пациентлар;
  • яширин диабетнинг кўринишлари бўлиши мумкин бўлган пациентлар, ва диабет билан хасталанган, инсулинга бўлган эҳтиёж ошиши мумкин бўлган пациентлар;
  • подагра билан хасталанган пациентлар;
  • жигар циррози билан хасталанган пациентлар буйрак функцияси бузилганида;
  • гипопротеинемияси бўлган пациентлар, масалан, нефротоксик синдром оқибатида чақирилган гипопротеинемия (фуросемиднинг самараси сусаяди, унинг ототоксиклиги эса кучаяди). Дозасини эҳтиёткорлик билан титрлаш керак.
  • фуросемидни қабул қилаётган пациентларда, айниқса кекса ёшдаги пациентларда; гипотензияни чақириши мумкин бўлган препаратларни қабул қилаётган пациентларда; гипотензияни чақириши мумкин бўлган бошқа ҳолатлари мавжуд бўлган пациентларда бош айланиши, хушдан кетиш ёки хушни йўқолишига олиб келувчи симптоматик гипотензия ривожланиши мумкин.

Қон зардобида калийнинг даражаси ошганида препаратни қўллашдан сақланиш керак. Триамтерен, амилорид, калийли қўшимчалар ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмаган, чунки гиперкалиемияга олиб келиши мумкин.

Электролитлар танқислиги бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Одатда, қон зардобида натрий, калий, креатинин ва глюкозанинг даражаларини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади; электролитлар мувозанатини бузилиш ҳавфи юқори бўлган пациентларни ва суюқлик қўшимча аҳамиятли даражада йўқотилганида айниқса синчиклаб назорат қилиш керак. гиповолемия ёки сувсизланиш, шунингдек электролитлар ва кислота-ишқор мувозанатини аҳамиятли бузилишлари коррекция қилиниши керак. Бунинг учун препаратни қўллашни вақтинчалик тўхтатиш талаб этилиши мумкин.

Буйрак функциясини бузилиши ва креатинин клиренси 60 мл/мин/1,73 м2 дан паст бўлган пациентларда, шунингдек Семилакт препарати калийнинг даражасини ошириши мумкин бўлган бошқа препаратлар билан бирга қабул қилинганида қон зардобида калийнинг даражасини мунтазам назорат қилиш керак.

Радиоконтраст нефропатияни ривожланиш ҳавфи юқори бўлган пациентларда фуросемидни радиоконтраст нефропатияни олдини олиш чораси сифатида диурезни таъминлаш учун қўллаш тавсия этилмайди.

Спиронолактон ва гиперкалиемияга олиб келадиган препаратларни бир вақтда қабул қилиш оғир гиперкалиемияга олиб келиши мумкин.

Тизимли қизил югурикни зўрайиш ёки фаоллашиш эҳтимоли мавжуд.

Галактозани ўзлаштиролмаслик, Лапп лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси каби кам учрайдиган наслий муаммолари бўлган пациентларга ушбу препаратни қўллаш мумкин эмас.

Рисперидон билан бир вақтда қўллаш

Деменция билан хасталанган кекса ёшдаги пациентларда рисперидонни қўллаш билан ўтказилган плацебо-назоратли тадқиқотларда фақат рисперидон билан монотерапия олган пациентлар гуруҳига (3,1%, ўртача 84 ёш, диапазон 70-96 ёш) ёки фуросемид билан монотерапия олган пациентлар гуруҳига (4,1%; ўртача 80 ёш, диапазон 67-90 ёш) нисбатан фуросемид ва рисперидон билан даволанган гуруҳда (7,3%; ўртача 89 ёш, диапазон 75-97 ёш) ўлимни ошиши кузатилган. Рисперидонни бошқа диуретиклар (асосан тиазид диуретикларни кичик дозаларда қўллаш) бир вақтда қўллаш бундай натижаларни бермаган.

