KAROVEL

Maqolalar



Таъсир этувчи модда (ХПН):

левокарнитин

Дори шакли:

инъекция учун эритма.

Таркиби:

Ҳар бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: левокарнитин – 1,0 г.

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи:

тиниқ рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

АТХ коди:

А16АА01

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Карнитин ҳужайраларнинг табиий компоненти бўлиб, у ерда у энергияни ишлаб чиқаришда ва ташилишида асосий роль ўйнайди. Карнитин митохондрияларда узун занжирли ёғ кислоталарини ўтиши ва уларни β-оксидланиш жараёнида иштирок этиши учун ягона алмашинмайдиган омил ҳисобланади; бундан ташқари карнитин митохондрияларда ишлаб чиқариладиган энергияни аденин-нуклеотид-транслоказа ферментини модуляцияси орқали цитоплазмага ташилишини назорат қилади.

Карнитиннинг энг юқори концентрациялари скелет мушакларда ва миокардда кузатилади. Миокард, энергия олиш учун турли субстратлардан фойдаланиш ҳусусиятига қарамай, одатда ёғ кислоталаридан фойдаланади. Шунинг учун карнитин юрак метаболизмида муҳим роль ўйнайди, чунки ёғ кислоталарини оксидланиши модданинг етарли миқдорига боғлиқ. Экспериментал тадқиқотларда, турли стресс ҳолатларида, ўткир ишемия, дифтерияли миокардитда миокард тўқималарида карнитиннинг даражасини пасайиши мумкинлигини кўрсатди. Ҳайвонларнинг турли моделларида ўтказилган тадқиқотларда, юрак функциясининг сунъий йўл билан чақирилган турли ўзгаришларида: ўткир ва сурункали ишемия, юрак етишмовчилиги ҳолати, дифтерияли миокардит фонидаги юрак етишмовчилиги, медикаментоз (пропранолол, адриамицин) кардиотоксикликда карнитинни ижобий таъсири тасдиқланган.

Левокарнитин қуйидаги патологияларда терапевтик самарадорлик намоён этган:

  • липидларни тўпланиши билан кечувчи миопатия, Рея синдроми туридаги жигар энцефалопатияси ва/ёки зўрайиб борувчи дилатацион кардиомиопатия каби фенотиплар билан характерланадиган бирламчи карнитин танқислиги.
  • генетик органик ацидуриялари (пропионат ацидемия, метилмалонат ацидурия, изовалериан ацидемия) бўлган пациентларда ва β-оксидланишни генетик нуқсонлари бўлган пациентларда иккиламчи карнитин танқислиги. Бундай ҳолатларда иккиламчи карнитин танқислиги ёғ кислоталари эфирларини тўпланиши билан намоён бўлади. Аслида эндоген левокарнитин, метаболизмга учрамайдиган турли ёғ кислоталарига нисбатан “буфер” сифатида таъсир қилади.
  • вақти-вақти билан гемодиализ ўтказиладиган пациентларда иккиламчи карнитин танқислиги. Мушакларда левокарнитинни камайиши диализ вақтида суюқлик билан йўқотиладиган карнитин билан ижобий мувофиқ бўлади.

Гемодиализ сеансидан кейин бундай пациентларда одатда кузатиладиган мушак симптомлари левокарнитин билан даволанганда яхшиланади.

Фармакокинетикаси

Левокарнитин вена ичига юборилганида асосан буйраклар орқали чиқарилади. Метаболик компоненти мутлақо аҳамиятсиздир, левокартинни, унинг эфирларига қайтар трансформацияси бундан мустасно.

Қўлланилиши

Бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислигида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Гемодиализ фонида иккиламчи карнитин танқислиги: 2 г эритма диализ сеансининг якунида вена ичига секин юборилади.

2,5 г дозаси 1 йилдан ортиқ муддат давомида диализда бўлган пациентларда қўллаш учун кўрсатилган бўлиши мумкин.

Препаратни вена ичига секин (2-3 минут давомида) юбориш керак.

