RIPRONAT

Maqolalar



Таъсир этувчи модда (ХПН):

мельдоний

Дори шакли:

қаттиқ желатин капсулалар

Таркиби

Рипронат 250 мг

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: мельдоний дигидрати – 250 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, ўта желатинланган крахмал, кальций стеарати.

қобиғини таркиби: титан диоксиди, темир II-оксиди, желатин.

Рипронат 250 мг

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: мельдоний дигидрати – 500 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, ўта желатинланган крахмал, кальций стеарати.

қобиғини таркиби: титан диоксиди, темир II-оксиди, темир III-оксиди, желатин.

Таърифи:

Рипронат 250 мг: таркибида оқ рангдан деярли оқ ранггача бўлган кукун сақловчи, корпуси ва қопқоқчаси хира сариқ рангли, №1 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.

Рипронат 500 мг: таркибида оқ рангдан деярли оқ ранггача бўлган кукун сақловчи, корпуси хира сариқ рангли, қопқоқчаси хира жигарранг рангли, №0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

юрак қасалликларини даволаш учун қўлланадиган восита. Метаболик восита.

АТХ коди:

С01EB

Фармакологик ҳусусиятлари

Мельдоний дигидрати – карнитиннинг ўтмишдоши бўлган, g-бутиробетаиннинг структур аналогидир. Карнитиннинг концентрациясини пасайиши натижасида қон томирларни кенгайтирувчи (вазодилататор) ҳусусиятларга эга бўлган g-бутиробетаин жадал равишда синтезланади. Миокард ўткир ишемик шикастланганида препаратни қўллаш некротик соҳаларни ҳосил бўлишини секинлаштиради, реабилитация даврини қисқартиради, ишемия ўчоғида айланиб юрган қон ҳажмини яхшилайди, қонни ишемияга учраган соҳа томонига қайта тақсимланишига ёрдам беради. Юрак етишмовчилигида Рипронат миокарднинг қисқарувчанлигини оширади, жисмоний ҳаракатларга нисбатан толерантликни оширади, стенокардия ҳуружларини ривожланиш тез-тезлигини камайтиради.

Юкламалар ошганида препарат тўқималарга кислородни етказиб бериш ва эҳтиёжи ўртасидаги мувозанатни тиклайди, ҳужайраларда моддалар алмашинуви натижасида ажралиб чиққан токсик маҳсулотларни тўпланишини бартараф қилиб, уларни шикастланишдан ҳимоя қилади. Препаратни қўллаш натижасида организм юкламага бардош бериш қобилиятига эришади ва энергия заҳираларини тез тиклайди. Рипронат умумий тонусни оширувчи таъсир кўрсатади.

Препарат сурункали алкоголизм хасталанган беморларда абстиненция даврида соматик ва вегетатив нерв тизимининг функционал бузилишларини бартараф қилиши мумкин.

Рипронат кўз тубини васкуляр ва дистрофик патологиясида маҳаллий қон айланишини яхшилайди.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг препарат тез сўрилади, биокираолишлиги 78% ни ташкил этади. Қон плазмасида максимал концентрациясига ичга қабул қилингандан сўнг 1-2 соатдан кейин эришилади. Организмда метаболизмга учраб, буйраклар орқали чиқариладиган иккита асосий метаболитларни ҳосил қилади. Ичга қабул қилинганида ярим чиқарилиш даври дозага боғлиқ бўлиб, 3-6 соатни ташкил этади.

 

Қўлланилиши

  • юрак ишемик касаллиги (стенокардия, миокард инфаркти), сурункали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатияни комплекс даволаш;
  • бош мияда қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишини (бош мия инсультлари, цереброваскуляр етишмовчилик) комплекс даволаш;
  • реабилитацияни тезлаштириш учун операциядан кейинги давр;
  • пасайган иш қобилиятини, жисмоний зўриқиш;
  • сурункали алкоголизмда абстиненция синдроми (алкоголизмни специфик даволаш билан мажмуада) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Қўзғатувчи самарасини ривожланиши мумкинлиги туфайли, препаратни куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия этилади.

Юрак қон-томир касалликларида мажмуавий даволаш таркибида препарат суткада 500-1000 мг дан 1 ёки 2 марта қабул қилинади. Даволаш курси: 4-6 ҳафтани ташкил этади.

Миокарднинг дисгормонал дистрофияси фонидаги кардиалгияда Рипронат 250 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Даволаш курси: 12 кунни ташкил этади.

Бош мияда қон айланишини бузилишининг ўткир фазасида препарат вена ичига 500 мг дан суткада 1 марта 10 кун давомида буюрилади, сўнгра препаратни суткада 500-1000 мг дан ичга қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси: 4-6 ҳафтани ташкил этади.

Бош мияда қон айланишини сурункали бузилишларида препарат суткада 500 мг дан қабул қилинади. Умумий даволаш курси: 4-6 ҳафтани ташкил этади. Такрорий даволаш курслари индивидуал равишда йилига 2-3 марта буюрилади.

Ақлий ва жисмоний юкламаларда ичга 250 мг дан суткада 4 марта буюрилади. Даволаш курси: 10-14 кунни ташкил этади. Зарурат бўлганида даволаш 2-3 ҳафтадан кейин такрорланади.

Спортчиларга 500-1000 мг дан суткада 2 марта жисмоний машқлардан олдин қўллаш тавсия этилади. Даволаниш курси тайёргарлик даврида – 14-21 кун, мусобақалар даврида – 10-14 кунни ташкил этади.

Сурункали алкоголизмда препарат 500 мг дан суткада 4 марта буюрилади. Даволаш курси: 7-10 кунни ташкил этади.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларнинг учраш тез-тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000≥).

Юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, артериал босимни ўзгариши;

Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – психомотор қўзғалувчанлик;

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – диспептик кўринишлар;

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – терини қичишиши, қизариши, тошма, шиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратга юқори сезувчанлик;
  • бош мия ички босимини ошганида (шу жумладан, веноз қон оқими бузилганида, бош мия ўсмаларида) қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат юракнинг тож томирларини кенгайтирувчи дори воситалар (коронародилататорлар), баъзи гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензия ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан мажмуада қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препаратни антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Рипронат ўткир коронар синдромда биринчи қатор препарат ҳисобланади.

Препарат жигар ва буйракни сурункали касалликлари бўлган беморларга узоқ муддат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорликда она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина Рипронат препаратини қўллаш мумкин.

Препарат билан даволниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда Рипронат препаратини қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Рипронат автотранспорт ёки мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Сиптомлари: ножўя самараларнинг яққоллигини кучайиши кузатилади. Хусусан, қўзғалиш, артериал босимни пасайиши пайдо бўлади.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

Рипронат 250 мг

Қаттиқ желатин капсулалар. 10 капсула блистерда. 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Рипронат 500 мг

Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан паст бўлган хона хароратида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

 

Ишлаб чиқарувчи

Савдо белгиси ва қайд этиш гувоҳномасининг эгаси

«Ротафарм Илачлары Лимитед Ширкети», Туркия

(“Rotapharm Ilaçlari Limited Şirketi”, Turkey).

 

Ишлаб чиқарилган

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. A.Ш.», Туркия

(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,

Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул)

"World Medicine İlaç San. ve Tic. A.Ş.", Turkey

(Bağcılar İlçesi, Güneşli, Evren Mahallesi,

Cami Yolu Cad. No:50 K. 1B Zemin 4-5-6, İstanbul).

 “Helba Pharmaceuticals Inc. Co.”, Turkey.