Ўлимнинг сабабини аниқ қонуниятларини ва ушбу кўринишни тушунтирувчи патофизиологик механизм аниқланмаган. Шундай бўлса-да, эҳтиёткорликка риоя қилиш ва даволашга қарор қилишдан олдин бундай мажмуани қўллашдан ёки бошқа кучли диуретиклар билан бир вақтда даволашдан кутиладиган фойда ва ҳавф нисбатини баҳолаш керак. Бошқа диуретикларни рисперидон билан бир вақтда қабул қилаётган пациентлар ўртасида ўлим ҳавфини ошиши кузатилмаган. Даволаш усулидан қатъий назар сувсизланиш ўлим ҳавфини умумий омили ҳисобланади; деменция бўлган кекса ёшдаги пациентларда сувсизланиш кузатилишидан сақланиш керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Умуман олганда ҳайвонларда ўтказилган экспериментларнинг натижаларида фуросемидни ҳомиладорликка ҳавфли таъсири аниқланмаган. Препарат ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўлланганида унинг ҳавфсизлиги юзасидан клиник далиллар мавжуд. Фуросемид йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Спиронолактон ва унинг метаболитлари йўлдош тўсиғи орқали ўтишлари мумкин. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда эркак жинсидаги наслда гениталийни феминизация бўлиши аниқланмаган. Одамда янги туғилган ўғил болаларда икки хил ташқи жинсий аъзоларни ривожланиш ҳавфи бўлган антиандроген самаралари кузатилган.

Агар асосли тиббий кўрсатмалар бўлмаса, ҳомиладорликда Семилакт препаратини қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик вақтида даволаш ҳомилани ўсишини мониторинг қилишни талаб этади.

Лактация

Фуросемид кўкрак сутига ўтади ва лактацияни сусайтириши мумкин. Спиронолактоннинг метаболити, канренон кўкрак сутида аниқланади, шунинг учун лактация даврида препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат болаларда қўллаш учун тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни ҳайдашда ва механизмларни бошқаришда санаб ўтилган нохуш реакциялар бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Бу айниқса даволашнинг бошланишида жуда муҳим.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ўткир ёки сурункали ошириб юборилишининг клиник манзараси асосан электролитлар ва суюқликни йўқотилиш даражасига ва оқибатларига: ҳаддан ташқари диурез оқибатидаги гиповолемия, сувсизланиш, қонни қуйилиши, юрак аритмияларига боғлиқ. Бундай бузилишларнинг симптомлари оғир гипотензия (шоккача зўрайиб борувчи), ўткир буйрак етишмовчилиги, тромбоз, алаҳлаш ҳолатлари, периферик фалаж, апатия ва онгни чалкашишини ўз ичига олади.

Фуросемид учун махсус антидот маълум эмас. Агар препарат қабул қилинганидан сўнг кўп бўлмаган вақт ўтган бўлса, биринчи тиббий ёрдам сифатида меъдани ювиш ва пациентга фаоллаштирилган кўмир буюриш керак.

Даволаш суюқликни ўрнини тўлдириш ва электролитлар мувозанатини бузилишини бартараф қилишга қаратилган бўлиши керак. Айрим ҳолларда стационар шароитларида жадал даволаш бўлимида кузатиш ва даволаш кўрсатилган.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда.

1, 2 ёки 3 блистер тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи

Савдо белгиси ва қайд этиш сертификатининг эгаси

«Ротафарм Илачлары Лимитед Ширкети», Туркия

(“Rotapharm Ilaçlari Limited Şirketi”, Turkey).

Ишлаб чиқарилган

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Турция

(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,

Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул)

“World Medicine İlaç San. ve Tic. А.Ş.”, Turkey

(Bağcılar İlçesi, Güneşli, Evren Mahallesi,

Cami Yolu Cad. No:50 K. 1B Zemin 4-5-6, İstanbul).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“Tar Pharn Alliance”, МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч, 166 уй

Телефон: 277-76-78, 277-76-48.