Изоҳ

Левокарнитин препаратларини узоқ муддат қўллаш талаб этилган бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислиги бўлган пациентлар препаратнинг перорал шаклини қабул қилишлари керак. Препаратнинг суткалик дозаси пациентнинг ёши ва тана вазнига боғлиқ: туғилгандан 2 ёшгача бўлган болаларга 1 кг тана вазнига 150 мг/кг дан; 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 1 кг тана вазнига 100 мг/кг дан; 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга – тана вазнига 75 мг/кг дан; 12 ёшдан ошганлар ва катталарга касалликнинг оғирлик даражасига ва шифокорнинг кўрсатмасига қараб 2-4 г дан қабул қилиш тавсия этилган. Перорал дори шаклини қабул қилиш имкони бўлмаган ҳолатларда вена ичига юбориш шаклини қўллашга рухсат этилади.

Пациентларнинг махсус гуруҳлари

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларда Каровел препаратининг дозасини ўзгартириш ва махсус эҳтиёткорлик чоралари талаб этилмайди. Клиник тадқиқотларда кузатилган ҳавфсизлик профили кекса ёшдаги ва ёш одамларда қиёслаб бўладиган даражада бўлади.

Диабет бўлган пациентлар

Глюкозани утилизацияси учун инсулин ёки перорал гипогликемик воситалар қабул қиладиган диабет билан хасталанган пациентларга левокарнитинни қўллаш гипогликемияга олиб келиши мумкин, шунинг учун бундай пациентларда гипогликемик даволашни ўз вақтида коррекция қилиш учун гликемиянинг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Турли манбалардан (клиник тадқиқотлар, адабиётлар ва постмаркетинг тажрибаси) олинган ножўя реакциялар хақида маълумотлар қуйида аъзолар ва аъзолар тизимининг MedDRA таснифига мувофиқ равишда санаб ўтилган. Нохуш реакциялар ҳар бир синфнинг ичида учраш тезлиги бўйича таснифланган. Ҳар бир мезонлар чегарасида нохуш реакцияларни учраш тезлиги уларнинг оғирлик даражасини камайиши тартибида келтирилган.

Ножўя реакцияларни учраш тезлиги кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи; учраш тезлиги номаълум – тиришишлар1, бош айланиши.

Юрак томонидан: учраш тезлиги номаълум – пальпитация.

Қон-томирлари томонидан: тез-тез эмас – гипертензия, гипотензия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – диспноэ.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – қусиш, кўнгил айниши, диарея, қоринда оғриқ; тез-тез эмас – дисгевзия, диспепсия, оғизни қуриши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: учраш тезлиги номаълум – қичишиш, тошма.

Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: тез-тез эмас – мушак спазмлари; учраш тезлиги номаълум – миастения2, мушакларни зўриқиши.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез эмас – кўкракда оғриқ, аномал ҳислар, пирексия, юборилган жойдаги реакциялар.

Лаборатор ва инструментал текширувларнинг натижаларига таъсири: тез-тез – артериал босимни ошиши; жуда кам ҳолларда – халқаро нормаллаштирилган нисбатни (ХНН) ошиши3.

1 Левокарнитинни перорал шаклини қабул қилган ёки вена ичига юборилган, тиришиш фаоллигига эга бўлган ёки эга бўлмаган пациентларда тиришиш ҳолатлари хақида хабар берилган. Левокарнитинни қўллаш тиришиш ҳуружларини ривожланиш тезлиги ва/ёки оғирлик даражасини ошириши мумкин. Левокарнитин билан даволаш мойиллик омиллари бўлган пациентларда тиришишларни чақириши мумкин.

2 Уремияси бўлган пациентларда миастениянинг енгил симптомлари таърифланган.

3 Кумарин препаратлари билан ёндош даволанган пациентларда ХНН ошишининг жуда кам ҳолатлари қайд этилган.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар

Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Левокарнитин ва кумарин препаратлари ўртасидаги ўзаро таъсирни истисно қилиш мумкин эмас. Кумарин препаратлари билан ёндош даволанган пациентларда ХНН ошишини жуда кам ҳолатлари қайд этилган. Антикоагулянтлар ва Каровел препарати билан ёндош даволанаётган пациентларда ХНН ёки коагуляциянинг бошқа мувофиқ кўрсаткичларини, қийматлар барқарорлашгунича ҳар ҳафта, сўнгра эса – ҳар ой назорат қилиш керак.

