Декспантенол + Хлоргексидин
сиртга қўллаш учун крем
Таркиби:
1 г препарат қуйидагиларни сақлайди
фаол моддалар: декспантенол 50 мг, хлоргексидин дигидрохлориди 5 мг.
ёрдамчи моддалар: цетил спирти, стеарил спирти, гидрогенланган ланолин, макрогол стеарати, енгил суюқ парафин, оқ юмшоқ парафин, тозаланган сув.
Таърифи: деярли оқ ёки сариқ тусли оқ рангли бир хил жинсли крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар. Бигуанидлар ва амидинлар. Хлоргексидин, мажмуалари.
АТХ коди: D08AC52
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Дателин кремининг фаол моддаси бўлган декспантенол терининг ҳужайраларида тез пантотен кислотасига (витамин B5) айланади ва витаминдек таъсир кўрсата бошлайди. Пантотен кислота коэнзим А (КоА) коферментлари таркибига киради. Ацетилкофермент шаклида КоА барча ҳужайралар метаболизмида марказий рол ўйнайди.
Пантотен кислота терининг ва шиллиқ қаватларининг эпителий ҳосил бўлиши учун ўрин алмашмайдиган ҳисобланади.
Хлоргексидин дигидрохлорид – бу яхши маълум бўлган ва яхши ўзлаштириладиган антисептик ва бактерицид бирикма, у граммусбат бактерияларга нисбатан бактерицид таъсир кўрсатади, айниқса кўп ҳолларда терининг юқумли касалликларини қўзғатувчилари ҳисобланган, унга сезгир бўлган Staphylococcus aureus штаммларига. Хлоргексидин дигидрохлорид грамманфий патоген микроорганизмларга нисбатан кам фаоллик кўрсатади.
Pseudomonas ва Proteus нинг айрим турлари хлоргексидинга чидамли. Вирусга қарши таъсир кўрсатмайди, замбуруғларга қарши фаоллиги паст.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Декспантенол шикастланган теридан тезда сўрилади. Терининг ҳужайраларида декспантенол тезда пантотен кислотасига айланади ва эндоген пантотен кислота захирасини тўлдиради.
Катталарда шикастланмаган тери орқали хлоргексидиннинг абсорбцияси тўғрисида далиллар мавжуд эмас. Чақалоқлар терисига 4% ли хлоргексидин глюконат эритмаси суртилганда, унинг қондаги охирги концентрацияси паст бўлган (1 мкг/мл).
Тақсимланиши
Пантотен кислота қон плазмаси оқсиллари билан боғланади (асосан β-глобулин ва албумин билан). Соғлом катталарда бутун қондаги унинг концентрацияси 500 – 1000 мкг/мл ташкил қилади, қон зардобида эса 100 мкг/мл атрофида.
Хлоргексидин тери орқали кам даражада сўрилиши туфайли, унинг аъзолар ёки тўқималарда тақсимланиши ҳақида маълумот кўп эмас. Хлоргексидининг перорал қўлланилганда (300 мг) соғлом катта ёшдаги одамнинг плазмасидаги максимал 0,2 мкг/мл даражасига 30 минутдан сўнг эришилади.
Метаболизми
Сўрилганидан сўнг декспантенол тезда пантотен кислотасига айланади, у КоА компоненти ҳисобланади. Пантотен кислота организмда метаболизмга учрамайди ва ўзгармаган шаклда чиқарилади.
Чиқарилиши
Пантотен кислота организмда парчаланмайди ва ўзгармаган шаклда чиқарилади. Перорал дозанинг 60-70% и сийдик билан, қолгани ахлат билан чиқарилади. Катталарда сийдик билан суткада 2-7 мг, болаларда суткада 2-3 мг чиқарилади.
Хлоргексидин деярли теридан сўрилмайди. Перорал қўлланилганда хлоргексидин организмдан деярли тўлиқ ахлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Қўллаш усули ва дозалари
Дозаланиши
Сиртга қўллаш учун Дателин кремини тозаланган яра ёки терини яллиғланган соҳасига зарур бўлганида кунига 1-5 марта суртилади.
Қўллаш усули
Терининг кенг соҳаларига препаратни қўллашдан сақланиш зарур.
Зарур бўлса, боғламларни қўллаш мумкин.
Қўллаш давомийлиги 7-14 кунни ташкил этади.
Препаратни 14 кундан ортиқ қўлламаслик керак. Агар маълум вақт давомида симптомлар сақланиб қолса ёки шикастланган соҳанинг ҳолати ёмонлашса, шифокорнинг маслаҳати зарур.
