капсулалар
ТАРКИБИ
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
Темир (темир (III) гидроксидининг полимальтоза комплекси 50,00 мг) – 14,0 мг
Рух (рух глюконати 50,00 мг) – 7,0 мг
В9 витамини (фолат кислотаси) – 0,35 мг
В1 витамини (тиамин гидрохлориди) – 2,00 мг
В2 витамини (рибофлавин) – 1,00 мг
В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) – 2,00 мг
Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маннитол, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Капсула қобиғининг таркиби: желатин, тозаланган сув, темир (III)-оксиди, темир (II-III) оксиди, эритрозин.
ТАЪРИФИ
Оқ рангли заррачалар аралашган кулранг ранглидан тўқ кулранг ранглигача бўлган кукун сақловчи, корпуси ва қопқоқчаси пушти рангли, №0 ўлчамли, қаттиқ желатин капсулалар.
Ротафер Макс – темир, рух ва В гуруҳи витаминларидан таркиб топган мажмуавий маҳсулот. Ушбу макромолекуляр комплекс барқарор бўлиб, темирни эркин ионлар кўринишида ажратиб чиқармайди, тузилиши бўйича табиий темир ва ферритин бирикмаларига ўхшаш. Мана шу ўхшашлик туфайли, Fe3+ ионлари ичакдан фақат фаол сўрилиш йўли билан қонга тушади, бу ҳолат сўрилиши концентрация градиенти бўйича амалга ошадиган оддий темир тузларидан фарқли равишда маҳсулотнинг дозасини ошириб юборилиш (ва интоксикация бўлиш) эҳтимоли йўқлиги билан тушунтирилади. Сўрилган темир энг аввало жигарда ферритин билан боғланган ҳолда заҳираланади.
Рух – одам организми учун муҳим элемент бўлиб, асосан эритроцитларда рух металлоэнзим карбоангидраза кўринишида, ва камроқ даражада, қон плазмасида α-2-макроглобулин билан боғланган ҳолатда сақланади. ДНК, РНК, оқсиллар синтезининг муҳим босқичларини катализлайдиган 70 дан ортиқ ферментларнинг такрибига киради. Тўқималарни ўсиши ва етилиши жараёнларига яққол таъсир кўрсатади, болаларда ақлий ва жисмоний ривожланишдан орқада қолганида ижобий таъсир кўрсатади.
Фолат кислотаси – В гуруҳи витамини бўлиб, муҳим биологик жараёнларда, хусусан ДНК, РНК ва оқсиллар синтезида иштирок этади. Ҳомиладорликда фолат кислотаси ҳомилада нерв найчасида нуқсонлар ривожланишини олдини олади. Фолатларнинг танқислиги мегалобластик анемияни ривожланишига олиб келади. Фолат кислотасини танқислигида ҳомиладорликни узилиши, муддатидан олдинги туғруқлар ва болада ақлий ривожланишни бузилиши кузатилиши мумкин.
В1 витамини (тиамин гидрохлориди) муҳим фаол модда ҳисобланади. Организмда фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпгина ферментатив реакцияларнинг коферменти ҳисобланган кокарбоксилазага айланади. Углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувида, синапслар бўйлаб нерв қўзғалувчанлигини ўтиши жараёнларида муҳим рол ўйнайди. Пероксидли оксидланиш маҳсулотларининг токсик таъсиридан ҳужайралар мембранасини ҳимоя қилади.
В2 витамини (рибофлавин) ҳужайра нафаси ва кўриш фаолиятини катализатори ҳисоболанади; ДНКни шаклланишида муҳим рол ўйнайди, тўқималар регенерацияси (шу жумладан тери ҳужайралари) жараёнларига ёрдам беради.
В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) фосфорланган шаклда аминокислоталарни декарбоксилланиши ва қайта аминланиши жараёнларида, липидлар алмашинувида иштирок этадиган энзимларнинг таркибига киради. Периферик нерв тизими ва марказий нерв тизимини нормал фаолияти учун муҳимдир.
ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ
Темир ва В гуруҳи витаминлари ва рухнинг қўшимча манбаи сифатида озиқ-овқатга биологик фаол қўшимча сифатида тавсия этилади.
ҚЎЛЛАШ УЧУН КЎРСАТМАЛАР
Темирга бўлган эҳтиёж ошганида (ҳомиладорлик, лактация даври, донорлик, жадал ўсиш даври, вегетерианлик, кексалик ёшида) қўлланади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Маҳсулотнинг компонентларини индивидуал ўзлаштиролмасликда қўллаш мумкин эмас.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Ротафер Макс ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.
Маҳсулотнинг дозаси ва қабул қилиш давомийлиги темир танқислигининг яққоллигига боғлиқ. Маҳсулотнинг суткалик дозаси суткада 1 марта қабул қилиниши мумкин. Овқатланиш вақтида ёки овқатланган заҳоти сув билан қабул қилинсин.
Енгил ва ўртача даражадаги темир танқислигида (темир танқислиги анемиясида): суткада 1 капсула 3-5 ой давомида қондаги гемоглобиннинг даражаси меъёрий ҳолатга етгунича қабул қилинади. Қондаги гемоглобиннинг даражаси меъёрий ҳолатга етганида самарани бир маром тутиб турувчи дозаси шифокорнинг тавсияси бўйича буюрилади.
Ҳомиладор аёлларга суткада 1-2 капсуладан гемоглобиннинг даражаси меъёрий ҳолатга ётгунигача қабул қилиш керак. Сўнгра қабул қилишни суткада 1 капсуладан, темирнинг заҳираси тикланиши учун камида туғруқгача давом эттириш керак.
Яширин темир танқислигини олдини олиш учун, мажмуавий даволаш таркибида пациентлар суткада 1 капсуладан қабул қилишлари керак.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Капсулалар.
15 капсуладан блистерда.
2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
САҚЛАШ ШАРОИТЛАРИ
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
САВДО БЕЛГИСИ ВА МАРКЕТИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ЭГАСИ ҚУЙИДАГИ КОМПАНИЯ
«Ротафарм Лимитед», Буюк Британия.
(“Rotapharm Limited”, Great Britain).
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН
«Адифарм ЛТД», (130 бульвар Симеоновское шоссе, 1700 София), Болгария
“Adipharm LTD”, (130 Simeonovsko shosse blvd., 1700 Sofia), Bulgaria
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида БФҚнинг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
«Tar Pharm Alliance» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тумани, Сайхун кўч., 166 уй
Тел.: (+998) 71 277-76-78, (+998) 71 277-76-48.