Левокарнитинни, карнитинни буйрак орқали чиқарилишини ошиши оқибатида гипокарнитинемияни индукция қилувчи препаратлар (вальпроат кислотаси, пиколеват кислотасини сақловчи олддорилар, цефалоспоринлар, цисплатин, карбоплатин ва ифосфамид) билан бир вақтда қўллаш левокарнитинни кираолишлигини пасайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабет билан хасталанган, глюкозани утилизациясини яхшилайдиган инсулин ёки перорал гипогликемик воситаларни қабул қилаётган пациентларда левокарнитинни қўллаш гипогликемияга олиб келиши мумкин, шунинг учун бундай пациентларда гипогликемик даволашни ўз вақтида коррекция қилиш учун гликемиянинг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш лозим.

Препаратни вена ичига секин (2-3 минут давомида) юбориш керак.

Анамнезида тиришиш фаоллигига эга бўлган пациентларда левокарнитинни қўллаш юрак ҳуружларини оғирлик даражаси ва/ёки учраш тезлигини ошириши мумкин. Мойиллик омиллари бўлган пациентларда левокарнитин билан даволаш тиришишларни чақириши мумкин.

Левокарнитин физиологик модда ҳисобланади ва ўрганиб қолиш ёки қарамликни ривожланиш ҳавфига олиб келмайди.

Кумарин препаратлари билан ёндош даволанган пациентларда ХНН ошишини жуда кам ҳолатлари қайд этилган. Антикоагулянтлар ва Каровел препарати билан ёндош даволанаётган пациентларда ХНН ёки коагуляциянинг бошқа мувофиқ кўрсаткичларини, қийматлар барқарорлашгунича ҳар ҳафта, сўнгра эса – ҳар ой назорат қилиш керак.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Фертиллик

Фертилликни ўрганиш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотларда ижобий самаралар аниқланган, ва ҳавфсизлигига нисбатан муаммолар аниқланмаган.

Ҳомиладорлик

Репродуктив тадқиқотлар каламушлар ва қуёнларда ўтказилган. Тератоген самарасини кўрсатувчи далиллар турларнинг ҳеч бирида кузатилмаган. Каламушлардан фарқли равишда, қуёнларда препарат максимал дозада (суткада 600 мг/кг) қўлланганида постимплантацион йўқотишларни назорат гуруҳига нисбатан статистик жиҳатдан бироз ошиши кузатилган. Ушбу натижаларнинг одам учун муҳимлиги номаълум. Ҳомиладор аёлларда мувофиқ клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Каровел препарати ҳомилаорликда, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатлардагина қўлланиши мумкин.

Лактация

Левокарнитин кўкрак сутининг табиий компоненти ҳисобланади. Эмизадиган аёлларда левокарнитинни қўллаш ўрганилмаган.

Каровел лактация даврида, она учун даволашдан кутиладиган фойда бола учун, карнитинни ҳаддан ташқари экспозицияси оқибатида чақирилган потенциал ҳавфидан устун бўлган ҳолатдагина қўлланиши мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Левокарнитиннинг дозасини ошириб юборилиши ва уни узоқ муддат қўлланиши диарея билан кечган. Левокарнитин диализ ёрдамида қондан осон чиқарилади.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 5 мл дан сариқ рангли ампулаларда. 5 ампула контур уяли ўрамларда. 1 ёки 2 контур уяли ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25ºC дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 4 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи

Савдо белгиси ва рўйхатдан ўтказилганлик сертификатини эгаси қуйидаги компания

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия

(“World Medicine Ilaç San. ve Tic. А.Ş.”, Turkey).

Ишлаб чиқарилган

«Идол Илач Долум Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия

(Топкапи, Давутпаша Жад., Жебеалибей Сок., №20 / Истамбул)

“İdol İlaç Dolum San. ve Tic. A.Ş.”, Turkey

(Topkapı, Davutpaşa Cad., Cebealibey Sok., No. 20 / İstanbul).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситасининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“Tar Pharm Alliance” МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тум., Сайхун кўч., 166 уй

Телефон: (+998) 71 277-76-78, (+998) 71 277-76-48