Ножўя таъсирлари
Рўйхатдан ўтказилган ножўя реакциялар тасодифий хабарлар асосида кўрсатилган бўлиб, уларнинг ҳар бирининг учраш тезлигини аниқлаш мумкинлиги кўринмайди.
Иммун тизими, тери ва тери ости тўқималари томонидан:
- контакт дерматит, аллергик дерматит, қичишиш, эритема, экзема, тошма, эшакеми, тери таъсирланиши, пуфакчалар каби терининг аллергик реакциялари;
- ўта юқори сезувчанлик, анафилактик реакциялар, анафилактик шок (ҳаёт учун потенциал хавфли), астматик синдром, териниг, нафас йўллари, ошқозон-ичак йўли ва юрак-қон томир тизимининг енгил ёки мўътадил шикастланишлари билан, шу жумладан тошма, эшакеми, шиш ва юрак-нафас бузилишлари симптомлари билан.
Шубҳа қилинган ножўя реакциялар тўғрисида хабар қилиш
Дори воситасини рўйхатдан ўтказгандан кейин шубҳа қилинган ножўя реакциялар тўғрисидаги хабарлар муҳим ҳисобланади. Пациентда дори воситасига жиддий ножўя реакция аниқланганда ёки ушбу бўлимда тасвирланмаган янги ножўя реакция юзага келганда, Миллий фармаконазорат тизимига мувофиқ хабардор қилишингизни сўраймиз.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– фаол моддаларга ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик;
– тешилган қулоқ пардасига крем киришига йўл қўйиш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Хлоргексидин ювиш моддалари ва бошқа анион бирикмалар билан мос келмайди. Дателинни бошқа антисептиклар билан бир вақтда, уларнинг ўзаро таъсирини олдини олиш учун қўллаш тавсия қилинмайди (таъсир антагонизми ёки инактивация).
Махсус кўрсатмалар
Қулоқ тешиги, кўз ёки шиллик қаватига кремнинг киришидан сақланиш керак.
Дателинни жароҳатларни ёки тери таъсирланишларини қайта ишлаш учун ишлатиш тавсия қилинмайди, чунки инфекцияланишни катта бўлмаган эҳтимоли мавжуд (масалан қуёшдан куйганда). Бундай ҳолатларда фақат декспантенолни ўз ичига олган препаратлардан фойдаланиш тавсия этилди.
Таркибида хлоргексидин бўлган препаратларни қабул қилишда кам учрайдиган, лекин оғир аллергик реакциялар ёки анафилаксия юзага келиши мумкин. Оғир аллергик реакция белгилари пайдо бўлганда (нафас олишни қийинлашиши, юз шиши, тез ёмонлашиб кетаётган эшакеми, кенг тошма ёки шок) препаратни қўллашни зудлик билан тўхтатиб, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Дателин крем таркибида цетил спирти, стеарил спирти ва ланолин сақлайди, улар маҳаллий тери реакцияларини чақириши мумкин (масалан контакт дерматит)
Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Ҳайвонларда репродуктив токсиклик тадқиқотлари ҳомиладорлик билан боғлиқ бевосита ёки билвосита зарарли таъсирини кўрсатмайди. Одамларда ҳомиладорлик даврида назорат қилинган тадқиқотларда препарат қўлланилгани тўғрисида маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик вақтида терининг катта соҳаларига препарат қўлланилмаслиги керак.
Лактация
Препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин, лекин терининг кенг юзаларига қўлламаслик керак. Агар дори кўкрак учи ёриқларини даволаш учун фойдаланилса, уни кўкрак учидан эмизишдан олдин ювиб ташлаш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автомобилни бошқариш ёки юқори психомотор реакцияларни талаб қилувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ёки кичик таъсир кўрсатади.
Дозани ошириб юборилиши
Пантотен кислота юқори дозаларда яхши ўзлаштирилади ва шунинг учун токсик эмас деб ҳисобланади. Бу ҳолатда гипервитаминоз номаълум. Хабар қилинганидек, хлоргексидин дозасини ошириб юборилиши аминотрансфераза даражасини оширади. Шикастланган бир соҳада препаратни кўп марта қўллаш терини таъсирланишига олиб келиши мумкин. Дори воситаси кичик тери жароҳатларини даволаш учун мўлжалланган бўлиб,терининг катта соҳаларига суртмаслик керак.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун крем 30 г дан алюмин тубада.
1 туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.
Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз
Ишлаб чиқарувчи
«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия
(15 Теммуз Мах. Джами Йолу Джад. № 50 Гюнешли Багджилар/Истамбул)
"World Medicine Ilaç San. ve Tic. А.Ş.", Turkey
(15 Temmuz Mah. Cami Yolu Cad. No: 50 Güneşli Bağcılar/İstanbul).